Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.56K subscribers
33.5K photos
5.16K videos
24 files
6.49K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali


https://eco.gov.uz
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Шу кунларда Бухоро туманидаги «Кунжи Қалъа» МФЙга қарашли «Қози Саид» қишлоғидан 2 км узоқликда жойлашган, ҳудуди 23,7 гектардан иборат бўлган марказий полигонда рекультивация ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Чиноз туманида экилган дарахт кўчатларини суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
Диққат, танлов!

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёш авлод қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорликда "Экология мавзусига доир энг яхши мақолалар" танловини эълон қилади.

Танлов босма ва интернет журналистикаси йўналишлари бўйича ўтказилади.

Танловга 2022 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 31 ноябригача газета ва журналларда чоп этилган, ОАВ сифатида тегишли тартибда рўйхатдан ўтган интернет сайтларида эълон қилинган материаллар қабул қилинади.

Танлов ғолиб ва совриндорлари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
– 1-ўрин (1 та) – телевизор;
– 2-ўрин (2 та) – планшет;
– 3-ўрин (2 та) – смартфон
.
Шунингдек, уч нафар рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлганларга Ўзбекистон “Қизил китоби” ва совғалар топширилади.

Мурожаа учун телефонлар (+998 71) 244-62-91, (+998 93) 502-23-21.

Батафсил
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон бу гал яна бир ноёб жонивор — қизил суғурларни камера объектига муҳрлади

Қизил суғур Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига энг камёб тур сифатига киритилган. Бу жонивор, одатда, ўт-ўланлар, кўпинча бошоқли ўсимликлар, баъзан чувалчанг, моллюска, ҳашаротлар билан озиқланади. Қишда уйқуга кириб, баҳорда уясидан чиқади. Денгиз сатҳидан 1600 дан 3500-4000 м гача баландликда бўлган ҳар хил турдаги рельефли тоғ ёнбағирларида ҳамда тошқояларнинг этакларида яшайди.

Тянь-Шань, Помир, Ҳиндукуш, Кашмир тоғларининг алп экотизимларида, Ўзбекистоннинг эса иккита ҳудудида, яъни Угом, Пском, Чотқол ва Ҳисор тоғ тизмаларида учраши қайд қилинган.

“Ҳисор” давлат қўриқхонасининг Ғилон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида учрайди. Сўнгги кузатувларга кўра, қўриқхона ҳудудида 4240- 4320 бошни ташкил қилиши тахмин қилинади.

Қизил суғур Давлат экология қўмитаси томонидан қатъий муҳофазага олинган.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам наращивания объема производства хлопка за счет научно обоснованного семеноводства и агротехнологий, а также увеличения экспорта текстильной продукции на основе глубокой переработки хлопка.

Facebook|Instagram|Twitter
Расмий муносабат

Жорий йилнинг 27 июнь куни ижтимоий тармоқларда «Чиноз туманидаги буғдой даласи ўрни ёнмоқда» сарлавҳаси остида ғалладан бўшаган дала майдонида сомон қолдиқлари ёнаётган ҳолати акс эттирилган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Чиноз туман Экология бўлими ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида ёнғин бўлган ҳудуд Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомогистраль йўли ёқасида А.Асрланбаевга қарашли фермер хўжалигида ғалладан бўшаган ер майдони экани аниқланиб, фуқаро З.Абдуллаев томонидан ижарага олинганлиги ва такрорий экин экиш мақсадида сомон поялари қолдиқлари ёқиб юборганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича фуқаро З.Абдуллаевга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий жазо чораси қўлланилди ва табиатга этказилган зарар ҳисобланди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Давлат экология қўмитаси ва “Falcon hunting solutions” компанияси томонидан Ӯзбекистон Республикаси "Қизил китоби" ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш йўрға тувалоқлардан яна 402 таси Устюрт текислиги ҳудудига қўйиб юборилди.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида 2017-2021-йиллар оралиғида жами 9491 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилганю Йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган.

Йўрға тувалоқ юртимизда асосан Қизилқум чўлида, Ӯзбекистондан ташқарида Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказ орти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди.

Чўлларга баҳорга яқин учиб келади. Ҳар бири 2, 3 донадан тухум қўяди ва 21, 25 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди.

Айни пайтда мамлакатимизда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиат бағрига қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда куни кеча Давлат экология қўмитаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастури ижодкорлари нигоҳида
Давлат экология қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Учрашувга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экологик партия фракцияси раҳбари Хайрулло Ғаффоров таклиф этилди.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов, бошқарма бошлиқлари, ходимлар ҳамда “ZOOM” платформаси орқали ҳудудий бошқармалар ва Қўмита тасарруфидаги ташкилотлар иштирок этишди.

Йиғилишда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан Конституциянинг 60 дан ортиқ моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётгани бўйича маълумот берилди. Шунингдек, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар “инсон – жамият – давлат” принципига асосланганлиги, миллий конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутиши борасида сўз юритилди.

Учрашувда Конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида экологик масалаларга алоҳида урғу берилаётгани ва бир қатор экологик ҳуқуқларга оид нормалар белгиланиши кўзда тутилаётгани бўйича ҳам иштирокчиларга маълумот берилди.

Муҳокамалар жараёнида Давлат экология қўмитаси ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Бу каби муҳокамалар Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Яна бир хушхабар - Хива Ислом дунёсининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинди.

Бу ҳақдаги қарор Ислом ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашининг Боку шаҳрида ўтган XI сессиясида қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, туризм соҳасини ривожлантириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш, аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлар натижасида ва бунинг эътирофи сифатида Хива шаҳрининг номзоди БААнинг Абу-Даби, Туркиянинг Шанлиурфа, Нигериянинг Лагос, Тожикистоннинг Душанбе шаҳарлари орасида ғолиб деб топилди.

Facebook|Instagram|Twitter