Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
18.7K subscribers
15.4K photos
4.98K videos
47 files
11.3K links
Download Telegram
​​#БИЛАСИЗМИ?

Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши:...
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4351, 04.06.2019 й.)

Қарорга мувофиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлашга масъул орган этиб белгиланди.
Қарор билан 2019–2020 йилларда ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. “Йўл харитаси” доирасида “Одамлар учун шаҳар”, “Яшил шаҳар”, “Шаҳар боғ” моделлари қўлланилиб ҳудудлар ободонлаштирилади.
2020 йил 1 январдан ободонлаштириш ходимларига бир қатор устамалар тўланади. Жумладан, ободонлаштириш бўлинмалари ходимларига овқатланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация белгиланади.
Қарорга мувофиқ, “Обод ҳудуд” ахборот тизими ишга туширилади.
2020 йил 1 январдан шаҳар кўчаларини қуриш ва таъмирлашда унга туташ ҳудудлар ҳам мажбурий ободонлаштирилади.
Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида жараёнларни бошқариш ва автоматлаштиришнинг замонавий тизимлари жорий этилади.
2019 йил 1 октябрдан юридик ва жисмоний шахслар ўзига бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш учун масъул ҳисобланади.
​​HAFTALIK OB-HAVO MA'LUMOTI
​​“ТАШАББУС-2019” ТАНЛОВИНИНГ САМАРҚАНДЛИК ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди...
​​“КАРЬЕРА КУНЛАРИ – 2019” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ САМАРАЛИ БЎЛДИМИ?

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини 2018-2019 ўқув йилида мазкур олий ўқув юртининг бакалавриат ва магистратура босқичини 646 талаба битирмоқда. Битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш мақсадида институтда “Карьера кунлари – 2019” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди...
​​ТАРАҚҚИЁТГА КИМЛАР ҲАЛАЛ БЕРМОҚДА?

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳоли ва тадбиркорларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг вақти ва нақдини тежаш орқали давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган...
​​37 НАФАР САМАРҚАНДЛИКЛАР ЎЗ УЙ-ЖОЙИГА ЭГА БЎЛИШДИ

Инсон ҳаётдан қачон рози бўлади? Қачонки, у ўз уйига эга бўлса, оиласи билан тинч-тотув яшаса. Халқимизнинг яхши одати бор - топганини тўйга, иморат қуришга сарфлайди. Фарзандлари келажаги учун пойдевор қўяди. Бугун юртимизнинг қай бир ҳудудига борманг, шаҳару қишлоқларда бунёд этилаётган замонавий уй-жойларни кўриб, дилингиз яйрайди...
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Ҳукумат қарори (467-сон, 07.06.2019 й.) билан Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, олий таълим муассасалари рейтинги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади.
Рейтингни аниқлаш учун маълумотлар 1 февралгача вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинади.
Инспекция ҳар йили май-июнь ойларида қуйидагиларни ўтказади:
- профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тил ва ахборот-коммуникация технологияларига оид билимларини аниқлаш учун тест;
- талабаларнинг мутахассислик фанларига оид билимини аниқлаш учун назорат ишлари ва таълим сифатини ўрганиш бўйича сўровнома.
Рейтинг натижалари ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечикмай Инспекциянинг сайтида эълон қилинади.
​​ПАЙАРИҚДА “КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ” ЎТКАЗИЛДИ

Пайариқ иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида ёшларни касб-ҳунарга қизиқишини уйғотиш, бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашиш мақсадида “Касблар фестивали” ўтказилди.
Тадбир иштрокчиларига балиқчиликни, паррандачиликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича бизнес режалар тузиш тартиби бўйича атрофлича тушунтириш берилди. Шунингдек, ёшларга миллий таомлар ошпази, карвин санъати, тикувчилик, чилангарлик, компьютер оператори каби соҳалар бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Шу билан бирга тадбирда хотин-қизларни иш билан таъминлашдаги фаоллиги, ташаббускорлиги учун бир қатор корхона, ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар туман ҳокимлиги ҳамда хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
​​ЯНГИЧА ТИЗИМ: ТАТУ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИДА ЎҚИТИШНИНГ КРЕДИТ УСУЛИГА ЎТИЛДИ

Кредит тизимининг қабул қилиниши, олий таълим соҳасидаги Европа ва Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришда муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Чунки бунда болон жараёни - олий таълимда ягона Европа усулини вужудга келтириш мақсадида Европа давлатлари таълим тизимини бир-бирига яқинлаштириш назарда тутилган. Болон жараёни олий таълим кредит тизими учун умумлаштирилган асос бўлиб, у талабаларнинг мобиллигига, халқаро ўқув дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашишга йўналтирилган ва олий таълим тизимининг сифати ва мавқеини янада оширишга хизмат қилади...
​​ЭНДИ БИР МАКТАБДА 15 ЙИЛДАН ОРТИҚ ИШЛАГАН ПЕДАГОГГА 50 % ҚЎШИМЧА УСТАМА ТЎЛАНАДИ

Қарорга мувофиқ, бошқа ҳудудлардан келиб мактабларда дарс бераётган ходимларга қуйидаги миқдорларда устама белгиланди:
мактабда ишлаган даври 6 ойдан 3 йилгача – 10 фоиз;
3 йилдан 5 йилгача – 20 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача – 30 фоиз;
10 йилдан 15 йилгача – 40 фоиз;
15 йилдан ортиқ – 50 фоиз.
Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатига вилоят ҳокимлиги таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
Қуйидаги жадвалларда устама белгиланадиган Самарқанддаги ҳудудлар рўйхати келтирилган:
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

“Business city” замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, ҳудудий ҳокимликлар туман ва шаҳарларда “Business city” марказларини ташкил этиш таклифини Ҳукуматга киритади.
Ҳукуматнинг тегишли котибияти 10 кунда манфаатдор органлар билан таклифни ўрганиб чиқади ва Бош вазирга ахборот киритади.
Ҳукуматнинг ижобий хулосаси асосида ҳудудий ҳокимликлар 3 кунда “Business city” марказларини қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциясини ташкил қилади.
Дирекция “Business city” марказларида инвесторларнинг энг яхши таклифларини жойлаштириш учун танлов эълон қилади.
Таклифлари қабул қилинган инвесторлар билан битим тузилади ва лойиҳа амалга оширилади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан
www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
​​Т А Б Р И К Н О М А

Об-ҳавонинг серёғин келиши ва табиат инжиқларига қарамасдан вилоятимиз кумуш тола ижодкорлари йилнинг қалдирғоч ҳосили бўлган пилла етиштириш бўйича шартномавий топшириқни 2645 тонна ўрнига 2646,6 тоннага ёки 100,1 фоизга бажариб юқори кўрсаткичларга эришдилар.
Хусусан, Пастдарғом, Каттақўрғон, Нарпай, Булунғур, Иштихон туманлари пиллакорлари вилоятда биринчилардан бўлиб шартномавий режаларини бажариб юқори кўрсаткичларга эришдилар. Жумладан, Пастдағом туман пиллакорлари 243,8 тонна ўрнига 272,4 тонна пилла етиштириб, шартномавий режани 111,7 фоизга бажардилар.
Етиштирилган пилла хом-ашёси юқори навларга қабул қилиниб, вилоят бўйича ҳар бир қутидан ўртача 56-57 килограммдан ҳосил олинди.
Вилоят ҳокимлиги пилла етиштиришда ўз ҳиссасини қўшган барча фермер хўжаликларининг раҳбар-ходимларига, пиллачиларимизга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради.
​​ДЎКОНЧИДАН ХАРИДИНГИЗ ЧЕКИНИ ТАЛАБ ҚИЛИНГ!

Тасаввур қилинг, дўкондан 100 минг сўмлик маҳсулот харид қилдингиз ва сотувчи cизга харид чеки бермади. Сотувчининг бу ҳаракати 4 минг сўм ягона солиқ яширилиши ва бюджетга тушум тушмаслигига сабаб бўлади. Агар бундай ҳолат бир ойда минг марта содир этилса 4 миллион сўм, 10 минг марта бўлса, 40 миллион сўм, агар 100 минг марта бўлса, сотувчи 400 миллион сўм маблағни солиқдан яширган ҳисобланади.
Бу маблағга бирорта мактаб ёки боғчани таъмирлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларга кўмак бериш ёки фуқаролар ҳаётини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга сарфлаш мумкин.
Шундай экан, дўкончидан харидингиз чекини талаб қилинг!
​​САМАРҚАНДДА ҚЎЛ ЖАНГИ БЎЙИЧА ИЛК БОР ХАЛҚАРО ТУРНИР ЎТКАЗИЛАДИ

Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида 15 июнь куни соат 19:00 да профессионал қўл жанги бўйича Р-1 йўналишида илк маротаба халқаро турнир ўтказилади. 14 июнь куни соат 10:00 да вилоят мусиқали драма театри олдидаги саҳнада иштирокчилар психологик юзма-юз учрашади ва тарозидан ўтади.
Унда Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, АҚШ ва ўзбекистонликлар асосий ва рейтинг жангларини олиб боради. Асосий жангда ғолиб бўлган иштирокчига 2 минг ва иккинчи ўринни эгаллаганга 1 минг АҚШ доллари берилади. Рейтинг жанглари учун эса, биринчи ўрин ғолибига 1 минг иккинчи ўринга 500 АҚШ доллари ажратилган.
Москвада бўлиб ўтган жангда россиялик (Доғистон) Магомед Ибрагимов билан мач реванш йўналишида жанг олиб борган ўзбекистонлик Жаҳонгир Жумаев ғолиб бўлганди. Улар бу турнирда асосий жангда дуч келишади. Россиялик Вячеслав Риябов ва америкалик Кенний Гарнер ҳам асосий жангда рингга чиқади.
12 нафар профессионал спортчиларнинг беш нафари ўзбекистонлик бўлса, шундан икки нафари самарқандлик Фирдавс Раҳимов ва Абдураҳмон Фозилов ҳам рақиблари билан рейтинг жангида куч синашади.
​​ЎҚИТУВЧИЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ УЧУН ПУЛ ТЎЛАЙДИЛАРМИ?

Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.
Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас. Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
​​ЁЛЛАНМА УСТА ЎҒРИЛИКДА АЙБЛАНДИ

Фаррух ўқиш ниятида Самарқанддаги олийгоҳлардан бирига ҳужжат топширди. Шаҳарга келиб ижарада яшай бошлайди. Тест имтиҳонларидан сўнг, ғалвир сувдан кўтарилгач, Фаррухнинг талаба бўла олмагани аён бўлди. Шу боис, доимги иши - устачилигини қилиб юрди.
Бир куни у ижара уй излаб юриб Содиқ бобога йўлиқди.
- Бобо, ижарага қўядиган бирор киши йўқми? - деди.
- Студентмисан? – деди Содиқ бобо Фаррухнинг юзига тикилиб.
- Йўқ, йиқилдим, бир-икки ҳафтага жой керак эди.
- Мана меникида тур, кунлик тўлайсан, арзонгина, - деди бобо. Фаррухга маъқул келиб бу ерга жойлашди. Йигитнинг уйларни таъмирлайдиган усталиги бобога жуда ёқди.
- Бошқа жойдан иш излаб юрма, уйимни таъмирлаб бўлиб, қолган ишни бошлайвер. Нархини кейинроқ келишамиз, - деди у.
Фаррух ярим ойча ишлади. Энди уйга кетишни мўлжаллаб бобога кетиш ниятини билдирди.
- Иш ҳақимни берсангиз, уйга кетсам, - деди уй эгасига. Бобо Фарррухга 60 минг сўм узатди.
- Бу кам эмасми? – деди у. – Яна қўшинг.
- Шунча кун уйимда яшадинг, еб-ичдинг. Ўшаларга қайтардим. Истасанг шу ерда яшайвер, - деди бобо.
Фаррух бу йўсинда бободан пул олиб бўлмаслигини билгач, хийла ишлатди. Содиқ бобонинг қайтиб келишига ишонтирди. Унга тегишли тринажёр-велосипедини янгисини алмаштириб беришга ваъда берди. Шу билан бирга 450 минг сўм нафақа пулларини ҳамда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган 8 дона кийим-кечакларини олди.
Кетадиган куни саҳар пайти бобо ухлаб ётганидан фойдаланиб кир ювиш машинасини олди ва уйни тарк этди.
Тошкентга кетадиган таксилардан бирига ўмарган нарсаларини жойлаб, кўздан ғойиб бўлди. Қўлга илинганларини сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди. Аммо, “Бузоқнинг югургани сомонхонагача”, деганларидек, Фаррух ҳам қилмишидан қочиб қутула олмади.
Суд ҳукми билан унга нисбатан 1 йилу 11 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, жабрланувчига етказилган 3 миллион 110 минг сўм моддий зарар ундириб бериладиган бўлди.
​​УРГУТДА BIOMED КЛИНИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ургут туманининг Алгар маҳалласида хусусий тадбиркор Икром Жуманазаров ташаббуси билан BIOMED клиникаси очилиб фойдаланишга топширилди. Клиника қурилиши ва тиббий жиҳозлар билан жиҳозланишига тадбиркор томонидан 1 млрд. 30 млн сўм маблағ сарфланди. Ушбу клиника фойдаланишга топширилиши билан 20 та янги иш ўрни яратилди.
Клиникада лор, гинеколог, окулист, уролог, терапевт, узи, экг, физиотерапия, кольпоскопия ва барча лабаротория текширувлари ўтказилиши йўлга қўйилган. Клиниканинг бир кунлик аҳоли қатнови 100 нафардан ортиқроқни ташкил этади.
​​​​АЛИМЕНТ ПУЛИ ТЎЛАМАГАН ОТАНИНГ “LASETTI”СИ СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Н.Ғ.дан ундирувчи З.М.нинг фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздордан ҳар ойда алимент ундириш белгиланган.
Қарздор Н.Ғ.нинг номида пул маблағлари, валюта ҳисоб-рақамлари ва қимматли қоғозлари ҳамда автомототраспорт воситалари бор йўқлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 87-моддасига асосан тегишли тартибда мутассадди ташкилотларга сўров хатлари юборилган. Сўровлар натижасида қарздор Н.Ғ.нинг номида 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Lasetti” русумли автомашина борлиги аниқланган...
​​“DAF”ГА ЯШИРИЛГАН ҚУРОЛ-ЯРОҒ ВА ЎҚ-ДОРИЛАР ФОШ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз қурол-яроқ ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан ўқ-дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринишлар кўзга ташланмоқда.
Жумладан, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан, “Бета” лақабли хизмат ити ёрдамида, фуқаро П.В. бошқарувида бўлган “DAF FT XF 105460” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг салонидаги бардачок ичида божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 2.274.000 сўмлик, 2 дона елим қути ичида 4,5 мм калибрли “Выстрел” номли пневматик ўқлар, 6 дона “ГАЗ СО2” номли газ балончиклар ва 1 бир дона “STALKER” номли пистолети борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
​​ХАЛҚАРО ПРЕСС КЛУБНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ САМАРҚАНДДА БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд шаҳрида Халқаро пресс клуб томонидан “Ўзбекистонда олий таълим тизими: ислоҳотларнинг янги босқичи, муаммоларнинг чуқур таҳлили ва тезкор ечимлар” мавзусида сайёр анжумани бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд шаҳридаги мавжуд 8 та олий таълим муассасалари раҳбарлари, талабалар ва ота-оналар қатнашишди.
Сессия давомида олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, муаммолар ва уларнинг ечими борасидаги саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.