Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
18.7K subscribers
15.6K photos
5.05K videos
47 files
11.4K links
Download Telegram
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Ёқилғи-энергетика ресурсларини айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (452-сон, 31.05.2019 йил.)...
​​#БИЛАСИЗМИ

Янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади.
​​ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИ

Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, маънавий соҳадаги туб ўзгаришлар замирида азалдан халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва кечиримлилик фазилатлари мужассам...
​​#БИЛАСИЗМИ?

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли (
http://lex.uz/docs/4704#6030):

- товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
- товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
- товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;
- харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
- шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
​​Бугун, 7 июнь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, аммо ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16–19 даража, кундузи 30–31 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–14 даража, кундузи 18–22 даража иссиқ бўлади.
​​​​​​​​​​​​Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилмоқда...
​​#БИЛАСИЗМИ?

Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбур:
- ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
- фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

“Жисмоний тарбия ва спорт” ягона ахборот тизимини яратиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 3 июнь, 454-сон)...
​​ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда кейинги икки йил мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, тадбиркорликнинг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижаси мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида яққол кўзга ташланмоқда...
​​САМАРҚАНД ШАҲРИДА АВТОМАШИНАНИ ОЛИБ ҚОЧГАН ШАХСЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Шу йил 4 июнь куни номаълум шахслар Самарқанд шаҳар Жайхун кўчасида қаровсиз қолдирилган 24 ёшли З.И.га тегишли “ВАЗ-2106” русумли автомашинани ҳайдаб қочганлар.
Автомашина Самарқанд шаҳар Хишрав қўрғонидан техник соз ҳолда топилган. Машина кўздан кечирилганда унинг олд ва орқа томон давлат рақамлари ҳамда 2 дона калонкаси йўқлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Гаспарали кўчасида яшовчи 28 ёшли А.А. ва Беруний кўчасида яшовчи 20 ёшли Ш.Қ.лар содир этганликлари аниқланиб, гумондорлар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
​​“ТАШАББУС-2019” КЎРИК-ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Жорий йилнинг 8 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғида (соат 10:00-17:00 гача) “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтади. Бу йилги кўрик-танлов илк бора халқ сайли сифатида ташкил этилади ва унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар республика босқичига йўлланма олиш учун қуйидаги номинациялар бўйича беллашишади:
- “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;- “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;
- “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”
- “Йилнинг энг яхши фермери”;
- “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”.
Шунингдек, кўрик-танловга “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Энг яхши экспортчи”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти” каби қўшимча номинациялар ҳам киритилган.

Ташаббускорлар танловига марҳамат!
​​“ГЕПАТИТ D” ВИРУСИНИ АНИҚЛАГАН ОЛИМ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Мамлакатимизда юқумли касалликларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш, аҳолини турли юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш, аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза қилишда дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш мақсадида вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси томонидан вирусли гепатитлар соҳаси бўйича италиялик таниқли олим, профессор Марио Ризетто Самарқандга таклиф этилди.
Илк маротаба “Вирусли гепатит В” билан касалланган беморларда “D” вирусини аниқлаган олим Марио Ризетто Италиянинг “Torino” университетининг Гастроэнтерология ва Гепатология маркази директори, илмий маърифий қўмита аъзоси, қирол Файсалнинг тиббиёт соҳасидаги халқаро мукофоти, “Роберт Кох” мукофоти, Америка гастроэнтероглари уюшмасининг “Уилям Бомон” ва “Ханс Поппер” каби бир қанча мукофотлар совриндори ҳисобланади.
Профессор М.Ризетто Самарқандга қилган ташрифи вақтида вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ва Самарқанд Давлат тиббиёт институти фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида семинар ташкил этилиб, “Гепатит В вируси юқтирган беморларда гепатит D вируси ядро антигени” мавзусидаги маърузаси тингланди.
Семинарда вилоят даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган инфекционистлар, гастроэнтерологлар, терапевтлар, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг юқумли касалликлар кафедраси ходимлари, магистр ва клиник ординаторлар ҳамда функционал диагностика шифокорлари иштирокида вирусли В ва D гепатитларнинг патогенези, аниқ ташхислаш ва замонавий даволаш усуллари ўзлаштирилди.
​​#БИЛАСИЗМИ?

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас (
http://lex.uz/docs/142859#144709). Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.
​​БОЛАЖОНЛАР УЧУН БАЙРАМ СОВҒАСИ

Оқдарё туманининг “Наврўз” МФЙда яшовчи болажонлар “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”ни қўшалоқ байрам сифатида нишонладилар. Байрам арафасида янгидан қурилиб, битқазилган 5-сонли мактабгача таълим муассасаси биноси фойдаланишга топширилди.
Янги бино 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, маҳалладаги 3-7 ёшли болажонларни ўз бағрига олди. Болажонларга 20 нафар тарбиячилар таълим-тарбия беришни бошлашди.
Ушбу муассасада болажонларнинг таълим-тарбия олишлари, спорт, мусиқа, рақс билан шуғулланишлари ва бошқа шарт-шароитлар тўлиқ яратиб берилган.
​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Ҳукумат қарори (468-сон, 07.06.2019 й.) билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди...
​​ПАЙАРИҚДА “БЕШИК САЙЛИ” ЎТКАЗИЛДИ

Пайариқ туманида ёшларни миллий урф-одатлар ва анъана, маросимларни ўтказилишига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида “Бешик сайли” тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, 65 та маҳаллалар фаоллари, кекса онахонлар, тумандаги 99 та мактаб, 11 та коллеж битирувчилари ва уюшмаган хотин-қизлар иштирок этишди.
Бешик сайлида ҳар бир маҳалла ўзлари томонидан ташкил этилган миллий урф-одатларнинг ўтказилиши, бешик ва унинг пайдо бўлиши, бешикка белаш маросимлари, алла ва унинг бола тарбиясидаги аҳамияти, алла айтилиши, миллий буюмлар кўргазмаси каби бир неча жараёнларни намойиш этишди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган 10 нафар иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланилди.
Шунингдек, сайл ўтказилган ҳудудда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида улар учун “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ҳам ташкил этилди. Ярмаркада 13 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланиб, улар бандлиги таъминланди.
​​Самарқандда «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг вилоят босқичи ӯтказилмоқда


Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда.
Бу йилги танлов халқ сайли сифатида ташкил этилиб, вилоятдаги қўшма корхоналар, хусусий тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўз маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этишган. Турли маданий чиқишлар, концерт дастурлари намойиш этилмоқда.
​​ТАДБИРКОРГА ИМКОНИЯТ НОҚОНУНИЙ ИШЛАШ УЧУН БЕРИЛМАГАН, ЁХУД СОЛИҚЧИНИНГ КЎЗИ НЕГА “ЮМУҚ”?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тадбиркорларга яратилган кенг имкониятлар, қулайлик ҳамда имтиёзларни бирма-бир санайдиган бўлсак рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Барчасида мақсад битта: тадбиркор ўз манфаати билан бирга, эл-юрт фаровонлиги учун хизмат қилсин. Аммо афсуски, бундай имконият ва шароитларга қарамасдан қонун кўзидан пана ишларни қилишга уринаётган “ишбилармонлар” ҳам борки, уларнинг айримларининг қилмиши жамият ва халқ манфаатларига зарар келтиришдан бошқа нарса эмас...
​​​​#БИЛАСИЗМИ?

Ахборот ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги таъминланган ва ҳаққоний бўлиши керак. Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади.
Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
​​"МИНГ" БЕРСАНГ, ИШИНГ БИТАДИ" УШБУ ДАЪВОНИ ҚИЛГАН ФУҚАРО ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Каттақўрғон тумани бўлимига "Тиллобек Истам Кишмишлари" фермер хўжалиги раҳбарлари, ака-ука Истамжон ва Олам Бойкалоновлардан шикоят аризаси келиб тушди...
Ундан маълум бўлишича, Каттақўрғон тумани "Қўшҳовуз" маҳалласида яшовчи Исмат Қурбонов ушбу маҳаллада жойлашган трансформатордан "Тиллобек Истам Кишмишлари" фермер хўжалиги ерини суғоришга мўлжалланган насосни узиб қўяди. Икки томон ўртасидаги муроса бесамар кетади. Исмат Қурбонов насосни электр энергиясига қайта улаб бериш учун 1000 АҚШ доллари талаб қилади.
Музокаралардан сўнг талабгорнинг эҳтиёжи 500 АҚШ доллари билан "қондириладиган" бўлди. Ака-укалар Исмат Қурбоновга ушбу маблағни бераётган чоғида ашёвий далил билан қўлга олинди. Зўравон қонун олдида жавоб берадиган бўлди.