Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.9K subscribers
33.8K photos
5.25K videos
24 files
6.75K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Фарғона вилояти Экология бошқармасида вилоятдаги туман (шаҳар) инспекторлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Бугун курс тингловчилари билан Фарғона давлат университетининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" кафедраси доценти М.Назаров “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ва илғор хорижий тажрибалар”, "Экология кафедраси" доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди М.Абдуллаева “Экологик сертификатлаш ва экологик аудит” мавзуларида машғулотлар олиб бордилар.

Машғулотлар савол-жавоб, ўзаро мулоқот усулида олиб борилди. Машғулотларни олиб борган мутахассислар томонидан тақдимот материаллари тингловчиларга электрон вариантда етказилди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Қизилтепа тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан тезкор назорат рейд тадбири ўтказилди.

Назорат рейд тадбири давомида Қизилтепа тумани ҳудудида яшовчи фуқаро М.М ўз бошқарувида бўлган юк машинаси ёрдамида Қизилтепа тумани “Зиёкор” МФЙ ҳудудидан ўз эҳтиёжларида фойдаланиши учун ноқонуний равишда, табиатда умумтарқалган қум-шағал фойдали қазилмаларини юклаб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасида фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисми билан жарима белгиланиб, ҳозирда ундириш чоралари кўрилмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Шу кунларда Инновацион ривожланиш вазирлигида “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалигида инновациялар” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг иккичи кунида ҳам Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан соҳага оид бўлган давлат буюртмаси асосида бажарилган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилаётган илмий лойиҳаларнинг тақдимотлари ўтказилди.

Жумладан, қуриган Орол денгизи туби тупроқ-иқлим шароитида ўсадиган дарахт ва бута ўсимликларининг генофондини яратиш, Оролбўйи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида экологик вазиятлар таъсирини аниқлаш мониторингини юритишнинг дастурий таъминоти каби мавзуларда тақдимотлар бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбеков Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисида Бош директор О.Тўйчиев билан учрашиб, Миллий офис ва бу ердаги лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишди.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндиларнинг сузиб юргани акс этган видеодаги ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида сўнгги кунларда ёғган кучли ёмғир натижасида Чорвоқ сув омбори ҳавзаси ва юза қисмига ҳар хил турдаги чиқиндилар йиғилиб қолганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур сув омборидаги чиқиндилар махсус техника ва қайиқлар ёрдамида тегишли тартибда бартараф этилмоқда.

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Аввал хабар берганимиздек, Жиззах вилояти Зафаробод тумани "Чимқўрғон" МФЙда 2022 йил 4 июнь куни ёш болалар томонидан тутиб олинган йиртқич қуш парвариш қилиш учун вақтинча Зафаробод туман Ветеринария бўлими назоратига берилган эди.

Орадан 17 кун ўтиб қуш боласи тўлиқ парвариш қилингандан кейин учишга шай ҳолатга келди.
2022 йилнинг 21 июнь куни Зафаробод тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспектори ҳамда туман Ветеринария бўлими ходими билан биргаликда йиртқич қуш табиат қўйнига қўйиб юборилди.

Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Давлат экология қўмитасида “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан ишчи комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, очиқ сув ҳавзалари ва жойларнинг рельефига оқизиладиган тозаланган оқова сувларнинг йўл қўйиладиган чекланган концентрация миқдорини қайта кўриб чиқиш
ва натижаси бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиб амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Қўмитанинг тегишли бошқарма тизим корхоналари масъул ижрочи ходимлари иштирок этди.
Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов хизмат сафари билан Бухорода бўлди

Қўмита раиси Бухоро вилояти ҳокимлиги, шунингдек, вилоят Экология бошқармаси ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳри яқинидаги марказий полигондаги мавжуд вазият билан яқиндан танишди.

Бухоро шаҳрида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар Бухоро туманидаги «Кунжи Қалъа» МФЙ «Қози Саид» қишлоғидан 2 км узоқликда жойлашган, ҳудуди 23,7 гектардан иборат полигонга жойлаштириб келинарди.
Полигон 1970 йилда ташкил қилинган.

«Махсусавтохўжалик» МЧЖ билан Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида қаттиқ маиший чиқиндилар полигонидан 39 йил муддатга фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилган ҳамда Бухоро шаҳар ҳудудидан чиқадиган барча турдаги қаттиқ ва маиший чиқиндилар йиғилган. Бугунги кунда аҳоли яшаш жойига яқин бўлган мазкур полигонга белгиланган меъёрдан кўп миқдорда чиқиндилар жамланганлиги, маиший чиқиндилар билан бир қаторда шох-шаббаларнинг ташланиши оқибатида ёниш ҳолатлари кўпайиб, кескин эътирозларни келтириб чиқарганлиги боис полигон ўз фаолиятини тўхтатган.
Шундан келиб чиқиб, полигонни бошқа ҳудудга кўчириб, мавжуд полигонни кўмиб ёпиш зарурати туғилаётган эди.

Марказий полигон фаолияти билан яқиндан танишиш чоғида шу ерлик аҳоли билан суҳбатлашилди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Чиқиндихона ҳудудидаги ишларни экологик меъёрларга мувофиқ ташкил этилиши юзасидан вазифалар белгиланди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати