Edu.uz
158K subscribers
17.3K photos
3.65K videos
230 files
11.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
Edu.uz pinned «#Эълон! Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни республика олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича 2019 йилнинг 28-30 август кунлари ўтказилган махсус синовлар (он-лайн тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари бўйича ўтиш бали Олий ва ўрта махсус…»
“Бугунги кунда мамлакатимизда олий таълим соҳаси ҳам жадал ривожланмоқда. Фақат кейинги уч йилда 35 та янги олий ўқув юрти ташкил қилинди ва уларнинг умумий сони 112 тага етди. Буларнинг 13 таси нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари эканини алоҳида таъкидлаш лозим.”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
​​Яна бир ОТМда ўқув йили янги ўқув биносида бошланади

2019/2020 ўқув йили олдидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 600 ўринли янги замонавий ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Шарипов янги ўқув биноси келажакда сув ва қишлоқ хўжалиги тизимида кўплаб малакали мутахассисларни тайёрлашда муҳим роль ўйнашини эътироф этди.

600 ўринли янги ўқув биносидан 2 та маърузалари зали, интерактив техника ва технологиялар, махсус GIS дастурлари билан жиҳозланган 3 та компьютер синфи, ахборот технологиялари ва интернет тармоғидан иборат ўқув аудиториялари, шунингдек, геодезия ва геоинформатика лабораторияси ўрин олган.

Маълумот учун, 2019 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги 18 та олий таълим муассасаларининг 28 та бино ва иншоотларида 356,3 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Ином МАЖИДОВ: Бугун машқ масалаларида тоблансангиз, ҳаёт синовларида осон бўлади

Бугун, 4 сентябрь куни республикадаги барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. Давлат ва жамоат арбоблари, Сенаторлар, депутатлар, маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари талабаларга дарс ўтдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ўзи таҳсил олган республика физика-математика мактаб-интернати - ҳозирги ЎзМУнинг С.Сирожиддинов номидаги академик лицейининг биринчи босқич ўқувчилари билан учрашди.

Вазир ўқувчиларга жамиятимизда кечаётган ўзгаришларни олий таълим тизими мисолида тушунтириб берди. Иқтисодиёт ривожи учун зарур бўлган малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида охирги уч йилда 35 та янги олий таълим муассасаси ташкил қилингани, уларнинг умумий сони 112 тага етгани ҳамда 13 та нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари ташкил қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

- Сиз янги даргоҳда қадам қўйдингиз. Худди Сиздек мен ҳам бу масканга илк бор келганимни яхши эслайман, - деди Иномжон Мажидов ўқувчилар билан учрашувда. - Бу ердаги тартиб-интизом, ўқув юкламаси, ўқитувчиларнинг талабчанлиги Сизларни асло чўчитмасин. Ишонинг, бугун бу ерда масалалар кўплигидан қийналсангиз, эртага катта ҳаётда ўзингизга осон бўлади. Чунки ҳаёт ҳам масала ечишдек жумбоқларга тўла, курашлардан иборат.

Вазирнинг ўқувчилар билан учрашуви самимий бўлиб ўтди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, вазир олий таълим олиш учун имкониятларнинг тобора кенгаяётгани, нуфузли хорижий университетлари филиаллари очилаётганини таъкидлади ҳамда ҳозирги имкониятлардан унумли фойдаланишга, қўрқмасдан мақсадни катта олишга чақирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Edu.uz pinned «Ином МАЖИДОВ: Бугун машқ масалаларида тоблансангиз, ҳаёт синовларида осон бўлади Бугун, 4 сентябрь куни республикадаги барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. Давлат ва жамоат арбоблари, Сенаторлар, депутатлар…»
​​Олий таълимда сифат ва самарадорликни оширишда Буюк Британия тажрибасидан фойдаланилади

Бугун, 5 сентябрь куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги директори Рейчел Айленд, Advance HE ижрочи директори Алисон Жонс ва ташкилот катта маслаҳатчиси Жо Шафферлар билан учрашди.

Учрашувда жаҳонда таълим сифатига қўйилаётган бугунги кун талбалари, Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш борасидаги муаммолар, уларни бартараф этиш омиллари ва истиқболлари, мазкур жараёнларда икки томонлама ҳамкорлик борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, ОТМлар мустақиллигини таъминлаш, академик ва молиявий мустақилликка эришишнинг университетлар фаолиятидаги аҳамияти, бу жараёнга олий таълим муассасасининг ўзининг тўғри муносабатини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, 2019 йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ОТМлар ректорлари ва масъул ходимлари учун Буюк Британиянинг Advance HE ташкилоти экспертлари иштирокида халқаро ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгаши ҳамкорлигида шу йилнинг май ойидан бошланган Higher Education for employability (Иш билан таъминлашда олий таълимнинг аҳамияти) лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
​​Янги ташкил этилган филиаллар қалдирғоч талабаларни қабул қилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 488- ва 489-сонли қарорлари билан Шаҳрисабз шаҳрида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг филиаллари ташкил этилган эди.

2019 йил 4 сенятбрь куни ТКТИ Шаҳрисабз филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Филиалга вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати салоҳиятини яна-да ошириш ва иқтисодиётнинг базавий тармоқларида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида 130 нафарга яқин талаба қабул қилинди.

Худди шу куни ТДПУ Шаҳрисабз филиали ҳам тантанали равишда очилди ва дастлабки талабаларни қабул қилди. Филиалда бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, мактабгача таълим, хорижий тиллар ва адабиёт (инглиз тили) ҳамда она тили ва адабиёти рус тили адабиёти (ўзга тилли гуруҳларда) йўналишларида бакалаврлар тайёрлаш бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Тўлов-контракт миқдори (2019-2020).PDF
858.1 KB
Диққат, эълон!

