Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.91K subscribers
33.8K photos
5.26K videos
24 files
6.76K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Давлат экология қўмитаси томонидан ёввойи ҳайвонлар ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб, йўқолиб бораётган ҳайвонларни овлашга қаратилган квота ҳақида эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Республикамиз ҳудудида ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олиш (овлаш, тутиш, йиғиш) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Қонуннинг 14-15-моддаларига асосан квота белгиланади.

Ушбу Қонунга мувофиқ Давлат экология қўмитаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квотани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда тасдиқлайди. Ўз навбатида, Фанлар академияси ёввойи ҳайвонларни табиатдан овлаш бўйича хулосасини илмий асосланган ҳолда ўрганади, табиатдаги мавжуд бўлган сонига аниқлик киритиб, фақат маълум миқдоригагина беради.

Ушбу квота ёввойи ҳайвонларни фақат спорт ва ҳаваскорлик учун овлаш учун эмас, балки илмий жиҳатдан ўрганиш ва назорат қилиш мақсадида белгиланади. Шунингдек, уларни сунъий яратилган питомникларда кўпайтириш, фармацевтикада фойдаланиш ҳам Қонун билан белгиланган.

Қизил китобга киритилган 4 бош Қизилқум архари ва 4 бош морхўр фақатгина кўпайтириш ва табиатга қўйиб юбориш учун берилгани аниқ кўрсатиб ўтилган.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, тасдиқланган квотадаги айрим ҳайвонларнинг миграция йўлларини ўрганиш мақсадида тутилиб, уларга тегишли белгилар (микрочип, узук) қўйилади ёки улардан таҳлил олиниб тириклайин табиатга қўйиб юбориш учун ҳам ажратилади.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
Зарур илмий-амалий қўлланма

Давлат экология ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тайёрланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика ҳудудларида манзарали, мевали дарахт-бута кўчатларини экиш ва парваришлаш бўйича илмий қўлланма нашрдан чиқди.

Ушбу қўлланмада етакчи олимларнинг, тажрибали боғбонларнинг олиб борган кўп йиллик амалий-илмий изланишларнинг натижалари ва кузатувлари ўз ифодасини топган. Соҳа ходимлари билан бир қаторда кенг жамоатчилик учун ҳам мўлжалланган ушбу нашр содда ва равон тилда ёзилган.

Қўлланмада ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларининг қисқача тавсифи, кўкаламзорлаштириш ва боғ барпо этишда экиладиган манзарали, мевали дарахт, бута турлари ва навларининг кўчатларига қўйилган стандарт талаблар, кўчат етиштириш, экиш, парваришлаш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, чидамлилигини ҳисобга олиш чоралари баён этилган.

Қўлланмадаги илмий тавсиялар Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг янада ҳаётга самарали татбиқ этилишида муҳим ўрин тутади.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
🟢 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик Қонуннинг 88-моддаси 3-қисми билан жавобгарликка тортилади

📱Facebook 📱 Instagram 🌐 Web-site 📹 YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этади

20 октябрдан 1 декабрга қадар "Долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.
Ҳар фаслнинг ўз таровати бор

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Зарафшон" миллий табиат боғида олтин куз манзаралари

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Шу кунларда Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида "Ҳаво сифати индексини ишлаб чиқиш бўйича" минтақавий семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинардан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиёдаги ҳаво сифати бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва минтақа давлатлари мутахассислари ўртасида ҳаво сифати ва индекси борасида тажриба алмашишга қаратилган.

Икки кунлик ушбу минтақавий семинарда Давлат экология қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашмоқда.
Давлат инспекторларига планшетлар топширилди

Давлат экология қўмитаси томонидан Навоий вилоятидаги 10 та туман (шаҳар) Экология бўлимларида фаолият олиб бораётган давлат инспекторларига замонавий планшетлар топширилди.

Ушбу планшетлар давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базага жойлаштириб боришда инспекторларга қўл келади. Шунингдек, жойларда иш самарадорлигини янада ошириш, ҳудудларда экилаётган дарахт кўчатлари сони, жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб боришга хизмат қилади.

Планшетларни топшириш давомида мутахассислар улардан қай тартибда фойдаланиш ва ҳудудларда самарали иш ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкентбошплан" лойиҳа-изланиш институтига ташриф буюриб, пойтахтнинг бош режаси, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини реконструкция қилиш ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани марказининг архитектура қиёфасини замонавийлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда.

В эти минуты Президент Шавкат Мирзиёев посещает проектно-изыскательский институт "Тошкентбошплан", где знакомится с проектами генерального плана столицы, реконструкции Государственного музея прикладного искусства и истории ремесленничества Узбекистана, а также модернизации архитектурного облика центра Денауского района Сурхандарьинской области.

Facebook|Instagram|Twitter
Ғаллаорол тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан 2022 йил 17 октябрь куни ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро Т.С. ўзи бошқарувидаги "МАН" русумли автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний равишда тупроқ юклаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича фуқарога МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баробари, яъни 3 000 000 сўм жарима белгиланди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Эртадан кейин, яъни 20 октябрь куни мамлакатимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик бошланади.

Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳам ушбу мавсумни сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш ҳамда ўтказишга катта эътибор берилмоқда. Жумладан, бошқарманинг биохилмахиллик бўлими томонидан "Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий амалий маркази”даги мавжуд кўчатхоналарда ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди.

Кўчатхонада жами 700 минг 140 дона ҳар хил турдаги дарахт ва бута кўчатлари, ниҳоллар етиштирилган.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил куз мавсумида корхона, ташкилотларга ва аҳолига жами 475 минг 800 дона дарахт ва бута кўчатларини етказиб бериш кўзда тутилган.

Ўрганишлар давомида маъсуллар билан кўчатларни ҳудудларнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш бўйича таклифлар берилди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати