Doniyor Qori
31.8K subscribers
5.74K photos
4.1K videos
1 file
6.73K links
Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz!

Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼

http://myurls.co/doniyorqori
Download Telegram
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

​ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА

Луғатда "Истихора" сўзи хайр (яхшилик) талаб қилиш, деган маънони англатади.
Мусулмон киши бошламоқчи бўлган бир неча ишдан қай бирини қилишни билмай иккиланганда, улардан
хайрлироғини танлаш учун "Истихора" намозини ўқиши мақсадга мувофиқдир.
Чунончи, бу намозни
бирор киши билан шерикчиликда иш бошлашдан олдин, уй олди- соттисида, янги уй сотиб олишда, шунингдек, қиз ва йигит тӯй олди учрашувга чиқишлари ёки сафарга кетиш ва шу каби дунёвий ишлар олдидан ўқиш ҳам жоиз ҳисобланади. Чунки, "Истихора" намози пайтида Аллоҳдан тўғри, яъни хайрли йўлни кўрсатишни сўраб илтижо қилиш имконияти бўлади.
Иншааллоҳ, ихлос билан ўқилган ушбу намоздан сўнг Аллоҳ таоло хайрли йўлни инсон кўнглига солиб, ундаги иккиланиш йўқолади.
Бунда қайси йўлни танлаш ҳақида тушда аён бўлиш- бўлмаслиги шарт эмас. Лекин баъзи ҳолатларда тушда аён бӯлиш эҳтимоли ҳам бор.
"Истихора" намозида худди икки ракъат зам сурали намоз каби ният қилинади ва намоздан сўнг "Истихора" дуоси ўқилади.
Агар инсон шундай ҳолатларда тезда бир қарорга кела олмаса, бу намоз бир неча марта такрор ўқилаверади.
"Истихора" намози намоз ӯқиш ман қилинган вақтлардан ташқари, исталган пайтда ӯқилиши мумкин.

Эслатма: Баъзилар, "Истихора намози учун азон айтиладими?" деб сӯрашади.
Жавоб: Йӯқ, "Истихора" намози учун азон айтилмайди. Ушбу дуони икки ракъат "Истихора" намозини ӯқиб тамомлагач, ӯқилади. Дуонинг бошида Аллоҳ таолога бир ҳамду сано ва Набий соллалоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтиб, сӯнгра "Истихора" дуосини ӯқиб, охирида яна бир бор Набий алайҳиссаломга саловот айтиб тугатилса, мақсадга мувофиқ бӯлади, иншааллоҳ.
Валлоҳу аълам

Дониёр Файз

Дуонинг арабча матни

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ, وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ, وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلا أَقْدِرُ, وَتَعْلَمُ وَلا أَعْلَمُ, وَأَنْتَ عَلامُ الْغُيُوبِ, اللَّهُمَّ إنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ, فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ, اللَّهُمَّ وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ, فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّني بِهِ

📌 Азизлар, ушбу намозни қалбдан ӯтказиб: "Истихора намози", дея ният қилинади. Тил билан талаффуз қилиб айтиш шарт қилинмаган.
Аллоҳ таоло қалбимиздаги ниятларимизни билиб турган Зот. Ва У бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга асло муҳтож эмас. Зеро, ният қалб амалидандир. 
Роббимиз қайси намозни ӯқимоқчи эканимизни кӯриб, билиб туради.

Каналга уланиш👇🏼

@doniyorqoriв
Forwarded from Doniyor Qori
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

«Эй, мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмасликларингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингизлар!»
(“Ҳужурот” сураси, 6-оят)

@doniyorqori
Audio
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

📌 САФАРДА НАМОЗ ЎҚИШ ВА ШУ КАБИ МУҚИМ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ҲАҚИДА.

🔉 Дониёр Файз

Яқинларингизга ҳам улашинг 👉
Forwarded from Doniyor Qori
#Кундалик_эслатма

Изоҳ: Шу билан бирга эрнинг аёли олдидаги бурчарини ҳам эслатиб ӯтишимиз керак бӯлади.

1) Таъминот
2) Ғамхӯрлик
3) Эътибор
https://t.me/doniyorqori
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

Мард укаларга холис насиҳат

Укажонлар, аёлингизга бирор бир эркакни, ҳатто у энг яқин дӯстингиз бӯлса ҳам, ортиқча мақтаманг. Агар кимнидир бирор фазилатда ӯзингиздан устун деб билсангиз, сиз яхши фазилатларда ундан ҳам ӯзиб кетишга интилинг. Зеро, аёллар, одатда, ҳар жиҳатдан бошқалардан афзал бӯлган эркакларни ёқтирадилар.
Бинобарин, ӯзингиздан фазилатда устун эркакларни мақташ билан аёлингиз кӯнглида шайтоний ҳислар уйғонишига сабабчи бӯлиб қолишингиз мумкин. Бу ҳар жиҳатдан гуноҳдир.
Аксинча, ӯзингиз фазилатда ҳаммадан устун бӯлишга интилсангиз, аёлингиз ҳам сизни ҳаммадан ортиқ билиб, севиб, қадрингизга етиб яшайди.