Депутат Дониёр Юсупов
82 subscribers
123 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
#Умр йиллари

Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди.
Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди.
Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди. Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак».
Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди.
Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан...
Рус тилидан
Гулчеҳра АЗИМОВА таржимаси.