Dunyo siyosati 1
2.04K subscribers
14.2K photos
9.57K videos
19 files
2.56K links
Ushbu kanalda Siyosiy jarayonlar va tarixiy ma'lumotlar joylab boriladi bizni kuzatishda davom eting.
Download Telegram
🇺🇸Tramp bir qator Amerika OAVni “siyosiy zaharlash”da ayblab, milliardlab dollar talab qilmoqda — The Guardian

Tramp Amerika OAVni “noxolislik” va “siyosiy bezorilikda” ayblab, milliardlab dollarlik da’volar qo‘ydi, deb yozadi The Guardian.

Xususan, The New York Times, Penguin Random House, The Daily Beast va CBS News nashrlariga qarshi da’volar ochilgan.

NYT va Penguin Random’ning tanqidiy maqolalari uchun saylangan prezident 10 milliard dollar tovon puli talab qilmoqda va ularni “yolg‘on va tuhmat bayonotlar” berganlikda ayblagan.

Tramp NYT’ni “Demokratik partiyaning to‘laqonli ovoz kuchaytiruvchi karnayi” deb hisoblagan.

Daʼvo arizasida, shuningdek, bir qator mualliflarning Tramp haqidagi maqolalari hamda kitoblaridan Tramp haqida parchalar taqdim etilgan.

Tramp NYT’ni “iste’molchilar uzoq vaqtdan beri o‘yin-kulgi, mehmondo‘stlik va ko‘chmas mulk sohasidagi mukammallik, hashamat va muvaffaqiyat bilan bog‘lagan Tramp brendini kamsitishda, Qo‘shma Shtatlardagi eng yuqori davlat lavozimiga nomzodga qasddan tuhmat qilish va kamsitish”da ayblagan.

Tramp CBS News’ni Harris bilan 7-oktyabrda bergan intervyusini montaj qilish orqali “saylovga aralashish”da ayblagan. Shundan so‘ng respublikachi telekanalga maktub yo‘llab, raqibi Harrisning “60 daqiqa” ko‘rsatuviga bergan intervyusining to‘liq, tahrir qilinmagan matnini chop etishni talab qilgan.

Telekanal maʼlumotlariga ko‘ra, maktub Harris bilan bo‘lgan intervyuni tahrirlash borasidagi Trampning ayblovlari “yolg‘on” ekanini aytganidan keyin yuborilgan. Xabar qilinishicha, xat Trampning yuridik maslahatchisi Edvard Paltsik tomonidan tuzilgan va siyosatchi nomidan yozilgan.

“Biz sizdan Kamala Harrisning ‘60 daqiqa’ga bergan intervyusining to‘liq, tahrir qilinmagan matnini zudlik bilan taqdim etishingizni va chop etishingizni talab qilamiz”, deyiladi maktubda.

U, shuningdek, Washington Post nashrini Harris kampaniyasiga noqonuniy xayriya qilishda ayblab, Federal saylov komissiyasiga shikoyat qilgan.

Jurnalistlarni himoya qilish qo‘mitasi Trampning matbuotga tahdidlarini “OAV erkinligi uchun aniq va to‘g‘ridan to‘g‘ri xavf” deb atagan.
🇺🇸Илон Маск болаларнинг жинсини ўзгартириш операциясини ўтказган шифокорлар учун умрбод қамоқ жазосини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
🇪🇺🇨🇳Германиянинг ФАЗ газетасига кўра, Хитой Украинада қўллаши учун Россияга илк бор қуроллар юборган. Европа Иттифоқи эса санкциялар тайёрламоқда.
🇷🇺Сахалинда мигрантларга 24 соҳада ишлаш тақиқланди.

Энди чет эл фуқаролари нон ишлаб чиқариш, озиқ-овқат чакана савдоси, ресторанларда ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, мактабгача ва бошланғич умумий таълим, хавфсизлик хизмати фаолияти, йўловчиларга хизмат кўрсатиш, йўловчи таксиси ва ҳайдовчи билан автоуловларни ижарага олиш каби соҳаларда ишлай олмайди.
🇷🇺🇺🇦 The Washington Post: Россия Курск вилоятини қайтармагунча ҳеч қандай музокараларни бошламоқчи эмас.

Нашрнинг ёзишича, Путин Курск вилояти Украина ҳудудлари эвазига алмашинув воситаси сифатида фойдаланилишини истамайди. Путиннинг яқинда ҳар қандай келишув "мавжуд ҳудудий воқеликни" акс эттириши кераклигини эслатиб ўтганлиги, Россиянинг Курскни қайтариб олишга умид қилишига ишорадир.

Путин Трампнинг 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурацияси олдидан Курск вилоятининг Украина Қуролли кучлари томонидан томонидан назорат қилинаётган ҳудудларини қайтариб олишни режалаштирмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇸🇾Исроил босқинчиси аскарлари Сурия ҳудудида бемалол ҳаракатланмоқда

Исроил босқинчилари Сурия ерларига чуқурроқ кириб боришда давом этмоқда, шу орқали бу ҳудудлар ўртасидаги чегараларни белгиловчи 1974 йилдаги қўшинларни ажратиш тўғрисидаги келишувни бузмоқда.

Яқинда исроиллик аскар Сурия ҳудуди орқали эркин ҳаракатланаётгани, босиб олинган Голандаги ажратиш зонасида янги хандақлар қурилишини намойиш этган видеони эълон қилди.

70 км гача чўзилган "хавфсиз камар" қурилиши Сурия ҳудудига ўтиб , Ования ва Ал-Ҳуррия қишлоқлари ҳудудидаги асл линиялардан бир километр узоқликда давом эттирилмоқда. Ушбу ҳудудларга Исроил техникалари, жумладан Меркава танклари ва булдозерлар аллақачон жалб қилинган.
🇨🇳Хитойда 100 дан ортиқ уйғурларнинг қабрлари вайрон қилинди

CNN ва бошқалар томонидан таҳлил қилинган сунъий йўлдош суратлари 100 дан ортиқ қабристон вайрон бўлганини кўрсатди. Уларнинг аксарияти охирги икки йил ичида бузиб ташланган.

Ушбу ҳисоботни Хитой расмийларининг қабрларнинг "кўчирилиши" ҳақидаги ўнлаб расмий хабарлари тасдиқлайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵Shimoliy Koreya demilitarizatsiya zonasi bo‘ylab kuniga 24 soat shovqin chiqaradigan ovoz kuchaytirgichlardan tobora ko‘proq foydalanmoqda.
🇮🇱🇱🇧Isroil havo bombasi GBU-31 JDAM Bayrutning janubiy chekkasidagi binoga qo'nishdan bir necha soniya oldin.
Abxaziya prezidenti Bjaniya Suxumidagi namoyishchilar hukumat binolarini tark etsa, iste'foga chiqish niyatida ekanligini ma'lum qildi

Shuningdek, u bo'lajak prezidentlik saylovlarida o'z nomzodini ko'rsatishini bildirdi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪Gruziyada muxolifatchi Markaziy saylov komissiyasi rahbariga qora bo'yoq sepib yubordi

Voqea parlament saylovlari natijalarini sarhisob qilish chog‘ida sodir bo'lgan. Shundan so'ng janjal boshlangan.

Ayni paytda MSK binosi oldida norozilik mitingi bo‘lib o‘tmoqda.
🇰🇿🇵🇸 Қозоғистондаги «Биз Биргемиз» («Биз биргамиз») хайрия жамғармаси собиқ раҳбари Перизат Қайрат Фаластин аҳолисига ёрдам бериш учун йиғилган маблағлар эвазига қимматбаҳо хонадон сотиб олганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «Капитал.кз» хабар берди.

«Айни ҳолат бўйича Перизат Қ. 200 миллион тенгеден ортиқ (400 минг доллар) маблағни ўзлаштирганликда гумонланмоқда», дейилади хабарда.
🇺🇸🇷🇺🇨🇳🇰🇵 Хитой, Россия ва Шимолий Корея ядровий таҳдидлар бўйича ҳамкорлик қилмоқда, - The Washington Times Пентагон ҳисоботига таяниб.

Пентагоннинг ядро қуролидан фойдаланиш бўйича ҳисоботига кўра, Америка ядровий кучлари бир вақтнинг ўзида Хитой, Россия ва Шимолий Кореядан келаётган ядровий таҳдидларни ўз ичига олиши керак.

«Қўшма Штатлар кўплаб ядровий рақобатчиларга дуч келади, ҳар бир рақиб америкалик стратегларга ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқаради, стратегик барқарорликка турли йўллар билан таъсир қилади ва бутун дунё бўйлаб олдини олиш муаммоларини мураккаблаштиради», дейилади ҳисоботда.
🇷🇺Россияда фарзанд кўрмаслик ҳақидаги чақириқлар тақиқланди

Россия парламенти “фарзанд кўришдан онгли равишда воз кечишни тарғиб қилиш” ёки “болаларсиз мафкура тарғиботини” тақиқловчи қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Янги қонун лойиҳасида "боласизлик тарғиботи" учун катта миқдордаги жарималар кўзда тутилган
🇺🇦Украинада президентлик сайловлари санаси маълум бўлдими?

Украина ҳукумати январда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ва 2025 йил май ойида президентлик сайловларини ўтказиш сценарийсини кўриб чиқмоқда. Сайловда Украинанинг Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужний Зеленскийнинг асосий ва жиддий рақиби бўлиши мумкин.
🇫🇷BRI maxsus kuchlari xodimlari Parij yaqinida restoran egasi o'z xodimlarini garovga olgan voqeaga safarbar etilgan.
🇮🇷🇺🇸 Трамп жамоаси Эронни янги ядровий келишувга мажбурлашга уриниш учун унга максимал иқтисодий босим стратегиясини тайёрламоқда, деб ёзади Financial Times.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 vs 🇺🇿🇰🇬🇹🇯🇰🇿🇹🇲Rossiya armiyasi va Markaziy Osiyo 2024 yilgi taqqoslash