5 – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ҳар куни мингта яхшилик қилишдан биронтангиз ожизми? Саҳобийлардан бири сўради: қандай қилиб мингта яхшилик қилади? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Юзта тасбеҳ айтади ва унга мингта яхшилик ёзилади ёки мингта хатоси ўчирилади. (Муслим ривояти).
6 – Кимки «Улуғ Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман», деб айтса, унинг учун жаннатда бир хурмо (кўчати) экилади. (Термизий ва Ҳоким ривояти).
7 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Эй Абдуллоҳ ибн Қайс, мен сизни жаннат ҳазиналаридан бирига йўллаб кўяйми? Ҳа, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, - дедим мен. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ мадади биландир», деб айтинг. (Бухорий ва Муслим ривояти).
8 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Аллоҳга энг суюмли бўлган сўзлар тўртта: Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкроқдир. Уларнинг қайси бири билан бошласангиз ҳам зарари йўқ. (Муслим ривояти).
9 – Бир саҳройи араб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир сўз ўргатинг, уни айтиб юрай», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Аллоҳ жуда улуғдир. Унга кўпдан-кўп ҳамдлар бўлсин. Оламлар Парвардигори Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Ҳаракат ҳам, қувват ҳам Азизу-Ҳаким бўлган Аллоҳ мадади биландир», деб айт. Саҳройи араб сўради: Бу сўзлар Парвардигорим учун, энди ўзим учунчи? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Парвардигоро, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени ҳидоятга йўлла ва ризқлантир», деб айт. (Муслим ривояти).
(Абу Довудда қуйидагича зиёда-қўшимча ҳам бор: Ўша киши кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Икки кўлини ҳам яхшиликка тўлдириб кетди).
(Абу Довудда қуйидагича зиёда-қўшимча ҳам бор: Ўша киши кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Икки кўлини ҳам яхшиликка тўлдириб кетди).
كَانَ الرَّجُلُ إِذَا أَسْلَمَ عَلَّمَهُ النَّبِيُّ الصَّلاَةَ، ثُمَّ أَمَرَهُ أَنْ يَدْعُوَ بِهَؤُلاَءِ الْكَلِمَاتِ : ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَعَافِنِي، وَارْزُقْنِي).
10 – Агар бирон киши исломни қабул қиладиган бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга намозни ўргатар, сўнгра эса қуйидаги сўзлар билан дуо қилишини буюрар эдилар: «Парвардигоро, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени ҳидоятга йўлла, менга офият-саломатлик ҳамда ризқ бер». (Булар сенга дунёю охиратингни жамлайди) (Муслим ривояти).

( إِنَّ أَفْضَلَ الدُّعَاءِ : اَلْحَمْدُ للهِ، وَأَفْضَلَ الذِّكْرِ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ ) .
11 – Дуоларнинг энг афзали «Аллоҳга ҳамд бўлсин», зикрларнинг энг афзали «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ» зикридир. (Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти).
11 – Дуоларнинг энг афзали «Аллоҳга ҳамд бўлсин», зикрларнинг энг афзали «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ» зикридир. (Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти).
( اَلْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ : سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ).
12 – Боқий қолувчи солиҳотлар ушбулар: (Субҳаналлоҳ) Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. (Алҳамду лиллаҳ) Ҳамд Аллоҳникидир. (Ла илаҳа иллаллоҳу) Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. (Аллоҳу акбар) Аллоҳ буюкроқдир. (Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи) Ҳаракат, бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ мадади биландир. (Аҳмад ривояти).

📚🍃📚🍃📚🍃
✅ 131. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай тасбеҳ айтар эдилар?
✅ 131. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай тасбеҳ айтар эдилар?
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тасбеҳ-зикрларни ўнг кўлларида санаганларини кўрганман», - дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Қорунғу тушаётганда – ёки кеч кирганда – ёш болаларингизни (кўчадан) тутиб турингиз. Бу пайтда шайтонлар (жинлар) изғиган бўлади. Қоронғи тушгандан сўнг бироз ўтгач, болаларингизни озод қўйингиз. Аллоҳнинг номини зикр этиб эшикларингизни беркитингиз. Шайтон беркитилган эшикни очмайди. Аллоҳнинг номини зикр этиб мешларингизнинг оғзини боғлангиз. Аллоҳнинг номини зикр этиб идишларингиз устини ҳеч бўлмаса устига бирон нарса (чўп) ташлаб қўйиб бўлса ҳам ёпингиз. Шамчироқларингизни ўчириб қўйинглар (ётинглар). (Бухорий ва Муслим ривояти).