2019/2020
ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланган тартибда тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Edu.uz pinned a file
Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

Стипендия билан10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).

Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)


Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармони)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Edu.uz pinned «Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки…»
Edu.uz pinned a file
​​Чирчиқ ДПИда янги ўқув биноси ва “5 ташаббус маркази” фойдаланишга топширилди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 820 ўринга мўлжалланган ўқув биноси ҳамда Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси асосида “5 ташаббус маркази” фойдаланишга топширилди.

Марказда Президентимиз томонидан тавсия этилган бешта муҳим ташаббус асосида талаба-ёшларни илғор ғояларга сафарбар қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Тадбирда талабалар томонидан 5 муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналиши учун алоҳида тақдимот ва саҳна асарлари ташкиллаштирилди. Институтнинг “Ниҳол” талаба-театри жамоаси томонидан тайёрланган “Ортепа” спектакли намойиш этилди.

Янги ўқув йили олдидан институт талабалари – бўлғуси педагоглар учун мана шундай имкониятларнинг яратилиши, қобилиятларини намоён этишлари учун “очиқ майдон”нинг ташкил этилгани келгусида ўз самарасини кўрсатиши, шубҳасиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
​​Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

2019 йил 10-15 сентябрь кунлари
юртимизда илк маротаба Қўқон шаҳрида халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтиши муносабати билан, шу кунларда Қўқон университетига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Университетда шу йилнинг 16 сентябридан 20 сентябрига қадар белгиланган тартибда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш давом эттирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
​​Олий таълимни биргаликда ислоҳ қиламиз!

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан олий таълимга оид энг долзарб масалалар соҳа вакиллари: ректорлар, професссор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида фаол муҳокама қилиб борилади. Вазирлик веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тизим вакиллари ва кенг жамоатчиликка соҳанинг долзарб муаммолари юзасидан муносабат билдириш, таҳлилий-танқидий материаллари билан иштирок этиш имкони берилади.

Профессор-ўқитувчиларни танлаш мезонларини ўзгартириш вақти келди

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори:

- Тан олиш керак, барча олий таълим муассасаларига профессор-ўқитувчилар йиллар давомида шаклланган тартибдаги танлов асосида ишга қабул қилинмоқда. Афсуски, шундай. Аммо бу танлов тизими ҳозиргача ўзини оқламаган ва бундан кейин ҳам оқлай олмайди. Нега?

- Профессор-ўқитувчи ўзи ишлаб келган лавозимга берилган эълон бўйича бу танлов унга ҳеч қандай қўшимча талаб, мажбурият ва вазифа юкламаслигини ҳам, ўзидан бошқа биров бу ўринга даъвогарлик қилиб, ҳужжат топширмаслигини ҳам яхши билади.

- Бундан ким зарар кўряпти? Бундан янгича педагогик ва ахборот технологиялари асосида замонавий таълим олишга бел боғлаган талабалар зарар кўряпти, пойдевори неча минг йиллик тарихга бориб тақаладиган мадрасаи олияларда нашъу намо топган таълим тизими зарар кўряпти, тараққиёт сари дадил интилаётган бутун жамиятимиз беҳисоб даражада зарар кўряпти!

Батафсил:
http://edu.uz/uz/news/view/1588

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
​​Андижон давлат университети ўқитувчиси БМТнинг “Тинчлик элчиси” бўлди

Андижон давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Шуҳратбек Исақов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Жамият олдидаги хизматлари учун” халқаро олтин медал билан тақдирланди ва ташкилотнинг “Тинчлик элчиси” фахрий унвонига сазовор бўлди.

Ушбу унвон унинг узоқ йиллар давомида халқаро миқёсда спортни ривожлантириш ва халқлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдим этилди.

Шуҳратбек Исақов ўз вақтида белбоғли кураш спорт тури бўйича республика ва халқаро миқёсдаги 50 дан ортиқ мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган, Осиё чемипони, Жаҳон чемпионати совриндори, халқаро тоифадаги спорт устаси.

Шуҳратбек Исақов мураббий сифатида узоқ йиллардан буён ёшларга миллий қадриятларимиздан бири бўлган белбоғли кураш сирларини ўргатиб келмоқда. Унинг 100 нафардан ортиқ шогирдлари Республика чемпионати ва кубокларида, халқаро турнирларда, 10 нафардан ортиқ шогирдлари эса халқаро мусобақаларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ғолиби бўлган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади

2019 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юртимизда Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади.

Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга идоравий бўйсунувидан қатъи назар ўқув-методик раҳбарлик қилиш ҳамда бу соҳада давлат сиёсатини юритиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Фармон билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб халқаро таснифлагичнинг тегишли даражаларига мос келувчи дастурлар асосида тегишли кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхатлари тасдиқланди:

1️⃣ Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари (Касб-ҳунар мактаблари) рўйхати;

2️⃣ Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари (коллежлар) рўйхати;

3️⃣ Олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган техникумлар рўйхати.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1590

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Ўзбекистонлик талабалар Ўш шаҳар мэри кубогини қўлга киритишди

Шу йилнинг 5 сентябрь куни Ўш шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҚВЗ жамоалари Ўш шаҳар мэри кубоги учун ўзаро беллашдилар.

Мусобақада Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг “Оғалар” ва Қорақалпоғитон ОТМларининг ҚВЗ терма жамоалари қатнашди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази жамоаларга мазкур мусобақада иштирок этишида кўмаклашди.

Якунда “Оғалар” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Ўш шаҳар мэри кубогини қўлга киритди. Иккинчи ўрин ҳам юртимиз вакиллари - ҚВЗ терма жамоасига насиб этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw