Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.9K subscribers
33.8K photos
5.25K videos
24 files
6.75K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун мамлакатимиз бўйлаб эзгу анъаналарни давом эттирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Вазирлик ва идоралар, бизнес-тузилма, жамоат ташкилотлари ҳамда фаол фуқаролар томонидан кўчат экиш акциялари ташкил этилмоқда.
Таъкидлаш зарурки, кўчат экиш учун ҳудуд танланаётган вақтда, аввало ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда кўчат турлари, суғориш тизимининг мавжудлиги, шунингдек, парвариш қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Эътиборли ОАВ вакилларининг съай-ҳаракатлари сабабли тадбирни ўтказиш давомида кўчат экиш, парвариш қилиш билан боғлиқ масалалар юзага келиши билан бирга уларни тез бартараф этиш чоралари амалга оширилмоқда.
Атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган ОАВ вакиллари, фуқароларга Давлат экология қўмитаси ўзининг ташаккурини билдиради.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган “Bio Texno Eco” МЧЖ ҳудудида ташкил этилган боғда “қумга эккан кўчат” кўкариши масаласида билдирилган шубҳа асоссиз. Экология, ботаника соҳасидаги мутахассисларнинг фикрига кўра, қумли тупроққа экилган кўчат униб кетади. Шу билан бирга, бошқа чўл ҳудудларга нисбатан айнан Сурхондарё вилоятида бир неча йил аввал экилган кўчатлар унумдорлиги баланд ҳисобланади.
Шу билан бирга таъкидлаш зарурки, “Bio Texno Eco” МЧЖ томонидан 4 йилдан буён мазкур чўл ҳудуд кўкаламзорлаштирилган. Бугунги кунга қадар тадбиркор томонидан мазкур боғда 10 мингдан зиёд кўчат экилиб, парвариш қилиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Bio Texno Eco” МЧЖ томонидан кўкаламзорлаштирилган ҳудуд.
2021 йил, август.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 2021 йил 27-30 ноябрь кунлари содир бўлган ўрмон ёнғини тўғрисида Давлат экология қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Қорақалпоғистон Республикаси Беруний ва Амударё туманлари ҳудудларида жойлашган бўлиб, умумий майдони
68 717,8 гектарни ташкил қилади.
Мазкур биосфера резерватининг Назархон бўлимидаги 11-айланма тўқайзор ўрмонида содир бўлган ёнғин шу ерда фаолият кўрсатувчи ходимлар томонидан 27 ноябрь куни соат 14-30 ларда аниқланган ва белгиланган тартибда тегишли идораларга хабар берилган. Тезкор тарзда ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ аъзолари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Ёнғинни бартараф этишга ФФВнинг Амударё тумани ва Нукус шаҳар бўлимлари, Миллий гвардия, “Сайгачий” мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, “Судочье -Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси, “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ходимлари жалб этилди.
Ёнғин келиб чиққан жой икки давлат ўртасидаги чегара ҳудуд ҳисобланади. Ёнғиннинг бошланиш нуқтаси Назархон участкаси яқинидаги ҳудуд қўшни давлатга тегишлиги аниқланган.
Мазкур ҳудуд Амударё дарёсининг ўртасида жойлашган орол бўлиб, умумий майдони 562 гектар. Шундан, 420 гектар ер майдони Қуйи Амударё биосфера резерватига тегишли ва 142 гектар ер майдони Туркманистон Республикаси ҳудуди ҳисобланади.
Ёнғинни бартараф этиш бўйича техника воситаларининг бориш имконияти қийин бўлса-да, 27 ноябрь куни ер суриш техникалари ёнғинни ўчиришга жалб этилди. 28 ноябрь куни ихоталаш орқали олов тўхтатилди. Лекин тунги вақтда эсган шамол қайта алангаланишга олиб келган. Ёнғинни ўчиришга жалб этилган ходимларнинг фидокорона ҳаракати туфайли 30 ноябрь куни соат 10 ларда ёнғин тарқалиши тўлиқ бартараф этилди. Ҳозирда ёнғин қайталанмаслигига қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ёнғин натижасида дастлабки ўрганишлар бўйича тахминан 30-35 гектар атрофидаги тўқайзорга зарар етган. Ёнғин сабаби ва зарарни аниқлашга доир ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
2021 йил 28 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Андижон вилояти, Андижон тумани Бахт МФЙдаги кўп қаватли уйлар олди чиқиндига тўлган. Бу масалада бир неча маротаба мурожаат қилдик, ҳозирча натижа йўқ” сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Андижон туман инспекцияси томонидан ўрганилиб, ушбу ҳолат жойида бартараф этилди.
Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назоратчи инспекторлар томонидан олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида Жиззах шаҳри "Сангзор" МФЙда истиқомат қилувчи Т.Н. исмли фуқаро томонидан ўзи яшаб турган хонадони атрофини тозалашдан тўпланган барг-хазонларни уйи олдида ёқиб юборганлиги аниқланди. Фуқаро Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси талабларини бузганлиги учун МЖтКнинг 88-моддаси, 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 810 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Жиззах вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати
Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида Жиззах шаҳридаги "Маданият" МФЙда истиқомат қилувчи М.Ш. исмли фуқаро А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган "Ватанпарвар" ташкилоти биноси атрофини тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни ташкилот биносининг орқа томонига ноқонуний жойлаштиргани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлштирилиб, 810 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.
Жиззах вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати.
📹 Ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг марказий бозор ҳудудида ҳар якшаба куни йиғилган чиқиндилар айнан аҳоли бозорга келиши пайтида ёқилади. Бу эса аҳолининг касалланишига олиб келмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Урганч шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

