Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.9K subscribers
33.8K photos
5.25K videos
24 files
6.75K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўлда кўчат ўтқазиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
2021 йил 27 март куни Давлат экология қўмитасига пойтахтимиз аҳолиси томонидан мурожаат келиб тушди. Унда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Нукус, Ойбек, Авлиё ота ҳамда Кичик халқа йўли кўчаларида нохуш бадбўй ҳид тарқалиши баён этилган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида зудлик билан Қўмита ҳамда Тошкент шаҳар экология бошқармаси ҳамкорлигида малакали мутахассислардан иборат кенгайтирилган махсус ишчи гуруҳи тузилди. Махсус ишчи гуруҳи томонидан юқоридаги манзилларда батафсил ўрганиш ишлари олиб борилди. Мурожаатда қайд этилган барча манзиллардан Атмосфера ҳавосидан таҳлил учун намуналар олинди. Таҳлил натижалари билан кейинги саҳифаларимиз орқали батафсил маълумотлар тақдим этилишини маълум қиламиз.
Bugun, 28 mart
🌧 +15°...+6°, Yomg'ir

Hozir: ☁️ +11°, ↘️ 6 m/s

Tong: ☁️ +12°
Kun: 🌧 +14°
Oqshom: 🌧 +13°

Namlik: 81%
Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 10 m/s
Bosim: 758 mm sim. ust.

Oy: To'lin oy
Quyosh chiqishi: 06:14
Quyosh botishi: 18:44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зомин ва Нурота қўриқхоналари юртимизнинг бетакрор табиатга эга бўлган масканлари ҳисобланади.
МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги ерлари сунъий равишда ёқиб юборилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Жорий йил 19 март куни "Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги" майдонининг 147,2 гектар майдонида ёнғин содир бўлган. Қаттиқ ёмғир ёғганлиги сабабли ёнғин ўша куннинг ўзида ўчган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят Ички ишлар бўлими томонидан ёнғин чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Батафсил маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади.
Сирдарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Bugun, 29 mart
🌧 +9°...+5°, Yomg'ir

Hozir: 🌧 +7°, ⬆️ 8 m/s

Tong: 🌧 +7°
Kun: 🌧 +8°
Oqshom: ☁️ +8°

Namlik: 87%
Shamol: G'arbiy, 9 m/s
Bosim: 768 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:12
Quyosh botishi: 18:45
Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган экологик назорат тадбирлари давомида Тошкент вилояти Паркент тумани "Паркентсой" сойининг муҳофаза зонасида фаолит олиб борувчи тош майдалаш цехида ҳосил бўлган оқава сувлар бирламчи тозаланмасдан сойга оқизилаётганлиги аниқланди. Ташкилот мутасаддиларидан экологик экспертизанинг тегишли хулосаси сўралганда ҳужжатлар тақдим этилмади. Ҳолат юзасидан ташкилот раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 72-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар 10 кун муддатга ташкилот фаолияти тўхтатиб қўйилди.
Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган тегишли чора-тадбирлар режасига асосан Ҳазорасп туманида жойлашган “Ипакчи” маҳалласига 520 та , “Арбек” маҳалласига 390 та , “Кангли” маҳалласига 455 та кўчат ва қаламчалар экилди.
Умуман шу кунга қадар Ҳазорасп тумани бўйлаб жами 1365 та манзарали, мевали дарахт кўчатлари ва қаламчалар экилиши таъминланди.
Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу йилнинг 27 март куни ижтимоий тармоқларда “Тезкор. Самарқанд йўлларида шер боласини топиб олишибди. Шер боласи ҳозирча кимга тегишли эканлиги номаълумлиги айтилмоқда” номли видео тарқалганидан ва бу юзасидан Самарқанд вилояти Экология бошқармаси томонидан расмий муносабат берилганидан кўпчиликнинг хабари бўлди. Ҳамкасбимиз Шерали Искандаровнинг хабар беришича, шер боласи ветеринария ва хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
1 ёшда деб тахмин қилинаётган шер боласининг аҳволи яхши бўлиб, боғ ходимлари томонидан парвариш қилинмоқда.
# Кун фотоси. Баҳор ёмғирларидан ажиб тароват.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Экология бошқармаси томонидан вилоятдаги қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда челленж эълон қилинди. Андижон вилоятидаги таниқли инсонлар, ўқитувчилар, спортчилар, санъаткорлар иштирокида роликлар тайёрланди.
Чиқиндиларни дуч келган жойга ташламаслик борасида аҳоли орасида қанчалик тушинтириш ишлари, тарғибот тадбирлари олиб борилмасин, аввало, ўзига , қолаверса бошқаларга ҳурматсиз бўлган ацрим қўштирноқ ичидаги шахслар томонидан ўз чиқиндиларини мумкин бўлмаган ерларга ташлаш ҳолати афсуски, камаймаяпди. Сиз суратда кўриб турган чиқиндилар ҳам худди шундай пайдо бўлган. Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича назорат инспекцияси ҳамда Самарқанд туман инспекцияси ходимлари билан биргаликда Самарқанд туманининг Мотрид қўрғони, Қорасув массиви ҳудудидаги Қорадарё бўйларига ташланган бу чиқиндилар уюми аниқланиб, махсус техника воситаси ёрдамида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Самарқанд вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати