Do'stlar_uz
1.94K subscribers
6.64K photos
3.84K videos
241 files
8.6K links
Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади.

Бизни кузатиб боринг
t.me/dostlar_uz_kanali
Download Telegram
🗣 МАСЪУЛИЯТ ОСТОНАСИ ВА ДИН ХИЗМАТИДАГИ УЛАМО ЭҲТИРОМИ

😄Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47-битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди...

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ.

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни.

22 - Май 2024 й.
13 - Зулқаъда 1445 й.

#ДУО:🤲🤲
Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғотгин!

🤲🤲• Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айлагин!

🤲🤲• Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қилгин!

🤲🤲• Илм билан бизни беҳожат этгин!,
• Ҳилм билан безатгин!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қилгин!

🤲🤲• Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилгин!

🤲🤲• Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўймагин!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилмагин!

🤲🤲•Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этмагин! Амин!🤲

🍃💐🍃ХАЙРЛИ ТОНГ ДЎСТЛАР! 🍃💐🍃

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#ИСТИҒФОР

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар.
 (Муслим ривояти)

أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».

Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан»

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️ Олимларни аниқлашича совуқ чой буйракда тош йиғилишга сабаб бўлади!


Бизда кузатиб боринг👇🏻                

➡️https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#ҲАДИСИ_ШАРИФ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳаё иймондандир. Иймон жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир. Жафо дўзахдадир”, дедилар”.

Шарҳ: Ҳаёга бундан кўра улуғ васф бўлмаса керак. Карамли ахлокдар дини бўлган Ислом ҳаёни иймон даражасига кўтаргандир. Карамли ахлоқлар дини бўлган Ислом ҳаёни жаннатга киритадиган фазилат даражасига кўтаргандир. Исломда ҳаёли бўлиш шунчалар юқорига кўтарилгандир. Бас, мусулмонлар ҳаёли бўлсинлар.

➡️https://t.me/Dostlar_uz_kanali
Ғаззолий «Қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир» деб нимани назарда тутганлар?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
43%
Масхара қилишни
21%
Ёлғон гапиришни
31%
Сўкишни
5%
Энди билиб оламан
Ҳар бир яхшиликни садақа деса бўладими?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
7%
Йўқ, фақат моддий ёрдам садақадир
80%
Ҳа, бўлади
11%
Фақат етимларга берилган мол садақадир
2%
Энди билиб оламан
Бир киши бошқа бир кишини сўкса, иккинчи киши жавоб қилмай турса, гуноҳ кимга бўлади?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
8%
Ота-онадан сўкканга
77%
Сўккан одамга
12%
Иккаласига
2%
Энди билиб оламан
Каъбанинг олтин эшигига олтин безаклар билан исмини ёздирган ватандошимиз

1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий (1917-1993 йй.) «сулс» хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида таваллуд топган. 1920 йиллар бошларида Саудия Арабистонига кўчиб келган. 1960 йилларда Саудия Арабистонининг энг машҳур хаттоти сифатида шуҳрат қозонган.

1962 йилда Саудия Подшоҳининг фармонига биноан Каъбатуллоҳнинг кисвасини тикиш корхонасига раҳбар этиб тайинланган. 1979 йили нафақага чиққунигача шу фабрикада ишлаган. У Саудия Арабистони байроғини яратиш лойиҳасида ҳам иштирок этган.

Ватанимизни бутун дунёга танитиб, динимизга хизмат қилган боболаримизни Аллоҳ таоло раҳматига олсин, бизларни уларга муносиб зурриёт бўлишимизни насиб этсин!

https://t.me/Dostlar_uz_kanali