Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.83K subscribers
33.7K photos
5.24K videos
24 files
6.7K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
#ТЕЗКОР_РЕЙД
#Ўсимлик_дунёсига_зарар_етказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Элликқалъа туман инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбири натижасида Элликқалъа туман "Қириққиз" ОФЙда яшовчи фуқаро Р.Д томонидан ноқонуний равишда давлат захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олинган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жами 1 350 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 1 580 400 сўм даъво ҳисобланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда "Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи катта йўл ёқасидаги хазон ва шох-шаббалар ёқиб юборилганлиги айтилмоқда" номли хабар тарқалди.
Мирзаобод тумани инспекция инспекторлари томонидан ўрганиш олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди:
Мирзаобод тумани "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўл ёқасидаги зовурнинг ички қисмидаги қамиш ва ажриқлар номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганлиги аниқланиб, ёнғин бартараф этилди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
ДАРАХТЛАР КЎЧИРИБ ЎТҚАЗИЛДИ
Мирзачўл тумани Гагарин шаҳридаги йўл ёқасига экилган, кейинчалик МЧЖ томонидан бетонлаб қўйилган дарахт кўчатлари бугун эрта тонгдан вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан бетон ариқ ёқасидаги тупроқ ерга кўчириб ўтқазилди. Кўчириш имкони бўлмаган кўп йиллик дарахтларнинг таги юмшатилди.

Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Конституция - инсон ҳуқуқлари кафолати.Ушбу репортажда Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот котиби ГулнозаТўхтасинова ҳам интервью берган.
#30nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
JAYRON OVCHILARI QO'LGA OLINDI.

Qoraqalpog'iston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qo'mitasi Taxtako'pir hamda Qorao'zak tuman inspeksiyalari tomonidan ekologik tezkor reyd tadbirlari olib borildi.
Ushbu reyd tadbiri davomida Qorao'zak tumani "Qorao'zak" OFYda yashovchi fuqarolar tomonidan O'zbekiston Respublikasi "Qizil kitobi"ga kiritilgan 1 dona jayron hamda tegishli ruxsatsiz 10 dona quyon ovlanganligi aniqlandi.
Hozirgi kunda mazkur holat yuzasidan Orol tabiatni muhofaza qilish prokuraturasi tomonidan tergovga qadar tekshirish harakatlari olib borilmoqda.

❗️Ma'lumot uchun noyabr oyi davomida noqonuniy jayron ovlash bilan bog'liq aniqlangan ikkinchi holat.

Qoraqalpog‘iston Respublikasi ekologiya qo‘mitasining matbuot xizmati
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Bugun, 6 dekabr
☀️ +14°...+4°, Ochiq havo

Hozir: 🌤 +3°, ⬅️ 5 m/s

Tong: ☀️ +5°
Kun: ☀️ +12°
Oqshom: 🌤 +10°

Namlik: 70%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 5 m/s
Bosim: 768 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:36
Quyosh botishi: 16:55
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Миришкор туман Помуқ қишлоғи ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбир ўтказилди

Назорат тадбири давомида фукаро Б.А ёввойи ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини чопиб синдириб олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ва 405 минг сўм етказган зарари ундириш қўлланилди.

Атроф муҳит мусаффолигига барча бирдек масъул.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Жиззахвилояти
4 декабрь куни Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидаги 173 гектар ер майдонига 144 000 туп мевали дарахт кўчатлари экилди. Туман ҳокимлиги, ташкилотлар меҳнат жамоалари иштирокида 3 хил мевали дарахт ниҳоллари ерга ўтқазилди. Бодом, гилос ва ёнғоқ кўчатларини агротехник тадбирлар асосида экилишини назорат қилиш ишларига вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман инспекция ходимлари бош-қош бўлишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Konstitutsiya_2021
Yer, er osti boyliklari, suv, o'simlik va hayvonot dunyosi hamda boshqa tabiiy zaxiralar umummilliy boylikdir, ulardan oqilona foydalanish zarur va ular davlat muhofazasidadir.
QONUNBUZAR JARIMAGA TORTILDI
Samarqand viloyati Oqdaryo tumani Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasidagi nazorat inspeksiyasi davlat inspektorlari tomonidan 2021- yil 3- dekabr kuni tumanning “Baraka” MFY hududida olib borilgan tezkor reyd tadbirlarini o‘tkazish jarayonida shu mahallada yashovchi fuqaro X.M o‘z boshqaruvida bo‘lgan ekskavator yordamida mahalla hududida baliqxona uchun ajratilgan yer maydonini tayyorlash jarayonida hududdan noqonuniy ravishda qum-shag‘al aralashmasini qazib olib, yuk tashuvchi mashinalarga ortib berayotganligi aniqlandi.
Ushbu huquqbuzarga nisbatan O‘zbekiston Respublikasi MJtKning 70-moddasi 1-qismiga asosan ma’muriy bayonnoma rasmiylashtirilib, bazaviy hisoblashning 20 baravari, ya’ni 5 mln 400 ming so‘m miqdorida jarima belgilandi.
Ов қилиш қоидаларини бузилиши ҳолатлари аниқланди!
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Қоровулбозор туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ўтказилган назорат рейд тадбири давомида 2 нафар фуқаро томонидан ов қоидалари бузилганлиги ҳолати аниқланди.
❇️ Аниқланган ҳолат юзасидан фуқароларга “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан 2 млн 700 минг 000 сўм жарима қўлланилди

Бухоро вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Бухоро вилоят Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан “Bukhara Cotton Textile” корхонаси олдида оқова сув қувуридаги носозликлар сабабли атроф муҳитга оқизилган ҳолати жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мазкур ҳолат “Сувтаъминот” МЧЖ корхонаси махсус техникалари жалб қилинган ҳолда зудлик билан бартараф этилди. Бундан ташқари,“Сувтаъминот” МЧЖнинг Бухоро филиали раҳбари томонидан оқова сув қувури эскилиги, мазкур ҳудудда янги оқова сув тармоғи қурилиш ишларининг охирги босқичдалиги таъкидланиб, яқин кунлар ичида мазкур канализация тизими ишга тушгач бу каби ҳолатлар содир бўлмаслиги қайд қилинди.
Бухоро вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати
Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ҳазорасп туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг "Зеҳнли" маҳалласи ҳудудидаги давлат захираси ерларидан фуқаро А.Саидов томонидан умумтарқалган фойдали қазилма бўлган қумни ноқонуний қазиб олаётганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати