Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.9K subscribers
33.8K photos
5.25K videos
24 files
6.75K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Давлат экология қўмитаси ва “Falcon hunting solutions” компанияси томонидан Ӯзбекистон Республикаси "Қизил китоби" ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш йўрға тувалоқлардан яна 402 таси Устюрт текислиги ҳудудига қўйиб юборилди.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида 2017-2021-йиллар оралиғида жами 9491 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилганю Йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган.

Йўрға тувалоқ юртимизда асосан Қизилқум чўлида, Ӯзбекистондан ташқарида Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказ орти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди.

Чўлларга баҳорга яқин учиб келади. Ҳар бири 2, 3 донадан тухум қўяди ва 21, 25 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди.

Айни пайтда мамлакатимизда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиат бағрига қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда куни кеча Давлат экология қўмитаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастури ижодкорлари нигоҳида
Давлат экология қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Учрашувга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экологик партия фракцияси раҳбари Хайрулло Ғаффоров таклиф этилди.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов, бошқарма бошлиқлари, ходимлар ҳамда “ZOOM” платформаси орқали ҳудудий бошқармалар ва Қўмита тасарруфидаги ташкилотлар иштирок этишди.

Йиғилишда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан Конституциянинг 60 дан ортиқ моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётгани бўйича маълумот берилди. Шунингдек, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар “инсон – жамият – давлат” принципига асосланганлиги, миллий конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутиши борасида сўз юритилди.

Учрашувда Конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида экологик масалаларга алоҳида урғу берилаётгани ва бир қатор экологик ҳуқуқларга оид нормалар белгиланиши кўзда тутилаётгани бўйича ҳам иштирокчиларга маълумот берилди.

Муҳокамалар жараёнида Давлат экология қўмитаси ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Бу каби муҳокамалар Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Яна бир хушхабар - Хива Ислом дунёсининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинди.

Бу ҳақдаги қарор Ислом ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашининг Боку шаҳрида ўтган XI сессиясида қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, туризм соҳасини ривожлантириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш, аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлар натижасида ва бунинг эътирофи сифатида Хива шаҳрининг номзоди БААнинг Абу-Даби, Туркиянинг Шанлиурфа, Нигериянинг Лагос, Тожикистоннинг Душанбе шаҳарлари орасида ғолиб деб топилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «Ҳисор» давлат қўриқхонаси фотоқопқони қизил суғурларни камера объективига муҳрлади
#28june #uzbekiston24
Bugun, 29 iyun
☀️ +44°...+29°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +31°, ⬅️ 3.1 m/s

Tong: ☀️ +32°
Kun: ☀️ +43°
Oqshom: ☀️ +41°

Namlik: 13%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 4.6 m/s
Bosim: 754 mm sim. ust.

Oy: Yangi oy
Quyosh chiqishi: 04:52
Quyosh botishi: 19:59
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган Сувтушар шаршараси ва унга ёндош ҳудудларнинг манзараси
Шу кунларда Фарғона вилояти Экология бошқармаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларини суғориш ва агротехник ишлов бериш ишлари билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Риштон ва Қўштепа тумани Экология бўлимлари туман Ободонлаштириш бошқармалари ҳамда "Фарғонайўлкўкалам" унитар корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда бу борадаши ишлар изчиллки билан ташкил этилмоқда.

Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати