Do'stlar_uz
1.9K subscribers
6.93K photos
4.13K videos
242 files
9.15K links
Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади.

Бизни кузатиб боринг
t.me/dostlar_uz_kanali
Download Telegram
​​#Ҳадиси_шариф.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп истиғфор айтишлари.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: "والله إنى لأستغفرالله و أتوب إليه فى اليوم أكثر من سبعين مرة" رواه البخاري.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим: "Аллохга қасамки, мен кунда етмиш мартадан кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан".
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Аллоҳ таъолонинг азамати ва қудрати ҳақида бандада қай даражада шуъур ва ҳис бўлса, у шу даражада ўзини ўзи бандалик ҳақларини адо қилишда ожиз деб билади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда бу нарса энг мукаммал даражада эди, шунга кўра, бандалик ҳаққини тўлиқ адо қила олмаслик ҳисси, У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламда устунроқ эди. Шунинг учун У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта-қайта ва узлуксиз тавба қилар ва истиғфор айтар эдилар ҳамда уни изҳор қилиб, умматга таълим берар эдилар.

👉 at_tavfiquz.

🌿🍀🌺🌸🍀🌺🌸🌿

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#Ҳадиси_шариф.

وَعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم – " تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَ الْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ والذُّنُوبَ كَمَا يِتْفِى الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَ الذََّهَّبِ وَ الْفِضَّةِ وَ لَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ" (سنن الترمذى).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, иккиси худди босқон темир, тилло ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг савоби фақат жаннатдир”, - деганлар.
Имом Термизий ривоят қилган.

👉 https://t.me/at_tavfiquz

🌿🍃🌸🌺🌸🍃🌿

Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#Ҳадиси_шариф.

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»,
- дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.


Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак. Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас. Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...

Тун бағрини ёриб чиқди нур!
Ибодатга шайланди тиллар!
Дуолар - ла, бўлинг сиз омон!
Хайрли тонг, дилга яқинлар!

#Ҳадиси_шариф...
☝️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳога:

"Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда 3 нарса:
1 ЯХШИЛИК,
2 ОДОБ ва
3 БАРАКА тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади!

🤲Тилак...
Аллоҳим хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

🌿🍀🌺🌺🌿

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадиси_шариф.

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   - «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
   - «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
   - «Масжидлар», дедилар».
   - «Сайл нимадир?» дедим.
   - «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».
  
Термизий ривоят қилган.
    
Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
  
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
 
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

  «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадиси_шариф.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Аллоҳ таоло ўн икки ой ичидан Ражаб ойини ўзи учун танлаб олган. Шунинг учун “Аллоҳнинг ойи” дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига келтирса, Аллоҳ таоло уни жаннати наимга киритиб, яна Ўз розилигини ато этади. Шаъбон ойи “Расулуллоҳ ойи” ҳам дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини бажо келтирса, Қиёмат куни унга жаннатдан жойни ўзим тайёрлаб тураман. Рамазон ойи эса умматларим ойидир. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига қўйса, гуноҳлардан ўзини тийса, кундуз рўзадор, кечалари бедор, бировларга беозор ҳолда рўза ойини тамомласа, барча гуноҳлари мағфират қилинади».
Имом Байҳақий ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади...

#Ҳадиси_шариф: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт»

(Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».

Имом: Абу Довуд ривоятлари.

#дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
#Ҳадиси_шариф:

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадиси_шариф

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#ҲАДИСИ_ШАРИФ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳаё иймондандир. Иймон жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир. Жафо дўзахдадир”, дедилар”.

Шарҳ: Ҳаёга бундан кўра улуғ васф бўлмаса керак. Карамли ахлокдар дини бўлган Ислом ҳаёни иймон даражасига кўтаргандир. Карамли ахлоқлар дини бўлган Ислом ҳаёни жаннатга киритадиган фазилат даражасига кўтаргандир. Исломда ҳаёли бўлиш шунчалар юқорига кўтарилгандир. Бас, мусулмонлар ҳаёли бўлсинлар.

➡️https://t.me/Dostlar_uz_kanali
ЯРМИ СОЯДА, ЯРМИ ҚУЁШДА ЎТИРМАСЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИСИ ШАРИФ.
#ҳадиси_шариф

1311-CАВОЛ: Бир маърузада “Ярмингиз сояда, ярмингиз қуёшда бўлган ҳолда ўтирманглар, деган мазмунда ҳадис эшитиб қолдим. Шундай ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай маънода ҳадис бор. Улардан бирини Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْفَيْءِ فَقَلَصَ عَنْهُ فَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِّ فَلْيَقُمْ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ
 
   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   “Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).

   Бу ҳадисни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул масобиҳ” китобида қуйидагича шарҳлаган:

فليقم أي فليتحول منه إلى مكان آخر يكون كله ظلا أو شمسا لأن الإنسان إذا قعد ذلك المقعد فسد مزاجه لاختلاف حال البدن من المؤثرين المتضادين كذا قاله بعض الشراح

   “Ўрнидан турсин, яъни танасининг ҳамма жойи қуёшда ёки сояда бўладиган бошқа жойга ўтиб олсин. Чунки инсон соя ва қуёшли жойда ўтирса, бир бирига зид бўлган икки нарсанинг таъсиридан баданнинг аҳволи ўзгариб, мижози бузилади. Бу гапни кўплаб шориҳлар ҳам айтган”.

   Бу ҳадиси шариф мазкур ҳолатда ўтиришнинг тиббий жиҳатдан зарари борлиги учун қайтарилган. Яъни ярми соя ва қолган ярми қуёшда бўлган одам қаттиқ гуноҳкор бўлмасада, тиббий жиҳатдан мижози бузилиб, танасига зарар етади.

   “Мавсуъатул фиқҳия” китобида бундай ҳолда ўтириш юқорида каби ҳадисларда келган қайтариқ борлиги учун макруҳ бўлади дейилган:

يكره الجلوس بين الضّحّ والظّلّ

   “Қуёш ва соя орасида ўтириш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадиси_шариф.
Бўҳтончилар ҳам, бошқалар ҳам, яхши билиб қўйишлари лозимки, бўҳтончи бу дунёда жазодан қутулиб қолса-да, охиратда қутула олмайди. У ернинг қонунлари қатъий, жазоси одил, миршаблари қаттиққўл. Бўҳтончиларнинг охиратдаги жазоси аввалдан коинотнинг сарвари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан тайин этиб қўйилган. Имоми Табароний Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир одамни айблаб, унда йўқ нарсани айтган бўлса, Аллоҳ Таоло уни айтган нарсасидан халос бўлгунча жаҳаннам оловида куйдириб туради", дейдилар. Бошқа бир ривоятда эса "қандоқ қилиб ҳам халос бўлар эди", дейилган.
@mehrob_uz

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#Ҳадиси_Шариф.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қишлоқдами, саҳродами уч киши бўлса-ю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Айрилганни бўри ер», дедилар».

Имом: Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган. Хоким саҳиҳ деганлар.


🌿🍀🌺🌸🌺🌸🍀🌿
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#Ҳадиси_шариф

Қўшнингизга яхши муносабатда бўлинг!

Аллоҳ таоло: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга вa қўлларингиздаги қулларингизга ахшилик қилингиз!”, *- *деб
айтади.
(Нисо сураси, 26-оят).

Абу Шурайҳ ал-Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар.
Имом Буҳорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

"Риёзус солиҳийн" китобидан.