Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.9K subscribers
33.8K photos
5.25K videos
24 files
6.75K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Давлат экология қўмитасида Хитой Халқ Республикасининг Экология ва атроф-муҳит вазирлиги мутасаддилари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида турли йўналишларида жумладан, замонавий мониторинг тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш ва маиший чиқиндилардан электро-энергия ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлар бўйича фикр алмашилди.

Музокара якунида Давлат экология қўмитаси ва ХХР Экология ва атроф-муҳит вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш масаласи муҳокама қилинди.
Шофиркон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида туманнинг "Қайрағоч" МФЙ ҳудудидан фуқаро У.Д ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмасини қазиб олаётганлиги ниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 3 млн сўм жарима белгиланди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўқай кезиб юрган Бухоро буғуси

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Қизилқум" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон табиатнинг ноёб ва гўзал жониворларидан бири бўлган Бухоро буғусини тасвирга олди.

Хонгул ёки Бухоро буғуси (Cervus elaphus bactrianus) - жуфт туёқлилар туркумининг буғулар оиласига мансуб бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг кенжа тури ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг Қизил Китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур мақоми билан киритилган.

Кузатувларга кўра, “Қизилқум” давлат қўриқхонасида Бухоро буғуларининг сони 224-232 бошни ташкил этади.

Давлат экология қўмитаси томонидан Бухоро буғулари яшаш ареаллари, уларнинг популяцияси мониторинги олиб борилмоқда ҳамда ушбу ноёб турдаги жонзотларни муҳофазасини таъминлаш ва янада кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги Катта боғ кўчасида чиқиндилар йиғилиб қолганлиги бўйича эълон қилинган мурожаат юзасидан Сурхондарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида “Катта боғ” ва “Алпомиш” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли хонадонларда яшовчи фуқаролар ўзларининг хонадонларидан чиқарилган қурилиш чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаши туфайли ноқонуний чиқиндихона ҳосил бўлганлиги аниқланди.

Ушбу қурилиш чиқиндилари "Bio Texno Eco" MCHJ ходимлари томонидан марказий чиқиндихонага жойлаштирилди ва ушбу ҳудуднинг озодалиги таъминланди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from Zamin Foundation
"Zamin" fondi tomonidan BMTning Atrof-muhitni muhofaza qilish dasturi va milliy hamkorlar bilan birgalikda "Toza havoning inson hayoti sifati uchun ahamiyati" mavzusida muhokama o‘tkazildi.

"Zamin" fondi Vasiylik kengashi raisi Ziroat Mirziyoyeva o‘z kirish so‘zida:

"Sayyoramiz kelajagi - hammamizniki, demak, atrof-muhit holatiga har birimiz javobgarmiz, o‘zimizdan boshlab xususiy sektorgacha, jamoat tashkilotlaridan hukumatlargacha - hammamiz birgalikda ish olib borishimiz shart.

Bu borada amallarning katta-kichigi yo‘q, atrof-muhit uchun barcha harakatlar: o‘simliklarga zarar yetkazmaslik yoki kichik daraxt ekish ham, katta korxonalarda chiqindilarni kamaytirish ham o‘ta ahamiyatli", deb ta’kidladi.

Tadbirda “Atmosfera havosi ifloslanishi monitoringini avtomatlashtirish” loyihasini amalga oshirish doirasida erishilgan natijalar taqdimot qilindi, bu boradagi xalqaro tajriba muhokama qilindi, havoni nazorat qilish chora-tadbirlarini eng namunali xalqaro amaliyotga muvofiq holda takomillashtirish bo‘yicha kelgusi rejalar belgilab olindi.

Zamin | Facebook | Instagram
Forwarded from Zamin Foundation
Фонд Zamin совместно с Программой ООН по охране окружающей среды и национальными партнёрами провёл круглый стол на тему «Значение чистого воздуха для качества жизни человека».

В приветственном слове председатель Попечительского совета Фонда Zamin Зироат Мирзиёева отметила:

"Будущее нашей планеты — это будущее всех нас, поэтому мы все ответственны за состояние окружающей среды. Все мы — от нас самих до частного сектора, от общественных организаций до правительств — должны действовать сообща.

На этом пути не бывает малых или больших дел, поэтому любое действие, будь то непричинение вреда растениям или посадка деревьев, либо сокращение отходов на крупных предприятиях, одинаково важны для окружающей среды".

На мероприятии были представлены достигнутые в рамках реализации проекта «Автоматизация мониторинга загрязнения атмосферного воздуха» результаты, обсуждён международный опыт по данному вопросу, намечены дальнейшие планы по усовершенствованию контроля качества воздуха в соответствии с лучшими мировыми практиками.

Zamin | Facebook | Instagram
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғининг "Сариқамиш" кўли ҳудудида олиб борилган назорат тадбирлари давомида қизилғоз (фламинго) қушларининг галаси аниқланди.

Бу қуш заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи қушлар сирасига киради. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига, шунингдек, СИТЕСнинг ва Бонн конвенциясининг II иловасига киритилган.

Овлаш қатъий тақиқланган бўлиб, «Судочье-Акпеткей» давлат буюртма қўриқхонасида доимий муҳофазага олинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси матбуот хизмати
Forwarded from Zamin Foundation
Havoning ifloslanishi — global muammo.

JSSTning hisob-kitoblariga ko‘ra, havoning ifloslanishi oqibatlaridan har yili 7 million nafarga yaqin odam hayotdan ko‘z yummoqda.
Biz bir havodan nafas olamiz va uning himoyasi yo‘lida birgalikda harakat qilishimiz lozim.
__

Загрязнение воздуха — это глобальная проблема.

По оценкам ВОЗ, от последствий загрязнения воздуха ежегодно умирают около 7 млн. человек.
Мы дышим одним воздухом и действовать в его защиту должны сообща.

Zamin | Facebook | Instagram
Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилиб, Урганч шаҳридаги маҳаллаларда санитар хизматлар кўрсатиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш давомида Урганч шаҳрида жойлашган чиқинди йиғиш майдончалари ҳолати, белгиланмаган жойларга маиший ва қурилиш чиқиндиларнинг ташланиши бўйича рейд тадбирлари ўтказилиб, 40 тонна маиший ва 100 тоннадан ортиқ қурилиш чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида бартараф қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳаллалардаги янги қурилаётган бинолар қурувчилари ҳамда фуқароларга бундай ҳолатлар қайта содир қилинмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 14 нафар фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Вилоят бўйлаб ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Атроф муҳитга таъсири хавфи юқори даражадаги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш тизимини татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишлар.

Инфографика Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошқармаси томонидан тақдим қилинган.
Фарғона вилояти Экология бошқармаси ва Миллий гвардия ҳодимларидан иборат Экопатрул томонидан Фарғона шаҳридаги Санъат саройи ҳудудида навбатдаги тунги назорат тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқароларга тунги сайр давомида боғ ҳудудидаги ёш кўчатларга зиён етказмаслик, атроф муҳитни турли хил чиқиндилар билан ифлослантирмаслик, чиқиндиларни белгиланган жойларга жойлаштириш юзасидан тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, тамаки ва бошқа турдаги чиқинди қолдиқларини белгиланмаган жойга ташлаганларга нисбатан маъмурий баённомлар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси томонидан дрон ёрдамида ноқонуний ҳолда дарахтлар кесилиши ҳолати аниқланди ва белгиланган тартибда ўрганиш ҳамда чора кўриш ишлари олиб борилди.

"Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастури ижодкорлари ушбу ҳолат бўйича лавҳа тайёрлашди.
Бутун дунёда 7 сентябрь – “Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланиб келинади.

Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни жамоатчилик ва давлат идораларининг эътиборини ҳавони ифлосланиш муаммосига қаратишга, зарарли чиқиндиларни камайтиришга, яшил зоналарни кенгайтиришга, экологик тоза саноат ва транспортни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда атмосферага саноат ташламалари миқдори 909,0 минг тоннани ташкил қилиб, 2019 ва 2020 йилга нисбатан 4,5 ва 2 фоизга камайган. Саноат ташланмаларини камайтириш мақсадида 2022-2023 йилларда республика бўйича ишлаб чиқариш корхоналарида белгиланган талаблар асосида замонавий чанг-газ тутгичлари ўрнатиш ишлари амалга ошириш бўйича 270 та ишлаб чиқариш корхоналарининг қарийиб 1071 та чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизация қилинади.

Батафсил