Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Мурожаатномага якун ясар экан, унда айтилган вазифаларни дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда амалга ошириш осон бўлмаслигини қайд этди.
"Лекин биз ўтган даврда катта билим ва тажриба тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортиб бормоқда.
Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.
Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз", - деди давлатимиз раҳбари.
Президент сўзининг якунида йиғилганларни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилади.
Facebook|Instagram|Twitter

Женева шаҳрида давом этаётган Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича Эспо конвенцияси ишчи гуруҳининг 11-йиғилиши доирасида Давлат экологик экспертизаси маркази Бош директори Ғ.Мухамедовнинг Котибият вакили Т.Аулавуо, Эспо конвенцияси Бюро Раиси Дж.Кремлис ҳамда БМТ ЕИК ҳудудий маслахатчиси С.Раднарагча билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда Эспо Конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш протоколига мувофиқ экологик баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, ушбу тизимнинг мамлакатимиз учун аҳамиятли бўлган жиҳати ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, стратегик ҳужжатларни халқаро талабларга мос ҳолда экологик баҳолашдан ўтказиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, Эспо конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш, бунда, халқаро эксперт ва консультантлар кўмагидан фойдаланиш ва бу орқали Ўзбекистон Республикаси Экологик кодекси лойиҳасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш”, “Давлат экологик экспертизасини ўтказиш”, “Стратегик экологик баҳолаш” бўлимларини тайёрлашда фойдаланиш тўғрисида таклиф берилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон томонидан билдирилган таклифларни Котибиятнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган иш режасига киритиш бўйича келишувга эришилди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Зомин" давлат қўриқхонаси ҳудудига ўрнатилган фотоқопқон қўриқхонада яшовчи силовсиннинг тунда юрган ҳолатини суратга олди.
Мушуксимонлар оиласига мансуб бўлган бу сут эмизувчи ҳайвонлар танасининг узунлиги 82-109 см, думи 20-40 см, вазни 8-19 (баъзан 32) кг бўлади. Қулоқларида бир тутам узун туклари бор. Мўйнаси қалин ва юмшоқ, малла ёки қизғиш-сариқ, баъзан холдор рангда бўлади. Евросиё, Америка ўрмонларида баъзан ўрмон чўлларида кенг тарқалган. Ўзбекистон жанубидаги тоғларнинг ўрта ва юқори қисмида учрайди. Асосан тунда фаол. Январь-март ойларида жуфтлашади. Май-июнь ойларида болалайди. Қуён, сичқон каби кемирувчилар, қушлар, туёқлилар билан озиқланади.
Силовсинларнинг сони камайиб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлгани учун Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Конимех тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан “Қарағата” ОФЙ “Маданият” овулида навбатдаги қўшма тунги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида Конимех тумани ўрмон фонди ерлари ҳудудидан фуқаро С.Н ўз бошқарувида бўлган автомашинасида ноқонуний ҳолда саксовул буталарини синдириб олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 500 000 сўм миқдорда жарима ҳамда 2 100 000 сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Талабалар лаборатория фаолияти билан яқиндан танишди
Давлат экология қўмитаси томонидан бугунги кунда ҳудудий бошқармалар фаолиятини ҳам самарали ташкил этишга катта эътибор берилаяпди. Жумладан, лабораториялар замонавий жиҳозлар билан таъминланмоқда, моддий-техник база мустаҳкамланиб бормоқда. Бухоро вилояти Экология бошқармасида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилаяпди.
Бугун Бухоро давлат унверситетининг Табиий фанлар факультети “Экология ва география” йўналиши 4-босқич талабалари бошқарманинг Атроф муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория) фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Танишув жараёнида мутахассислар томонидан талабаларга лаборатория жиҳозлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат экология қўмитасига Бўзсув каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтган қисмида ўрдакларнинг овланаётгани бўйича мурожаат келиб тушди.
Ушбу мурожаатга асосан Давлат экология қўмитаси, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Экопатрул ходимлари айтилган манзилга тезкорлик билан етиб боришди.
Ўрганиш давомида мурожаат ўз тасдиғини топди, яъни фуқаро Х.Ф ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан бир бош ўрдак овлагани ва Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисида”ги Қонуни талабларини бузгани аниқланди. Хусусан, ушбу қонуннинг 9-моддасига мувофиқ аҳоли пунктларининг ерлари ва шаҳарлар атрофидаги яшил зоналар ов қилиш жойлари ҳисобланмайди.
Аниқланган ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ов қуроли бўйича далолатнома тузилиб, Тошкент шаҳар ИИБга топширилди.
Ўрганишлар давомида гувоҳлар фуқаро Х.Ф билан биргаликда ов қилаётган унинг шериклари ҳам бўлганлиги, аммо улар воқеа жойини тарк этишга улгурганлигини маълум қилишди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаган юртдошларимизга миннатдорлик билдирамиз.

Бугун пойтахтимизда Давлат экология қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамкорлигида “Европа ва МДҲ минтақасида иқлим молиялаштиришидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” минтақавий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон учун ишлаб чиқилаётган Совитиш бўйича миллий ҳаракатлар режасига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Германиянинг "HEAT GmbH" консалтинг компанияси томонидан халқаро экспертлар ва республиканинг ушбу соҳага мутасадди вазирлик ва идоралари мутахассислари иштирокида Минимал энергия самарадорлиги стандартлари (MEPS) ва ёрлиқлаш (Labelling) буйича фикр алмашилди.
Тадбирнинг асосий мақсади - республикада ҳавони совутиш ва кондиционерлаш асбоб-ускуналаридан фойдаланишда уларнинг энергия самарадорлигига эътибор қаратиш ва атмосферага зарарли "иссиқхона" газлари чиқишининг олдини олиш муҳокама этиш ҳисобланади.
Тадбирда Давлат экология қўмитаси ҳамда БМТТД Ўзбекистондаги офисининг масъул ходимлари сўзга чиқиб, мазкур масаланинг нақадар долзарблигини таъкидладилар ва ушбу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги ишлар юзасидан фикр алмашдилар.
Совутиш бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг ишлаб чиқилиши Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган бир қатор халкаро ҳужжатлар, жумладан, Иқлим ўзгариши бўйича Париж шартномаси ва Монреал баённомасида кўрсатилган халқаро мажбуриятларни амалга оширишга кўмаклашади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасида жорий йилнинг 19 декабрь куни олиб борилган илмий-тадқиқот кузатув ва назорат ишлари жараёнларида Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби" га киритилган жайронлар фотосуратга олинди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Фотожараён: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари томонидан мониторинг-кузатув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати