Samarqand viloyati Ekologiya boshqarmasi
1.14K subscribers
15.9K photos
1.56K videos
1 file
5.28K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi Samarqand viloyati boshqarmasi rasmiy telegram kanali

Murojaat uchun👇👇
+998976148850
Sherali Iskandarov
Download Telegram
🚯 ЯНА БИР НОҚОНУНИЙ ЧИҚИНДИХОНА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

➡️ Жорий йилнинг 20 февраль куни Жомбой тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат бўлими давлат инспекторлари томонидан туманнинг “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўл ёқасида маҳаллий аҳоли томонидан кундалик турмуш жараёнида ҳосил бўлган турли хилдаги маиший ва қурилиш чиқиндиларни ташлаб кетиши натижасида пайдо бўлган ноқонуний чиқиндихона "Тоза ҳудуд" ДУКнинг техника воситалари кўмагида бартараф этилди.
✔️ Шунингдек, маҳалла масъуллари ва фуқаролари ўртасида экологик қоидаларга амалқилиш тартиб қоидалари борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантиришлар берилди.

🔶Ҳурматли юртдошлар УНУТМАНГ! атроф-муҳит муҳофазасига ва унинг орасталигига барчамиз бирдек масъулмиз.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
Из обычной школы – в экологическую

Средняя школа №3 г. Каттакургана приняла участие в конкурсе проектов «Эко-школы Узбекистана», который реализует Международный общественный фонд Zamin, и стала победительницей, получив грант.

👉 http://sv.zarnews.uz/kkua

Подписывайтесь на наш канал:

@samvest
🌱Нарпайда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йилги баҳор мавсуми давомида дарахт ниҳолларини экиш ва парваришлаш қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Айни пайтда туманда жами 20 дан ортиқ турдаги мевали ва манзарали ҳамда бутасимон дарахтлар ҳамда гул кўчатлари етиштирилиб, баҳорги мавсумга шай ҳолатга келтириб қўйилган.

Бундан ташқари, туманда экилган дарахт кўчатларини суғориш ва баҳорги мавсум давомида кўчат экиш учун ажратилган ерларни тайёрлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
🚯 НОҚОНУНИЙ ЧИҚИНДИХОНАЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

♻️ Шу кунларда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг топшириғига биноан, Самарқанд туман назорат бўлими давлат инспекторлари томонидан назорат кузатув рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 20 февраль куни туманининг “Паррандачилик” МФЙ ҳудудида номаълум шахслар томонидан кундалик турмушда ҳосил бўлган маиший ва қаттиқ чиқиндиларни ташлаб кетиши оқибатида ноқонуний чиқиндихона пайдо бўлиб, атроф ифлосланишига сабаб бўлаётганлиги аниқланди.
♻️ Мазкур ҳолат, тезкор тартибда бартараф қилиниб, шу атрофда яшовчи маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди ва огоҳлантиришлар берилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
🌱Оқдарё туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Юртимизда бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда дарахт экиш ишлари анъанавий давом эттирилиши режалаштирилган.

Бугун Оқдарё туманда дарахтлар сонини ошириш, ҳудудни яшилликка буркашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, Н.Примқулов массивидаги “Қоратери Ботир пахтаси” фермер хўжалиги даласи атрофига 1 100 тупдан ортиқ тут кўчатлари экилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
Экопатруль на чеку

С января 2022 года в Самаркандской области на регулярной основе начала работу экологическая патрульная служба. Данная служба была сформирована после подписания Президентом РУз Постановления от 30 декабря 2021 года о мерах по охране окружающей среды.

👉 http://sv.zarnews.uz/3m49

Подписывайтесь на наш канал:

@samvest