Samarqand viloyati Ekologiya boshqarmasi
1.04K subscribers
14.9K photos
1.46K videos
1 file
4.94K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi Samarqand viloyati boshqarmasi rasmiy telegram kanali

Murojaat uchun👇👇
+998976148850
Sherali Iskandarov
Download Telegram
🌳 ДАРАХТЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ!

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Пахтачи туман назорат бўлими давлат инспекторлари томонидан жорий йилнинг 21 февраль куни туманда олиб борилган назорат рейд тадбирлари жараёнида, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ҳудудидаги манзарали дарахтларга реклама ва эълонлар баннерлари илганлик ҳолати аниқланиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, ушбу тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан келгусида шунга ўхшаш камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари кузатилса қонунда белгиланган талабларга биноан, маъмурий жазога тортилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
🌱Бугунги кунда мамлакатимизда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Каттақўрғон шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Чинобод” МФЙ фуқаролари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Айни пайтда маҳалла кўчалари атрофига манзарали, мевали ва бутасимон дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
🔥ЗАРАФШОН МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИДА ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ

Бугун 21 февраль куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғининг учинчи бўлими ҳудудида ёнғин содир бўлди. Натижада эса, сувтол ва малина бўталари каби ўсимликлар ўсувчи жами 0.25 га ер майдони ёнганлиги маълум бўлган. Ҳолат ҳудудга бириктирилган масъуллар ва ходимлар томонидан тезкор тартибда олиб борилган ҳаракатлар туфайли ёнғин тезда бартараф этилган.
Айни пайтда, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда суриштирув ва ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
Каттақўрғон тонги газетасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Каттақўрғон шаҳар назорат бўлими давлат инспекторларининг “Табиатни асраб-авайлаш ҳаётни эъзозлашдир” ва “Дарахт кессангиз жаримага тортиласиз” мавзулари остидаги мақолалари эълон қилинди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда дарахтлар нима сабабдан кесилмоқда? Экологияни ким ҳимоя қилади 50 йиллик дубни ким йиқитди?

Мухбир: Чингиз Норқулов

👉
SAMARQAND BUGUN

Биз ижтимоий тармоқларда
Telegram I Facebook I Instagram
🌱Шу кунларда Қўшработ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда белгиланган йиллик режага мувофиқ, туманда етарли кўчат захирасини яратиш, унинг суғориш тизимига алоҳида эътибор қаратиш ва кўчат экиладиган ҳудудларда ҳозирлик кўриш каби ишлар амалга ошириш билан бир қаторда жойларда дарахт ниҳолларини экиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 21 феврали куни ҳам туманнинг марказий чиқинди полигонига борувчи йўл бўйларида Пахтачи тумани “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари томонидан манзарали ва бутасимон дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
🔰ҲАМ ТАБИАТ, ҲАМ ЖАМИЯТ КУШАНДАЛАРИ

🔸Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Самарқанд тумани назорат бўлими давлат инспекторлари томонидан Жорий йилнинг 21 февраль куни ўтказилган рейд тадбирлари доирасида, туманнинг “Ширинобод” МФЙ ҳудудидаги йўл бўйида ўсиб турган дарахтларга зиён етказилган ҳолатда реклама баннерлари осиб қуйилганлиги каби ҳолатлар аниқланиб, жойида бартараф этиш ишлари амалга оширилди.
🔸 Ушбу тадбирлар жараёнида, жойлардаги аниқланган ҳолатларнинг аксарияти турли хилдаги осилган реклама ва эълонлар баннерлари дарахт таналарига мих орқали ўрнатилиб келинаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан масъул тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand