GREENCARD - UZBEKISTAN
354 subscribers
295 photos
13 videos
30 files
95 links
Грин кард дастури ва иммиграция бўйича сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.

Алоқа: @thereisnousernames
Download Telegram
#USA #Visa #ApprovedVaccinesbyUSA #DV2022 #DV2021 #DV2020
Бугунги кунга қадар ЖССТ коронавирус пандемиясига қарши курашда фавқулодда фойдаланиш учун 7 та вакцинани тавсия қилади:

- Модерна (Moderna)
- Файзер (Pfizer)
- Джонсон-Джонсон (Johnson-Johnson)
- АстраЗенека (AstraZeneca)
- Ковишилд (Covishield)
- Хитойнинг Синовак ва Синофарм (Sinovac & Sinopharm) вакциналари

Юқоридаги вакциналарнинг биринчи учтаси АҚШнинг Озиқ-овқат ва фармацевтика маъмурияти FDA (Food & Drug Administration) томонидан тасдиқланган.

Россия вакциналари билан коронавирусга қарши эмланган саёҳатчилар бу рўйхатга киритилмаган.

Россия вакциналарнинг ҳеч бири, шу жумладан энг кенг тарқалган Спутник В, ЖССТ (WHO) ёки ФДА (FDA) томонидан тасдиқланмаган.
#DV2022 Судга қўшилиш учун хабарнома олиш истагидагилар
Агар сиз #DV2022 танлови иштирокчиси бўлсангиз ва Моррисон Урена жамоасидан #DV2022 сараланганлар учун вакиллик қилиш ёки суд жараёнларида иштирок этишни таклиф қилганимиз ҳақида билдиришнома олишни истасангиз, илтимос, маълумотингизни қолдирилишини сўрабди.
Агар сиз қатнашиш ҳуқуқига эга бўлсангиз, биз сиз билан боғланамиз деб хабар қолдирган.
Адвокат Моррисоннинг #DV2022 бўйича фикри.
⚡️⚡️⚡️ #DV2022 Грин кард дастури бўйича Кук, Сискинд ва Холл жамоаси 2022 йилнинг январ ойида хукуматни (АҚШ давлат департаментини) судга беришни мўлжал қиляпти.
Рафаэл Юрена ва Моррисон жамоаси давлат департаментини #DV2022 ишини кўриш бўйича судга беришни режалаштирмоқда. Тез орада батафсил маълумотга эга бўламиз.
#DV2022 - Мандамус суд иши бўйича рўйҳатга ёзилмоқчи бўлганлар учун.
Агар #DV2022 учун адвокатлар томонидан судга бериш учун ариза бошланадиган бўлса, судда қатнашган бўлармидингиз?
Anonymous Poll
31%
Ҳа
40%
Йўқ
29%
Ишончим комил эмас
⚡️Кук ва Сискинд #DV2022 бўйича судга шикоят топширишни режалаштиришяпти.

"Давлат департаменти DV-2022 визаларининг тахминан 1 фоизини тасдиқлади ва молиявий йил якунига тўртдан бир қисми қолди. Таниш эшитилдими? Биз судга беришга тайёрмиз. Иловалар синовдан ўтган ва ишга тайёр. DV-2022 ишимизни ишга тушириш эрталаб бошланади."
⚡️⚡️⚡️Кук ва Сискинд #DV2022 бўйича судга қўшилишнинг охирги муддатини эълон қилди яъни 19 - январ 2022 йил.

Суд ишига қўшилишнинг умумий нархи $1500. Бу нарх фақат 14 январгача амал қилади.

14-январдан кейин $2000.
Умуман олганда адвокатларнинг ушбу #DV2022 даги топшириладиган иши, қонун доирасида давлатни ўз ишини виждонан қилдиришга ундаш ва мажбурлаб бўлса ҳам ўз ишини белгиланган муддатда бажариш бўлади.
Судга қўшилиш хар кимнинг ихтиёрида лекин шу кунга қадар Тошкент виза бермаганини хисобга олсак (албатта бу ерда кўп сабаблар бор, нима учун визалар берилмаяпти ёки давлат ўз ишини виждонан бажармаяпти), шу сабаб хам адвокатлар шу ишга бел боғлаганлар. Улар албатта хукуматнинг бу қилаётган ишидан манфаатдор, қайсидур маънода. Судга қўшилиш визаларни олишни кафолатламайди, бу фақатгина, кейс рақами катта ютуқ эгаларини сухбатга кириш имкониятларини оширади деб ўйлайман. Хозирги вақтда Тошкент элчихонаси умуман виза бермаган Ўзбекистон фуқароларига агар бу темпда иш кетса фақат кейс рақамлари паст бўлган одамлар августгача кириши мумкин дегани. Юқори кейс рақамларлардаги ютуқлар бекор қилинади. Шу сабабли, ихтиёр хар кимнинг ўзида. Агар иқтисодий ахволингиз кўтарса, судга қўшилинг ва имкониятни оширинг агар иқтисодий ахволингиз кўтармаса унда сабр қилиб кутинг. Ҳаммага омад!