Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.83K subscribers
33.7K photos
5.24K videos
24 files
6.7K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Кармана тумани “Малик” МФЙ 4 гектар ташландиқ ер майдонида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Мазкур ҳудудни обод этишда мингга яқин ёшлар ва маҳалла аҳли иштирок этиб, даставвал, экилган ниҳолларни парвариш қилиш учун бу ерда сув чиқариш чоралари кўрилди.

Майдонга ёшлар томонидан 10 000 дан ортиқ манзарали дарахтлар ва қаламчалар экилди. Ушбу хайрли ишда Навоий вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда вилоят Экология бошқармаси ёшлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: кўчат экиш ва парваришлаш жараёнлари
#16apr #uzbekiston24
Ёшлар ишлари агентлигининг Зарбдор туман бўлими ва маҳалла ёшлари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кеча Зарбдор тумани “Равот” маҳалласида “Ёшлар келажак боғи” ташкил этилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | О реализации общенационального проекта «Яшил макон» в Ташкенте
#16apr #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар
#16apr #uzbekiston24
Хонадонда ноқонуний ҳолда шер боласи сақланаётгани маълум бўлди

Kуни кечa Тошкент тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига Тошкент туман ИИБ ходими томонидан шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган уй ҳовлисида Африка шерининг боласини боқиши ҳамда ҳеч бир хавфсизлик қоидаларига амал қилинмай боқилаётган ушбу йиртқич жонивор билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиши бўйича мурожаат қилинади.

Ҳолат юзасидан тезкорлик билан гуруҳ шакллантирилиб, айтилган манзилда ўрганиш олиб борилганда ҳолат ўз тасдиғини топди, яъни ушбу уйда вақтинча яшовчи, пойтахтда доимий рўйхатда турган, 2004 йилда туғилган фуқаро Ш. А. Африка шерининг боласини боқаётгани маълум бўлди. Ўрганишлар давомида фуқародан ушбу шер боласини олиб келиш, сақлаш каби ҳолатлар бўйича керакли ҳужжатлар сўралганда ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтиб, ўзининг қизиқиши туфайли ҳовлисида боқишини билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани Экология бўлиим инспекторлари томонидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далолатномалар тузилди ва вақтинча сақлаш учун шер боласи «STEPPE TURTLES» ф/х питомнигига суд қарори қабул қилингунига қадар топширилди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: дарахт кўчатлари тарқатилмоқда
#17apr #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: кўчат экиш ва парваришлаш жараёнлари
#17apr #uzbekiston24
Пойтахтимизда ҳам "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари қизғин ташкил этилмоқда.

Миробод туманидаги "Мовароуннаҳр” маҳалласида Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари иштирокида 600 туп иқлим шароитига чидамли, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: кўчат экиш ва парваришлаш жараёнлари
#17apr #uzbekiston24
Ёшлар ишлари агентлигининг Шароф Рашидов тумани бўлими аъзолари ва фаоллари тумандаги "Куёвбоши" МФЙ билан ҳамкорликда ушбу ҳудуддан ажратилган ерга 200 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт еўчатларини экдилар.

Ўз навбатида кўчатларни суғориш тизими ҳам шакллантирилиб, парвариш қилиш ишлари ҳам режалаштирилди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Бугун Нуробод тумани сектор раҳбарлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги “Ёшлар боғи”га 400 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Кўчат экиш жараёнларида нуронийлар, ташаббускор ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари, туман фаоллари ва ёшлар фаол иштирок этишди.

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: кўчат экиш ва парваришлаш жараёнлари
#17apr #uzbekiston24