Forwarded from Ta’lim sifatini ta’minlash milliy agentligi
#matbuot_anjumani
Oliygoh bitiruvchilarining mehnat bozoridagi natijalari tahlil qilindi
26-avgust kuni Ta’lim sifatini ta’minlash milliy agentligi tomonidan “Bitiruvchi sifati indeksi natijalari"ga bag‘ishlangan Matbuot anjumani o'tkaziladi.
Tahlil doirasida 170 ta oliy ta’lim tashkilotining bitiruvchilari haqidagi ma’lumotlar o‘rganilgan.
Matbuot anjumanida:
➖Bitiruvchiga ish topish uchun o‘rtacha qancha vaqt kerak?
➖Qaysi oliy ta’lim tashkilotlari bitiruvchilari mehnat bozoriga tezroq chiqmoqda?
➖Bitiruvchilarning qancha qismi barqaror band?
➖Bitiruvchilarning o‘rtacha rasmiy daromadi qancha?
➖Qaysi oliy ta’lim tashkilotlari Indeksda eng yuqori natijalarni qayd etdi?
Matbuot anjumani davomida jurnalistlar oʻzlarini qiziqtirgan savollarga masʼullardan javob olishadi.
Murojaat uchun tel: +998935353085
📅 26-avgust, soat 10:00
📍Manzil: Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi binosi
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
☎️ Veb-sayt |😎 Telegram | 😎 Instagram | 😎 Facebook

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1🤝1
Бугун таълим сифатига яна бир муҳим нуқтаи назардан қарадик — битирувчи натижаси орқали.
Бугун Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан "Битирувчилар сифати индекси" натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Аслида бу шунчаки навбатдаги статистик кўрсаткичлар эмас. Бу — битирувчининг олий таълим муассасасини тамомлагандан кейинги реал натижасини баҳолашга қаратилган янги ёндашув.
Яъни битирувчи диплом олгандан кейин нима бўлади?
У меҳнат бозорига қанчалик тез киради? Қанчалик барқарор иш билан таъминланади? Расмий даромади қандай?
Индекс айнан шу саволларга рақамлар орқали жавоб беради.
Энг муҳими, бу маълумотлар энди абитуриент учун ҳам амалий аҳамиятга эга. Олий таълим муассасасини танлашда фақат таълим жараёни ёки дипломга эмас, балки шу муассаса битирувчиларининг меҳнат бозоридаги реал натижаларига ҳам қараш имконияти пайдо бўлмоқда.
Шу маънода, "Битирувчилар сифати индекси" абитуриентлар учун муҳим йўлбошчи ва келажакдаги таълим танловида объектив мезонлардан бирига айланиши мумкин.
Бугун индекс натижалари акс этган махсус платформа ҳам тақдим этилди. Бу эса маълумотларни янада очиқ, тушунарли ва фойдаланиш учун қулай шаклда тақдим этишга хизмат қилади.
Менимча, бу жараённи мамлакатимизда кейинги йилларда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ҳам баҳолаш мумкин.
Чунки таълимдаги ислоҳотлар нафақат янги таълим ташкилотлари, дастурлар ва имкониятларни яратиш, балки натижани ўлчаш, очиқ кўрсатиш ва жамоатчиликка тақдим этиш маданиятини ҳам шакллантирмоқда.
Қувонарлиси ҳам шу бўлди: таълим сифати тобора кўпроқ аниқ маълумотлар ва реал натижалар орқали баҳоланмоқда.
Чунки яхши таълим — бу фақат диплом эмас. Унинг ҳақиқий қиймати инсоннинг кейинги ҳаёти, имкониятлари ва меҳнат бозоридаги натижаларида намоён бўлади.
Бугун ана шу натижани кўрсатиш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди. 🇺🇿

👍1🔥1
Баъзида шундай оддий хотиралар ортида катта тарих ва улкан ўзгаришлар яширинган бўлади. Бу пост юртимизда таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва инсон қадри юксалаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.
Бугун устозлар ўз касбига муносиб мана шундай шароитларда фаолият юритаётгани қувонарли. Қолгани ҳам яхши бўлиб кетади, Иншоллоҳ...

👍2
Ростан ҳам Кун фотоси бўлибди, шундай эмасми?!
Андижон шаҳар Биринчи сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари экан.

👍5🔥3
БИТИРУВЧИЛАР ЭНГ ЮҚОРИ НАТИЖА КЎРСАТГАН TOP-20 ОЛИЙГОҲ БИЛАН ТАНИШИНГ
Олийгоҳ танлашда унинг номи ёки рейтинги муҳим. Аммо яна бир муҳим савол бор: бу олийгоҳ битирувчисининг меҳнат бозоридаги натижаси қандай?
Шу нуқтаи назардан, Битирувчилар сифати индекси жуда муҳим кўрсаткич, деб ўйлайман.
Ушбу Индекс битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги реал натижалари асосида шакллантирилган. Яъни битирувчининг ишга жойлашиш тезлиги, барқарор бандлиги, ўртача даромади ва умумий бандлик даражаси ҳисобга олинган.
Менимча, бу рақамларга фақат рейтинг сифатида эмас, таълим натижасининг меҳнат бозоридаги акс-садоси сифатида қараш керак.
Чунки олийгоҳдаги таълимнинг ҳақиқий қиймати, аввало, унинг битирувчиси кейинги ҳаётида қандай натижа кўрсатаётганида намоён бўлади.
Энг юқори натижа кўрсатган TOP-20 олийгоҳ ушбу постерда акс этган.
Дарвоқе, маълумотлар 10 та давлат ахборот тизими асосида автоматик шакллантирилган. Яъни бу шунчаки кимнингдир фикри ёки субъектив баҳолаши эмас.

🔥2
Forwarded from Ta’lim sifatini ta’minlash milliy agentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Olmosmi yoki ko‘mir? Tanlov o‘zingizniki!
Ko'pincha talabalar yangi o‘quv yilini birdaniga katta maqsadlar bilan boshlab, hech qancha vaqt o'tmay shashtlari so'nib qoladi.
Yangi o‘quv yili mukammal bo‘lish uchun emas, kechagi o‘zingizdan yaxshiroq bo‘lish uchun berilgan yangi imkoniyat.
Shoshilmang. o‘zingizni boshqalar bilan emas, kechagi o‘zingiz bilan solishtiring. Ba’zan bitta maqsad kechagi o‘zingizdan yaxshiroq bo‘lishning o‘zi kifoya.
Har kuni bitta bo'lsa ham yangi bilim va yangi ko‘nikma egallab, bir qadam oldinga yurishga harakat qiling. Ko'rasiz, vaqt o‘tishi bilan ana shu kichik qadamlar sizni katta natijalarga olib keladi.
Yangi o‘quv yilingiz sifatli bilim, foydali tajriba va yangi imkoniyatlarga boy bo‘lsin, aziz talabalar!
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
☎️ Veb-sayt |😎 Telegram | 😎 Instagram | 😎 Facebook
Ko'pincha talabalar yangi o‘quv yilini birdaniga katta maqsadlar bilan boshlab, hech qancha vaqt o'tmay shashtlari so'nib qoladi.
Yangi o‘quv yili mukammal bo‘lish uchun emas, kechagi o‘zingizdan yaxshiroq bo‘lish uchun berilgan yangi imkoniyat.
Shoshilmang. o‘zingizni boshqalar bilan emas, kechagi o‘zingiz bilan solishtiring. Ba’zan bitta maqsad kechagi o‘zingizdan yaxshiroq bo‘lishning o‘zi kifoya.
Har kuni bitta bo'lsa ham yangi bilim va yangi ko‘nikma egallab, bir qadam oldinga yurishga harakat qiling. Ko'rasiz, vaqt o‘tishi bilan ana shu kichik qadamlar sizni katta natijalarga olib keladi.
Yangi o‘quv yilingiz sifatli bilim, foydali tajriba va yangi imkoniyatlarga boy bo‘lsin, aziz talabalar!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Qizlarning sun’iy intellekt va kiberxavfsizlik bo‘yicha savodxonligi oshiriladi
12-sentabr kuni Toshkent shahridagi Inha universitetida xotin-qizlarning sun’iy intellekt savodxonligi, kiberxavfsizlik va raqamli xavfsizlik bo‘yicha bilim va ko‘nikmalarini rivojlantirishga qaratilgan tadbir o‘tkaziladi.
Tadbir “Capacity Building in AI Literacy and Cybersecurity for Girls” loyihasi doirasida UNOPS, IT Ta’lim Uyushmasi va Raqamli texnologiyalar vazirligi ko‘magida, Yevropa Ittifoqining Global Gateway tashabbusi bilan tashkil etilmoqda.
Tadbirning asosiy maqsadi — yosh ayollarni zamonaviy raqamli muhitda xavfsiz, mas’uliyatli va samarali faoliyat yuritish uchun zarur bilim va amaliy ko‘nikmalar bilan ta’minlash.
Dastur doirasida sun’iy intellektdan xavfsiz, axloqiy va mas’uliyatli foydalanish,
raqamli va kiberxavfsizlik;
ma’lumotlar savodxonligi va dezinformatsiyani aniqlash,
ijtimoiy manfaatlar va fuqarolik faolligida sun’iy intellekt vositalaridan foydalanish yo‘nalishlarga e’tibor qaratiladi.
Dasturdan interaktiv sessiyalar, amaliy mashg‘ulotlar va soha ekspertlari ishtirokidagi muhokamalar o‘rin olgan.
Mashg‘ulotlar davomida ishtirokchilar sun’iy intellekt va raqamli texnologiyalardan foydalanish imkoniyatlari bilan bir qatorda, ushbu muhitdagi mavjud xatarlar va ulardan himoyalanish usullari haqida ham ma’lumot oladi.
Tadbir sanasi: 2026-yil 12-sentabr
Boshlanish vaqti: 09:00
Manzil: Toshkent shahridagi Inha universiteti
Tadbirda sun’iy intellekt, kiberxavfsizlik, texnologiyalar va raqamli transformatsiya yo‘nalishlariga qiziqadigan qizlar va yosh ayollar ishtirok etishi mumkin.
Ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tish: https://forms.gle/Ajkq3hHzn1cZHy7YA

"Даракчи"да фаолият юритган давримда болалар вакцинацияси ҳақида кўплаб мақолалар тайёрлаганман.
Эпидимиолог шифокорлар билан суҳбатлар қилганман. Ўшанда вакцина олмаслик боланинг ҳуқуқини поймол қилиш билан баробар эканлигини айтишган. Ўзим она сифатида бу масалага масъулият билан қараганман, ва вакцина олмайдиган ота-оналар билан курашиб келаман. Кимдир фарзандига вакцинадан бош тортаётган ҳақида эшитсам жудаям қаттиқ сиқиламан.
Куннинг энг оғир ва долзарб мавзуси бўлиб турган SSPE касаллиги ҳақида ўқидим, сабаби болалар тақдири билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга бефарқ ўтолмайман, журналистманда барбир.
SSPE касаллигини вакцина келтириб чиқариши мумкинми деб AI'дан сўрадим. Аксинча вакцинация болани қизамиқдан сақлайдиган энг яхши восита эканлигини ёзяпти. Вакцина орқали юбориладиган вирус ҳам SSPE'га сабаб бўлмас экан.
Албатта, ҳар қандай вакцина ҳақида савол бериш, унинг хавфсизлиги ва ножўя таъсирлари ҳақида хавотир олиш ҳар бир ота-онанинг ҳаққи.
Лекин қўрқув ва нотўғри маълумот эмлашдан воз кечиш, боланинг ҳаётини хавфга қўйиши мумкинмас. Қўрқув ва шунчаки ғалати қарашлар билан эмас, ишончли маълумот ва шифокор маслаҳати билан қарор қабул қилиш лозим.
Чунки бола ўзининг ҳаёти билан боғлиқ муҳим қарорни афсуски ўзи қабул қила олмайди.
Оғир аҳволдаги болажонларни кўриб, жудаям сиқилдим, Аллоҳимдан уларга шифо сўрайман, ота-оналарига эса сабр.

Бугун интернетда бир видео кўрдим. Унда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриб, ётоқхонадаги хонасига хавас билан кийимларини жойлаб, хонасини безатиб, янги ҳаётини бошлашга тайёрланаётган қиз...
Бу манзара менга бир орзуни эслатди…
Талабалик пайтимда Тошкентда яшаганим учун ётоқхона ҳаёти мен учун ўзга нотаниш дунё эди. Тошкентда яшайдиган курсдошларимиз билан ётоқхонада яшайдиган курсдошларимизга ҳавас қилардик.
Бир хонада дугоналар бирга яшаб, доим суҳбатлар қилиш, бирга овқатланишлар, хуллас мустақил ҳаёт биз учун хавас эди.
Эҳтимол, ётоқхонада яшаганлар учун бу оддий хотирадир. Аммо орадан йиллар ўтиб, шу каби бир видеони кўриб, ўша даврни эслашингиз табиий.
Бугун талабалар ҳаётида яна бир янги янги саҳифв бошланяпти.
Янги ўқув йили барчангизга хайрли бўлсин! Хоналарингиздан мана шундай файз аримасин, қалбингизга яхши ниятлар, талабалик йилларингизга эса унутилмас хотиралар ёр бўлсин.
Видео муаллифи ЎзМУнинг Юриспруденция йўналиши 2-босқич талабаси Гулҳаё Исомиддиновага ажойиб хотираларни ёдга солган ролик учун раҳмат.
Орамизда ётоқхонада яшаганлар борми? Бу видео сизга нимани эслатди?

🔥7😍1
Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“9 soat”ning siri nimada?
“…Men mashinada ko‘p yuraman, ko‘chada bir-biri bilan muloqot qilib ketayotgan yoshlarni ko‘rib o‘ylayman: qani endi ular eng baxtli kunlari shu ekanini bilsalar…
Bilasizlarmi, Prezident bo‘lib meni nima qiynaydi? Menga vaqt yetmaydi!”
Seulda davlat rahbarining vatandoshlarimiz bilan muloqotida shu so‘zlarini eshitib, ta’sirlandim.
Biz O‘zbekiston Prezidentining davlat tashrifini yoritish uchun kelgan jurnalistlarga ham, butun delegatsiyamizga ham, va mana bildikki, Prezidentimizga ham vaqt yetmayapti.
Tasavvur qiling, Seul 4 soat oldinda. 15-sentabr O‘zbekistonda tonggi 6 bo‘lganida davlat rahbarining Koreya Milliy assambleyasida uchrashuvi bo‘layotgandi.
Prezidentimiz parlament spikeri bilan xayrlashayotganida aytgan gaplari qulog‘imga chalindi: “Ishlarimiz juda ko‘p, soat 4 da uyg‘onishga to‘g‘ri kelyapti”.
“Ishlarimiz juda ko‘p”ning ma’nosi, menimcha, shunday: Prezidentning ish dasturida tushga qadar 1 ta uchrashuv, 1 ta qabul, yana 200 kishilik O‘zbekiston-Koreya biznes forumida nutq, hujjatlarni imzolash marosimi, O‘zbekiston viloyatlarida 5 ta qo‘shma yangi loyihaga start marosimi, Koreyaning 10 ta chebol kompaniyasi (ko‘p tarmoqli ulkan oilaviy biznes) bilan tet-a-tetlar. Bu vaqtda esa yana bir zalga odamlar to‘plandi, Koreyada yashayotgan, o‘qiyotgan 50 ga yaqin vatandoshlar mahtal turibdi. Bu ishlarni boshida turish tugul, shunchaki o‘qib ko‘rsangiz ham “ehhe” devorasiz.
Kostyum-shim kiygan jiddiy odamlarning gaplarini eshitib qolaman: “balki vatandoshlar bilan uchrashuv “otmen” bo‘lar? Uchrashuvga kirmang, deb ayta qolamiz, sammitga tayyorgarlik ko‘rishlari kerak, hali “obed” ham qilmadilar”.
Tushlik qilmay ishlashlariga biz ham guvohmiz, ayniqsa, xorijda tadbir-tadbirga ulanib ketaveradi. Ko‘proq odam bilan gaplashishga harakat qiladi prezident. Ko‘proq foyda olib ketay yurtimga, deydi prezident.
Bir kun ichida nihoyatda ko‘p odam bilan gaplashib, topshiriqlar bergani, nutq o‘qigani —“non-stop” rejimi o‘z ta’sirini ko‘rsatadi: Prezident ba’zan tomog‘i qirilayotgani uchun uzr so‘raydi, “bular menga suv ham bermaydi” deb yarmi hazil, yarmi chin aytadi.
Auditoriya yoshlardan iborat. “El-yurt umidi” jamg‘armasining stipendiatlari, yoki “allaqachon tup qo‘yib palak yozganlar” — 50 $dan biznes boshlab, bugun O‘zbekistondan import qilayotganlar, yoki universitetda 7 koreys talabaga o‘zbek tilini o‘rgatishdan boshlab, hozir yiliga 70 dan ortiq talaba o’qitayotgan olimalar ham bor.
Prezident ularga tashrif tafsilotlarini tushuntiradi, nega Koreyaga kelgani, munosabatlarimiz qanday rivojlanib borayotgani, shu yerdagi fuqarolarga qanday ko‘mak berish mumkinligi haqida suhbatlashadi. 10 ga yaqin yoshlarning takliflarini tinglaydi.
Protokol xizmati bir necha bor rahbar oldiga kelib eslatadi: “9 soat bo‘ldi”.
Davlat rahbari esa muloqotda davom etadi. Jurnalistlar mag‘zini chaqishga urinamiz. To‘xtovsiz ishlayotganlariga 9 soat bo‘ldimi yoki muhim tadbir boshlanishiga 9 soat qoldimi?
Uchrashuvda Koreyada tadqiqot qilayotgan Yelena Chuyanova “tez-tez, shoshilinch madaniyat”ni eslatadi: 빨리빨리 문화 (ppalli-ppalli munhwa). Ya’ni, taraqqiyotdan orqada qolmaslik sharti – vaqtni yengish, nafaqat «jisman», balki «ma’nan yengish».
Koreyani rivojlantirgan bu madaniyat Prezidentimizning “shoshilmasdan shoshilish” prinsipiga o‘xshaydi. Zamondan orqada qolmaydigan O‘zbekiston qurish orzusi bu.
"Bir daqiqa ham vaqtlaringni bekorga o‘tkazmanglar. 5 yil o‘tadi, 10-15 yil o‘tadi. Kim boshqaradi O‘zbekistonni? Sizlar. To‘g‘ri, sog‘inch qiynaydi. Vatan sog‘inchi alamida ko‘proq ilm olinglar, vatanga sadoqat bilan xizmat qilinglar".
9 soat “tik oyoqda” o‘tgan kun baribir yakunlanmaydi. 16-sentabrda Markaziy Osiyo beshligi va Koreya sammiti bo‘ladi, hozir borib prezident o‘z nutqini, tashabbuslarni tayyorlaydi.
Qachon rahbar dam oladi—bu savolga javob topish butun delegatsiya uchun hozircha jumboq.
“O‘zimniyam qiynayman, sizlarniyam,
ishlamagunlaringcha qo‘ymayman, bizga 40 million xalq qarab turibdi. Ularni rozi qilishimiz kerak”.
9 soatlik “non stop”ning sirini bilmaymanu, maqsadi lekin aniq shu.

👍5
Университет битирувчилари орасида қизлар тезроқ иш топар экан, бандлик даражаси ҳам йигитларникидан юқори.
Аммо ўртача маоши пастроқ: қизларда — 3,9 млн сўм, йигитларда эса 6 млн сўм.

😢3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз сўзга чиққан қизимизга микрофонни келиб, шахсан ўзлари тўғрилаб қўйганларини кўриб, тўғриси, хайратда қолдим, бу қадар камтарлик ва эътибор...
Умрлари узоқ бўлсин 🥹👏🙏
Умрлари узоқ бўлсин 🥹👏🙏
👍7❤🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bugun bizga bilim bergan, fikrlashni, izlanishni va o‘zimizga ishonishni o‘rgatgan insonlarni e’zozlaydigan kun.
Ustozning mehnati dars jadvali yoki auditoriya bilan cheklanmaydi. Har bir dars ortida bir insonning kelajagi, bir kasbga bo‘lgan qiziqishi, bir orzuning shakllanishi turadi.
Bugun ta’limning barcha bo‘g‘inlarida yosh avlodga bilim va tarbiya berayotgan, o‘z ustida tinimsiz ishlayotgan, yangilikka intilayotgan barcha o‘qituvchi va murabbiylarga chuqur minnatdorlik bildiramiz.
Sizning mehnatingiz – bugunning ta’limi, ertangi jamiyat va kelajak avlod uchun qo‘yilayotgan eng muhim sarmoyalardan biridir.
Aziz ustozlar!
Sizlarni O‘qituvchi va murabbiylar kuni bilan samimiy muborakbod etamiz!
Sizga mustahkam sog‘lik, oilaviy xotirjamlik, kasbiy muvaffaqiyat va shogirdlaringizning yutuqlaridan g'ururlanish baxtini tilaymiz.
Har bir bergan bilimingiz, har bir aytgan so‘zingiz va har bir qo‘llab-quvvatlashingiz kelajakda o‘z samarasini topsin!
Bayramingiz muborak, aziz ustozlar!💐

Bayramingiz muborak, aziz ustozlar!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4❤🔥1👏1
Баъзида инсонларнинг табассуми ортида қандай дард яширинганини билмаймиз…
Бугун буни яна бир бор ҳис этдим…
Ҳар бир инсон дунёга ўзига юклатилган маълум бир вазифа ва масъулият билан келади ва ана шу зиммасига юклатилган ишни бажариб, ҳаёти қандай ўтганини билмайди. Вақт… у эса бешавқат, у орзуларимиз қачон рўёбга чиқишини кутиб ўтирмай, бизни тарк этиб бораверади. Ортга қараганингда эса бўшлиқ, оғриқ ва армонлар…
“Мысли в слух” дермиди

❤🔥3👍3👏1
"Бизнинг талабалар бироз эркароқ..."
Кеча Самарқанд давлат тиббиёт университетига аккредитация жараёнини кузатиш учун борган эдим. Аммо университетга киришим билан у ерда хорижий талабаларнинг жуда кўплиги эътиборимни тортди. Ўзимни гўёки хориждаги олийгоҳга кириб қолгандай ҳис қилдим, яна ҳар бири салом бериб ўтишади ёнингиздан.
Билсам, университет талабаларининг қарийб учдан бири, яъни 4 мингдан ортиғи хорижий талабалар экан. Ростини айтсам, бу рақам мени жудаям ҳурсанд қилди. Чунки бу шунчаки статистика эмас.
Турли мамлакатлардан келган минглаб ёшлар бир университетда, бир аудиторияда, бир таълим муҳитида ўқияпти. Улар маҳаллий талабалар билан бирга билим олади, мулоқот қилади, дўстлашади, бир-бирининг тажрибасини кўради.
Педагоглардан ўзимизнинг ва чет элдан келиб ўқиётган талабаларнинг фарқи нимада эканлигини сўрадим, улар хорижий талабаларнинг ўзларига нисбатан жуда талабчанлигини қайд этишди. Яъни, улар ўқишга жиддий ёндашиши, ўзидан катта натижа талаб қилиши билан ажралиб турар экан. Ўзимизникилар эса табиийки ўз юртида, ота-онаси, яқинларини олдида бўлганликлари учун ўзларини эркинроқ ҳис қилишса керак, яна ким билсин.
Менимча, бундай муҳитнинг энг катта ютуғи ҳам шунда. Халқаро муҳит бу талабаларнинг бир-биридан ўрганиши учун пайдо бўладиган табиий академик муҳит.
Илмий нуқтаи назардан ҳам турли маданий ва таълимий тажрибаларга эга талабаларнинг бир муҳитда ўқиши мулоқот, ҳамкорлик, танқидий фикрлаш ва дунёқарашни кенгайтириш учун қўшимча имконият яратар экан.
Айниқса, тиббиётда бу жиҳат менга жуда муҳим туюлди. Сабаби талаба аудиторияда бирга ўқиётган хорижлик тенгдоши билан эртага бошқа мамлакатдаги ҳамкасб сифатида учрашиши мумкин.
Дарвоқе, бу талабалар битириб, ўзларининг юртларига қайтишганда юқори натижа қайд этишаётганини айтишди. Демак, таълим сифати ёмон эмас, ҳамма гап ёшларнинг ўзида.
Айтганча, университет биноси ҳам жуда чиройли экан, "Самарқанд Давлат тиббиёт университети, деган ёзув бўлмаса сизни чет элга кетибсизми" деб ўйладим дейди ҳамкасб укам. Шу учун ҳам бу бино олдида суратга тушмасдан кетолмадим 😊
Иш билан борган жойимдан режада бўлмаган бир таассурот билан қайтиш жуда мароқли.
Кеча мен Самарқанддан айнан шундай таассурот билан қайтдим.
Дарвоқе, айни пайтда Ўзбекистонда Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси экспертлари Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг тиббий таълимни аккредитациялаш фаолиятини баҳоламоқда. Агар бу жараён муваффақиятли амалга ошса бу миллий аккредитация тизимини халқаро тан олиниши учун муҳим қадам бўлади.

👍4😍2❤🔥1
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Qizlar ta’limi — otalar nigohida
11-oktabr — Xalqaro qizlar kuni
munosabati bilan bu masalada otalar ovozini eshitish va yana bir bor qizlar ta'limiga e'tibor qaratish muhimdir.
O‘zbekiston oliy ta’lim muassasalarida 900 mingdan ortiq qiz tahsil olmoqda — bu barcha talabalarning yarmidan ko'pini tashkil qiladi (54 foizi).
Coursera platformasida generativ sun’iy intellekt kurslariga yozilgan o‘zbekistonliklarning 58,9 foizi — xotin-qizlar. Bu yo'nalishda O‘zbekiston - Dunyo Yetakchisi sifatida tan olindi.
So‘nggi ikki yilda mamlakatimiz startap ekotizimi global reytingda 31 pog‘onaga ko‘tarildi. StartupBlink O‘zbekistonni “Yil mamlakati” deb e’tirof etdi, Toshkent esa Markaziy Osiyo shaharlari orasida birinchi o‘rinni egalladi.
Bu yutuqlarda xotin-qizlarning ham munosib hissasi bor:
✅1 600 dan ortiq raqamli startapning 220 dan ziyodiga ayollar rahbarlik qiladi;
✅investitsiya bitimlarining 21 foizi ayollar boshchiligidagi startaplarga to‘g‘ri keladi;
✅President Tech Award g‘oliblarining har uchtasidan biri — ayollar boshchiligidagi loyiha.
Quyidagi havolalar orqali imkoniyatlardan foydalaning:
• “Besh million sun’iy intellekt yetakchilari” — aileaders.uz
• Coursera kurslari — ite-association.uz/coursera
• Startap boshlamoqchimisiz? - startupbase.uz
• GAP Women It Club

⚡️ Prezidentimiz olib borayotgan siyosatlari natijasida mamlakatimizda xotin-qizlarning jamiyatdagi o‘rni tobora mustahkamlanib bormoqda. Buni raqamlar ham yaqqol tasdiqlaydi.
O‘zbekiston oliy ta’lim muassasalarida 900 mingdan ortiq qiz tahsil olmoqda — bu barcha talabalarning yarmidan ko'pini tashkil qiladi (54 foizi).
Coursera platformasida generativ sun’iy intellekt kurslariga yozilgan o‘zbekistonliklarning 58,9 foizi — xotin-qizlar. Bu yo'nalishda O‘zbekiston - Dunyo Yetakchisi sifatida tan olindi.
So‘nggi ikki yilda mamlakatimiz startap ekotizimi global reytingda 31 pog‘onaga ko‘tarildi. StartupBlink O‘zbekistonni “Yil mamlakati” deb e’tirof etdi, Toshkent esa Markaziy Osiyo shaharlari orasida birinchi o‘rinni egalladi.
Bu yutuqlarda xotin-qizlarning ham munosib hissasi bor:
✅1 600 dan ortiq raqamli startapning 220 dan ziyodiga ayollar rahbarlik qiladi;
✅investitsiya bitimlarining 21 foizi ayollar boshchiligidagi startaplarga to‘g‘ri keladi;
✅President Tech Award g‘oliblarining har uchtasidan biri — ayollar boshchiligidagi loyiha.
Aziz qizlar, orzularingizdan qaytmang, bilim oling, oldinga intiling — siz uchun barcha yo‘llar ochiq! Hurmatli otalar, qizingizga bildirgan ishonchingiz — uning eng katta tayanchi.
Quyidagi havolalar orqali imkoniyatlardan foydalaning:
• “Besh million sun’iy intellekt yetakchilari” — aileaders.uz
• Coursera kurslari — ite-association.uz/coursera
• Startap boshlamoqchimisiz? - startupbase.uz
• GAP Women It Club
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-она фарзандига қолдириши мумкин бўлган энг қимматли мерос бу бойлик эмас, балки таълим, тафаккур ва ўз ҳаётини мустақил қуриш қобилиятидир.
Пул инсонга бошланғич имкониятларни бериши мумкин, аммо айнан билим пул ожизлик қиладиган вазиятларда ҳам ечим топишга ёрдам беради.

🔥1