Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.83K subscribers
33.7K photos
5.24K videos
24 files
6.7K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Bugun, 3 fevral
☀️ +10°...-1°, Ochiq havo

Hozir: 🌫 -1°, ⬅️ 3.1 m/s

Tong: ☀️ +2°
Kun: ☀️ +9°
Oqshom: ☀️ +8°

Namlik: 38%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 2.9 m/s
Bosim: 772 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:32
Quyosh botishi: 17:40
Ҳамкорлик тадбирлари давом этмоқда

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Миллий Гвардия ходимлари ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорликдаги рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳамкорликдаги назорат рейд тадбирларидан кўзланган мақсад содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати
Экология ва Экопатрул ҳамкорлик тадбирлари давом этмоқда

Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун давлатимиз раҳбари томонидан бир қанча вазифалар юклатилди.

Навий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг назорат инспекцияси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ҳар куни эрта тонгдан кун давомида қилинадиган ишлар режалаштирилади. Албатта режа асосида амалга ошириладиган вазифалар ўзининг ижобий самарасини бериши табиий.

Айни пайтда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирлар жараёнида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар аниқланади ва олдини олиш чоралари амалга оширилмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Экология: яқин ва узоқ келажак масъулияти!
Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитаси ва Миллий гвардия, ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда шаффофликни таъминлаш мақсадида ташкил қилинган ишчи гуруҳ билан Нукус шаҳри ва туманлар бўйлаб бевосита муаммоли масалаларни ўрганмоқда.

Бундан кўзланган энг асосий мақсад, аҳоли томонидан ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган долзарб муаммоли масалалар, хусусан, ноқонуний дарахт кесилиши, ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши билан боғлиқ масалаларни жойида ўрганиб, қонунчилигимизда белгиланган тартибда ўрганиб, муносабат билдириш, уларнинг олдини олишдан иборатдир. Ўрганиш ишлари давом этмоқда.



Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида яшайдиган қор қоплони мушуксимонлар оиласига мансуб бўлган ва “Қизил китоб”га киритилган ноёб тур ҳисобланади. Қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими давлат назоратчиси Жамшид Бердалиев томонидан Қуралай сойига қўйилган камера объектига 2 бош қор қоплони муҳрланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик маданиятни шакллантириш - бугун ва келажакнинг устувор масаласи!
#3feb #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаваскор тасвирчи Сувон Раҳимов ижодидан намуналар: қирғий, ҳаворанг кўктарғоқ ва сув товуғи.

Жиззах вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати.

🌏Web-site Ⓜ️Facebook 🎦YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Формирование экологической культуры - приоритетная задача
#3feb #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Повышение экологической культуры населения
#3feb #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Экологик маданиятни шакллантириш - бугун ва келажакнинг устувор масаласи!
#3feb #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент шаҳри. Экологик маданиятни шакллантириш – бугун ва келажакнинг устувор масаласи
#3feb #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Экология: Яқин ва узоқ келажакни ўйлаб!
#3feb #uzbekiston24
МУНОСАБАТ

Айни дамда ижтимоий тармоқларда Андижонда яна «дарахткушлик»: Асакада 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб юборилганлиги тўғрисидаги мурожаат юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида аниқланди ҳамда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Дастлабки суриштирув натижаларига мувофиқ, Асака тумани А.Темур МФЙ ҳудудидаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг рухсатномаси берилмаган.

Мазкур ҳудуддаги дарахтларни хусусий корхона раҳбарияти томонидан дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинмаган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Мазкур қонунбузарлик ҳолати натижалари бўйича қўшимча ахборот бериб борилади.

Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати.
Глобал яшил ўсиш институти билан учрашув

2022 йил 3 февраль куни Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов ҳамда Глобал яшил ўсиш институтининг (GGGI) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Аарон Рассел билан учрашуви ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Глобал яшил ўсиш институти халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, бош офиси Сеул шаҳрида (Жанубий Корея) жойлашган.
Институт президенти ва Кенгаш раиси БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун ҳисобланади.
Музокаралар давомида томонлар Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган соҳадаги ислоҳотларга экспертлик кўмагини жалб қилишга, Глобал яшил ўсиш институти билан ҳамкорликда “яшил иқтисодиёт”, иқлим ўзгариши, чиқиндиларни бошқариш каби соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳа ва дастурларни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Батафсил: http://eco.gov.uz/yz/site/news?id=2435