Do'stlar_uz
1.9K subscribers
6.93K photos
4.13K videos
242 files
9.15K links
Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади.

Бизни кузатиб боринг
t.me/dostlar_uz_kanali
Download Telegram
#ИСТИҒФОР

Бир куни Ҳасан Басрий «Менимча, Аллоҳ истиғфор айтган кишини азобламайди», дедилар. «Нима учун?» дейишди. У зот: «Ахир, истиғфор айтишига ким илҳом берди?» дедилар. Атрофдагилар: «Аллоҳ», дейишди. Ҳасан Басрий: «Унинг кўнглига истиғфорни солган Зот қандай қилиб уни азоблайди?», дедилар.

«Модомики истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламайди» (Анфол сураси, 33 оят).

♻️ Birodarlaringizga ham ulashing!
🍃🌸🍃
#Истиғфор

📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.



📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.



📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


❇️ Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қоим Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.
#Истиғфор_китоб

Саййидул истиғфор (истиғфорларнинг саййиди)

Саййидул истиғфор айтган банда Аллоҳни бутун мавжудотлар Яратувчиси, оламлар Парвардигори деб тан олади, У Зот раҳматидан умид қилади, содир этган гуноҳлари зараридан паноҳ тилайди, барча неъматлар Аллоҳники эканини эътироф этади, гуноҳларига иқрор бўлиб, Аллоҳнинг марҳаматига эришиш истагида бўлади.

Гуноҳни эътироф этишда гап кўп. Зеро, иблис хатосини тан олмади, кибр қилди. Оқибатда Аллоҳнинг лаънатига учради. Банда ожиз эканини унутмаса, гуноҳларига истиғфор айтса, Меҳрибон Аллоҳ уни кечиради. Зеро, Аллоҳнинг марҳамати улуғ.

▶️ Давомини ўқиш
Audio
#Истиғфор_аудио

📚 Истиғфорнинг 40 хосияти

🔉 Саййидул
истиғфор (истиғфорларнинг саййиди)

📲 Istig‘for

↪️
Do‘stlar.Uz.
Yaqinlaringizni taklif qiling.👇👇🌴🌴
https://t.me/Dostlaruzand.
#Истиғфор

ИСТИҒФОР ВА ТАВБА ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло:
«Сабрлилар, ростгўйлар, итоаткорлар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда мағфират ‌‎сўровчилардир», деган.
(«Оли Имрон» сураси, 17-оят).

Ушбу сифатлар Ислом жамияти аъзоларининг ҳар бири учун зарурий сифатлардир.

Сабр қилувчи бўлишда машаққатларга чидаш, иймон тақозо қиладиган ишларни амалга ошириш, Аллоҳнинг ҳукмини розилик билан қабул қилиш ва бошқа кўпгина фазилатлар бор.

Содиқликда ўзи ишонган ҳақ билан иззатли бўлиш, заифликдан устун туриш маънолари бор.

Аллоҳга доимий тоат қилувчи бўлишда эса Парвардигори оламнинг ҳаққини адо этиш, бандалик вазифасини бажариш маънолари бор.

Нафақа қилувчи бўлишда мол сарфлашда сахийлик, молга сиғиниш дардларидан халос бўлиш, одамлар ўртасида инсоний биродарлик бурчларини адо этиш маънолари бор.

Саҳарда истиғфор айтувчи бўлишда эса энг гўзал ва соф тонг чоғида Аллоҳ таолога дардини очиб солишдир.

Мазкур сифатларга эга бўлган одамлар учун барча нозу неъмат, роҳат-фароғат устига, Аллоҳ таолодан розилик ҳам бор.

Саҳар чоғида қалб мусаффо, руҳ тинч бўлади, у вақтда бедор бўлишнинг ўзи катта фазл ҳисобланади. Боз устига, у вақтда истиғфор айтиш истиғфор эгасини юксак мартабаларга эриштиради. Улуғ саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу кечаси намоз ўқиб бўлиб, хизматчиларидан:
«Эй Нофеъ, саҳар кирдими?» деб сўрар эдилар.
Агар Нофеъ «Ҳа», деса, тонг отгунча дуо ва истиғфор билан машғул бўлар эдилар.

Аллоҳ таоло яна:
«Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар ‌‎истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчимас‎», деган.
(«Анфол» сураси, 33-оят).

Аллоҳ таоло уларга ҳалок қилиб битирувчи азоб юбормаслигининг иккита сабаби бор экан. Биринчиси – Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг борликлари. Чунки Аллоҳ таоло у кишини барча одамларга раҳмат қилиб юборган. Ораларида шундай зот турган қавмни Аллоҳ оммавий азобга дучор қилишни ирода қилмаган.

Иккинчи сабаби эса – уларнинг истиғфор айтишлари. Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўрашларидир. Чунки истиғфор айтилса, яхшиликдан умид бор бўлади.

Аллоҳ таоло яна:
«Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар», деган
(«Заарийаат» сураси, 18- оят).

Саҳар чоғида туриш, истиғфор айтиб, гуноҳидан кечишини сўраш жуда ҳам фазилатли иш бўлиб, буни қилган кишилар хайр-барака, улуғ мартабаларга эришадилар. Ҳадиси шарифлардан бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло ҳар куни кечанинг учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва тонг отгунча «Тавба қилувчи борми? Тавбасини қабул қиламан, истиғфор айтувчи борми? Мағфират қилиб, гуноҳини кечаман? Сўровчи борми, сўраганини бераман», дейди», деганлар».

Шунинг учун иложи борича саҳар чоғи туриб, ибодат қилиш, истиғфор айтишга уриниш лозим.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#Зикр

ТАХЛИЛ, ТАСБЕХ, ТАКБИР, ТАХМИД ва
ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

#Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

👉 Дўстларга тарқатинг!

🌹🌷
#Истиғфор

«Уйларингизда, дастурхон атрофида, йўлларда бозорларда ва мажлисларингизда кўп- кўп
истиғфор айтинглар! Чунки гуноҳингиз қачон кечирилишини билмайсиз».

Хасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

🌴🌺🌸🍃

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#истиғфор

📖Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

📌“Кимда-ким кўп
истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”

📚Имом Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким рохимахумуллохлар ривоят қилганлар!
--------------
Астағфируллоҳ,🌸🍃🌸🍃
Астағфируллоҳ,🌸🍃🌸 🍃
Астағфируллоҳ,🌸🍃🌸 🍃
Астағфируллоҳ,🌸🍃🌸 🍃
Астағфируллоҳ, 🌸🍃🌸🍃

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
Audio
#Истиғфор_аудио

📚 Истиғфорнинг 40 хосияти

🔉 Саййидул
истиғфор (истиғфорларнинг саййиди)

📲 Istig‘for

↪️
Do‘stlar.Uz.
Yaqinlaringizni taklif qiling.👇👇🌴🌴


https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#ИСТИҒФОР

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар.
 (Муслим ривояти)

أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».

Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан»

https://t.me/Dostlar_uz_kanali