♻️ Ўрганиш давомида Марказий деҳқон бозор ҳудудида жойлашган чиқиндиларни вақтинча сақлаш контейнерида сақланиб турган чиқиндилар ким томонидан ёқиб юборилганлиги аниқланмади ва Марказий деҳқон бозор маъмуриятига огоҳлантириш хатлари берилиб, 8-блок мажмуасидаги умумий овқатланиш шоҳобчалари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиб келаётган тадбиркорлар билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатлари тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Косонсой тумани инспекцияси ходимлари томонидан тумандаги ноқонуний чиқиндихоналар ташкил этиш ва экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Рейд тадбирлари давомида Б.Абдуллажонов томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91пр1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 1 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Наманган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.
49 нафар фуқаролар жаримага тортилди.

Навоий вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан 2021 йил 19 октябрдан 30 ноябр кунлари шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида 49 нафар фуқаро ноқонуний равишда белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаганлиги аниқланди.
Булар:

❇️ Конимех тумани - 5 нафар
❇️ Кармана тумани - 2 нафар
❇️ Учқудуқ туманида - 4 нафар
❇️ Томди туманида - 2 нафар
❇️ Зарафшон шаҳарда - 6 нафар
❇️ Навоий шаҳар - 13 нафар
❇️ Навбаҳор туманида - 9 нафар
❇️ Қизилтепа туманида - 2 нафар
❇️ Хатирчи туманида - 4 нафар
❇️ Нурота тумани - 2 нафар


Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91 (пр1) - модданинг 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 18
млн 090 минг сўм жарима белгиланди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz
Ижтимоий тармоқларда
Қўқон шаҳридаги 47-"Райҳон" МФЙ А.Т.Хўқандий кўчаси 63-уй, 2-йўлак рўпарасидаги қуриган чинор дарахти қаттиқ шамол таъсирида йиқилиб, бино иншооти ҳамда фуқароларга зарар етказиши мумкинлиги ҳақида сўраб қилинган хабарга асосан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қўқон шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Ҳақиқатда мазкур чинор қуриб, пастки қисмидан ёрилиб кетиши натижасида синиб тушиш хавфи борлиги аниқланди. Инспекторлар шу вақтнинг ўзида Қўқон шаҳар Ободонлашитириш бошқармасининг дарахтлар бўйича масъул бригадасини чақиришиб, бино ва фуқароларнинг хавфсизлиги таъминлаш мақсадида амалий ишларни олиб боришди.


Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.