Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.54K subscribers
33.4K photos
5.11K videos
24 files
6.36K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali


https://eco.gov.uz
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Назорат рейд тадбири ўтказилди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбири давомида фуқаролар А.А ва Р.А томонидан чўл ҳудудидан саксовул буталарини олиб кетаётган вақтида тўхтатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 350 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарар белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari

Jizzax viloyati hokimligi va Koreya Respublikasi o'rtasida qattiq maishiy chiqindilarni boshqarish tizimini takomillashtirish bo'yicha memorandum imzolandi


👉@JizzaxMTRK👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Сирдарёвилояти
Сирдарё вилоятидаги қўшма корхоналар хам четда тургани йўқ. Бугун вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда “INDORAMA AGRO ” МЧЖ ходимлари ҳамкорлигида Оқолтин туманида “INDORAMA AGRO” МЧЖ ҳудудида 1000 дона манзарали катальпа дарахт кўчатлари экилди.
Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ekosirdaryo
Эътиборли ва фаол тик-токерлар томонидан тайёрланган ушбу видео ролик кулгу, бир томондан эса жамиятимиздаги аянчли ҳолатларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Давлат экология қўмитаси ҳамда ИИВ томонидан видео тасмага мухрланган ҳолат юзасидан тегишли чора кўрилди. Автомобиль ойнасидан чиқиндини улоқтирган 41 ёшли аёл базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 /2қисми миқдорида (135 минг сўм) жаримага тортилди.
Давлат экология қўмитаси чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача жаримага тортилишига сабаб бўлиши юзасидан огоҳлантиради.
Атрофимизни ўраб турган оламни озода сақлашни ўзимимздан бошлайлик!
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот анжумани
#4dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Биз бетонга ҳам дарахт экворорамиз" номли чиқиш бўйича
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси "Дўстлик" МФЙ Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахтлар атрофи "Файз-Барака" МЧЖ томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган. Дарахтларнинг барчаси 38 туп арча, 7 туп ясень, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп эльдор қарағайи, 12 туп айлант дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб олинди ва дарахтларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинди.
МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларга нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
Куни кеча Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Жусипбек Казбеков Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси директори Борис Эрг, Михаэль Зукков фондининг Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлими бошлиғи Йенс Вундерлих, “Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббус” лойиҳаси координатори Кристиан Вельшер билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Иттифоқ сафига қўшилган 92-чи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи давлат бўлди.
Батафсил: http://eco.gov.uz/yz/site/news?id=2161
Forwarded from Waste.uz (Anvar Sher)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Экорейд: муаммолар жойида ҳал этилмоқда
#4dec #uzbekiston2
Forwarded from Waste.uz (Anvar Sher)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар таҳлили
#4dec #uzbekiston24
#ТЕЗКОР_РЕЙД
#Ўсимлик_дунёсига_зарар_етказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Элликқалъа туман инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбири натижасида Элликқалъа туман "Қириққиз" ОФЙда яшовчи фуқаро Р.Д томонидан ноқонуний равишда давлат захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олинган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жами 1 350 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 1 580 400 сўм даъво ҳисобланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда "Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи катта йўл ёқасидаги хазон ва шох-шаббалар ёқиб юборилганлиги айтилмоқда" номли хабар тарқалди.
Мирзаобод тумани инспекция инспекторлари томонидан ўрганиш олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди:
Мирзаобод тумани "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўл ёқасидаги зовурнинг ички қисмидаги қамиш ва ажриқлар номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганлиги аниқланиб, ёнғин бартараф этилди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
ДАРАХТЛАР КЎЧИРИБ ЎТҚАЗИЛДИ
Мирзачўл тумани Гагарин шаҳридаги йўл ёқасига экилган, кейинчалик МЧЖ томонидан бетонлаб қўйилган дарахт кўчатлари бугун эрта тонгдан вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан бетон ариқ ёқасидаги тупроқ ерга кўчириб ўтқазилди. Кўчириш имкони бўлмаган кўп йиллик дарахтларнинг таги юмшатилди.

Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.