Isroil Tillaboyev blogi
12.5K subscribers
5.04K photos
1.6K videos
118 files
3.62K links
✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали



Гуруҳга марҳамат: @domlajon1

Реклама учун: @isroilbey

https://t.me/boost/domlajon

https://t.me/+WUqwChJg0-U5y_0S
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз ишининг усталари ҳар қайси касбда мўъжизали натижа яратолади

(с) Абдураҳмон Абдуғаффор

@domlajon
Агар ўқувчи дарсга йигирма минут кечикиб келса ўқитувчисининг муносабати, унга нисбатан реакцияси қандай бўлишини бир эслаб кўринглар.

-Нега кечикдинг? Бор йўқол, синф хонасидан чиқиб кет!. Ота-онангсиз дарсга келма. Синф рахбарингни чақириб кел. Жойингга ўтир, сен билан дарсдан кейин гаплашамиз. Кундалигингни бер ва шунга ўхшаш навбатчи гаплар...(деярли барчамиз,хусусан ўзимиз хам 😁)

Буюк ўқитувчилар эса бошқача услубларни қўллайдилар. Масалан грузин педогоги Шалва Александрович Амонашвили дарсга кечикиб келган ўқувчиларига қараб- " Болажоним келдингми, дарсга кир, тўғрисини айтсам сенсиз дарсни бошлашим қийин бўлиб турганди. Келганинг яхши бўлибди. " деркан.
Ўқувчи неча бор кечикса хам улуғ грузин мураббийи болани урушмас, унга психологик йўл билангина таъсир қиларкан. Ўқувчилар хам унинг дарсларига кечикмасликка харакат қиларканлар. Шалва Александрович Амонашвили педагогикада инсон шахсиятини гуманизм услубияти билан тарбиялаш концепсияни яратган эди.
Энг қизиғи Шалва Александровичнинг ўзи мактаб даврида 7-синфгача ғирт иккичи ўқувчи бўлган экан. 7-синфда уларга грузин тили ва адабиёт фанидан бир аёл ўқитувчи келади. Шу ўқитувчи илми, муомаласи, янгича педагогик қарашлари билан ёш ўқувчини бутун хаётини ўзгартириб юбора олганди.

Мактабни аъло баҳоларга тугатган Амонашвили педагогика институтини хам қизил дипломга тамомлаганди. Уни педагогика фанида олим бўлиб етишишини хеч ким тасаввур хам қилмаган экан. Амонашвилини кейинчалик катта-катта олий ўқув даргохларига ишга чақирсаларда у оддий ўрта мактабда оддий ўқитувчи бўлиб ишлашга қарор қилганди.

(c) Ихтиёр Эсонов
@domlajon
🤔Нима деб ўйлайсиз, нима учун бошланғич таълимдан кейин ўқувчиларнинг таълимга қизиқиши ёки билим савияси сусаяди?

Боланинг ўрта ва юқори синф таълимига мослашишида унга қандай ёрдам бериш лозим?

Бу борада бир қанча маслаҳатлар келтирамиз:

🔑 5-синф ўқувчисининг мактабга муваффақиятли мослашишининг биринчи шарти- унинг ҳеч бир камчилигига қарамай сўзсиз қабул қилиниши.

🔑 Болангиз хулқ-атворида Сизни нимадир хавотирлантираётган бўлса, буни иложи борича тезроқ синф раҳбари ёки психолог билан муҳокама қилишга шошилинг.

🔑 Агар оилангизда боланинг руҳиятига таъсир этган қандайдир ходиса содир бўлган бўлса, бу хақда синф раҳбарига хабар беринг.

Сиз фарзандларингиз билан бир кунда неча соат нималар ҳақида суҳбатлашасиз? Изоҳларда қолдирамиз.

👉 ДАВОМИНИ ЎҚИШ

⚜️Маълумот учун: Пост Республика Ташхис маркази психологлари маслаҳатлари ёрдамида тайёрланди.


❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Ўқитувчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилинишига йўл қўймайлик!

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтанинг охирги кунлари ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида ўқитувчиларининг мажбуран пахта теримига олиб чиқилгани ҳақида хабар тарқалди. Бироқ видеони олган блогер ҳамда ўқитувчиларнинг ўзлари ОАВ орқали бу хабарни инкор этишди.

Айни вақтда юртимизнинг барча ҳудудларида пахта терими мавсуми бошлангани сир эмас.
Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга мажбуран жалб этиш тақиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади.

Мазкур талаб бузилган ҳолларда давлат органи ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилган.

Бу каби ҳолатлар юзага келса ушбу қарор билан масъул этиб белгиланган идоралар: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг — 1007, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонларига хабар беришингиз мумкин. Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигига ҳам мурожаат қилиш учун алоҳида тизим яратилган: https://ustozovozi.uzedu.uz.

Халқ таълими вазирлиги тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва оммавий ахборот воситаларини бу каби ўқитувчилар ҳуқуқларини поймол этилиши бўйича хабарларни синчковлик билан ўрганиб, агар ҳақиқатда ҳолат юз берган бўлса Президентимиз сиёсатига қарши ноқонуний топшириқ берган мутасаддиларга нисбатан жазо муқаррарлиги тамойилини таъминлашда амалий ёрдам беришга чақиради.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўқувчилардан ўқувчилар учун ёрдам!

Бир лойиҳани эшитиб қолдим, хурсанд бўлиб барчага намуна кўрсатиш ва албатта ғоя муаллифларини ишини қўллаб қувватлаш, бундан бошқа ўқувчилар ҳам фойдаланиши учун ташаббус ҳақида ёритишни лозим деб топдим.

Хуллас Тошкент шаҳар Президент мактаби 10-11-синф ўқувчилари ўз тенгқурларига билимини ошириш учун беминнат каналлар очишибди.
Бир киши IELTS бўйича, бир ўқувчи дастурлашнинг С++, бошқаси Python бўйича маълумотларни жойлашиб ўргатишаркан.👏👏👏

Мени энг хурсанд қилгани, математикадаги халқаро баҳолаш сертификати SAT бўйича ҳам канал очишиб, икки ўқувчи маълумотлар ташлашмоқда экан. Бу сертификат худди инглиз тилидаги IELTS дек бўлиб, бунга тайёрланиб қанча юқори балл олсангиз халқаро олийгоҳларга грант ютиш имконингиз ошади. Бу йўналишда тайёрловчи мутахассисларимиз афсуски кам, бу йўналиш шундай ташаббуслар орқали кўпайса жуда аъло иш бўлар эди.

Ўқувчилар ўзлари ўқиши жараёрида тенгдошларига ҳам йўлланмалар бериб бориши бу жуда ҳайрли иш, катта раҳмат йигитлар, қизлар, ўзларинг истаган жаҳоннинг энг яхши ўқишларига грантга кириш насиб этсин.

Тавсиям, бу каналларни ОТМларга кириб кетгач кейинги йилги ўқувчи укаларингизга топшириб кетинглар, улар ҳам давом эттиришаверишсин, катта база тўпланади шундай қилиб, ҳа яна бир гап, каналларни юргизиш ўзларингизни ўқишларингизга таъсир қилмасин ҳам, мен ишонаман, сизлар ҳаммасини уддалайсизлар!

Устозлар, каналларининг ҳаволаларини ўқувчиларингизга юборинглар, тўлиқ келтиряпман:

Available programms in this project! You can join official channels of the courses. Schedule will be announced soon 💥

SAT prep - Instructors: Akbarbek Musayev, Husniddin Tursunov
IELTS - Instructor: Marjona Nurullayeva
U-Prep - Instructor: Muhammadrizo Madjidov
C++ - Tutor: Bilolbek Normuminov
Python - Tutor: Abdumannon Murodiy
Support bot - Anonym supporter

@domlajon
Фан олимпиадасининг туман босқичи ўтиш саналари белгиланди!

@domlajon Олимпиадалар масъули Умид Раҳмонов билaн суҳбатлашди.

Асосий ўзгаришлар:

Туман босқичи фақат тестлардан иборат бўлади.

30 та тест

10 та 0.9 бал
10 та 1.5 бал
10 та 2.6 балл

билан баҳоланади, баллар тенг келиб қолиш эҳтимоли деярли бўлмайди.

Баллари тенг болиб қолган иштирокчиларнинг учинчи мураккаб блокдан юқори балл тўплагани устуворликка эга бўлади, у ҳам тенг булса орта қийинликдаги иккинчи блок қаралади. Унда ҳам баллар тенг бўлса, номзодларга ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 та жавоби ёзиладиган тест берилиб аниқланади

Тестлар ХТВазирлигининг олимпиадалар билан ишлаш Департаменти томонидан тузилади.

Жавоблар варақаси баҳолангач ўқувчига ҳам бериб кўрсатилади

Иштирокчилар тест саволларига жавоб бериб бўлганидан сўнг уларнинг ҳар бирининг жавоблар варақаси расмга олиниб туман фан ўқитувчилар гуруҳига ёки ўқувчиларнинг ўзларига жўнатилади

Топшириқ ва жавоблар варақаси махсус бланкада чиқарилади.

@domlajon
Ёдингиздами ўтган йили карантинда kun uz сайти мен билан бирга бир устоздан zoom орқали интервю олган эди: https://t.me/domlajon/666

Ўша устоз Искандар Саттибоев эди. Кучли инглиз тили устози эканини аввалдан билар эдим, кеча ўша устоз хаёт йўли хақида бир мақола чиқибди, Искандарни мен билмаган кўплаб жиҳатлари ёритилибди. Мақолани ўқиб дўстимга нисбатан хурматим янада ошди. Мактабларга шундай устозлар керак! Офарин
#zamonamiz_qahramoni , офарин устоз дедим!

Мақолани тўлиқ келтираман, барчага ибратли бундай устозларни эъзозлашимиз шарт!



Саттибоев Искандарни танийсизми?! ЎҚИНГ, ЖУДА ҚИЗИҚ!

Таништиришни бошлайман:

Хеч қандай давлат ёки тармоқ мукофоти билан ТАҚДИРЛАНМАГАН!

Саттибоев Искандар 1998 йили оддий ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаган.

Саттибоев Искандар 2003 йили Андижон давлат чет тиллар педагогика институтини қизил диплом билан тамомлаган.

Саттибоев Искандар топ 1000 талик ёки топ 100 талик рейтингда эмас, балки рейтингда дунёда 20 ўринда, Буюк Британиядаги 5-ўринда бўлган Эдинбург университетини 2008-йилда “Қиёсий ва умумий адабиётшунослик” йўналиши бўйича тамомлаб, магистрлик илмий даражасини олган.

Саттибоев Искандар халқаро сертификатнинг биринчисини 2006 йил IELTS дан 8.0 балл билан,

2013 йил CEFR халқаро сертификатидан С1 даража,

кейинчалик ойлик устама қўшиб берувчи Давлат тест маркази синовидан 98 фоиз натижа билан сертификатга эга бўлган.

Саттибоев Искандар инглиз, немис, араб, дат, турк, форс ва рус тилларида, она тилидан ташқари жами 7 та тилда бемалол мулоқот қила олади.

Саттибоев Искандар тайёрлаган 100 дан зиёд ёшлар халқаро TOEFL, IELTS, CEFR сертификатлари сохиби бўлган.

Саттибоев Искандар 10 дан ортиқ ИЛМИЙ (илмий асосланган, бадиий эмас) мақолалари халқаро журналларда, шунингдек, бутун дунё чет тиллари ўқитувчилари орасида катта нуфузга эга бўлган Америка Қўшма штатларидаги “Multilingual” журналида ҳам илмий мақолалари чоп этилган.

Саттибоев Искандар:

-2011 йили “Соддалаштирилган инглиз тили грамматикаси” китоби;

-2015 йилда “Сўз ёдлаш сирлари” китоби,

-2016 йилда “Танамиз тилга кирганда” деб номланган китоби,

-2016 йилда “В2 ready” деб номланган китоби,

-2016 йилда “Упрощенная грамматика английского языка” деб номланган китоби;

-2020 йилда “Компьютер саводхонлиги” китоби нашрдан чиққан ва китобхонлар етказилган.

Саттибоев Искандар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб, эълон қилиниши муносабати билан Android ва iOS интернет тизимида ишловчи инглиз тилини мустақил ўрганишга мўлжалланган “SpeakEng” деб номланган мобил иловани яратилишида илмий жамоага раҳбарлик қилди.

Саттибоев Искандар ўқитувчилик фаолиятидан ташқари чет тиллари бўйича фалсафа доктори (doctor PhD) илмий даражасини олиш мақсадида мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланиш олиб бормоқда.

Саттибоев Искандар ўзининг шахсий маблағи ҳисобидан Андижон шаҳрида янги очилган Texnoparкда инсонларда тил ўрганиш, хотирани кучайтириш, амалий психология йўналишларида семинар тренинглар ўтказиб келмоқда.

Саттибоев Искандар 2021 йил онлайн таълим лойиҳасига асос солди ва телеграм (t.me/bisenglish ), инстаграмм ва фейсбук тармоқларида инглиз тилини ўргатувчи бепул видеокурсларни ташкил этиб келмоқда.

Асосийси Саттибоев Искандар Андижон шаҳар 13-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан дарс берувчи ОДДИЙ ЎҚИТУВЧИ ва у ХЕЧ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ ВА ТАРМОҚ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНМАГАН.

(с) Абдурашид Байбабев

@domlajon
Манабу Сюкуро Манабе 21-сентябрда 90 ёшга кирди ва физика буйича Нобель мукофоти олди.
Биз эса...

(с) Умар Маткаримов

@domlajon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимлар Миср пирамидаларини қурилиш жараёни сирида шундай тахминни олға суришибди ва анимацион моделини яратишибди.

@domlajon
Ҳиндистонлик сартарош ўз иш жойида телевизор ўрнатиш ўрнига, ўз навбатини кутаётган мижозлар учун кичик бир кутубхона ташкил қилди ва "Китоб ўқиган инсонларга 30% чегирма бор" деб ёзиб қўйди.

Инсонлар ўзгариши учун ҳамма нарсани ҳокимият қилиши шарт эмас. Сиз ҳам кичик ҳаракатингиз орқали онгни ривожига улкан ҳисса қўша оласиз!

(c) Назиржон Усмонов

@domlajon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#юмортайм

Йилнинг энг меҳрибон "медбрати")

(с) Диёрхўжа

@domlajon
Британия тожи вориси шаҳзода Чарльз, Кембриджда ўқиб юрган вақтида, ёнида доим унинг тансоқчиси бўлган.
Кембридж таълим системасига кўра, тансоқчи шахзода билан бирга барча дарсларга кириб, хатто ундаги дискуссияларда ҳам қатнашиш хуқуқига эга эди.
Ўқиш якунига етганда, ўқитувчилар унга ҳам имтихон топшириб кўриш таклифини бердилар.
Имтихон натижаларига кўра "бодигард"нинг йиғган баллари, шаҳзода Чарльзникига қараганда юқори бўлган экан...

(c) Собир Шермуҳаммадов

@domlajon
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ушбу каби юзлаб фуқаролар мурожаатини тинглаб, жавоб беришларини сўраб қоламиз.

@domlajon
Ўзбекистон тумани марказий шифохонаси секин-аста хусусийлаштириб ташланяптими?

Навбатдаги мурожаат Ўзбекистон тумани марказий шифохона беморлари ва ходимларидан келди.

Шифохонанинг терапия бўлимига шу йил 12 та бемор ўрни қисқартириб ташланган экан, натижада ўнлаб доктор ва ҳамшира ходимларга ҳам табиийки қисқартириш келиб ишдан кетказилган экан.

Таассуфки бир йил ичида иккинчи бора яна шу бўлимларга қиқартириш келибди.

Ўзбекистон тумани аҳолиси 230 мингдан зиёд, шунча туманга ҳозирда менга айтишларича кардиология, эндокринология, неврология, терапия бўлимларида атиги 70 нафар бемор ўрни бор холос, энди 30-32 та бемор ўрни яна қисқартираркан!
40 тагина қолади!

Бу жойлар қисқарса нима бўлади, деб сўрасам, одатда доим қисқартирилган бемор ўрни хусусий қилиб қўйиларкан. Бир кунга энг ками 50-60 минг шундоққина кроват ўрнига пул тўланаркан хусусийларда, беморлар ушбу пулни тўлаш имконияти йўқлиги, ўзи шу ўринга ҳам узоқ навбат билан ётаётганини ҳафа бўлиб айтишди.

Шу туман фуқароси сифатида мен бу ишга қаршиман, Давлат тиббий хизмат даражасини қийналган аҳолининг эҳтиёжи учун ушлаб туриши керак деб ўйлайман, видеоларда хафа бўлаётган беморлар каби фуқаролар юзлаб топилади, улар хусусийга пул топа олишмайди, йилда икки мартадан мана бундай қисқартиришлар келавериб охир оқибат бутун марказий шифохонани хусусийлаштирилса оддий ахоли касалини даволаш тугул дардини кўрсатишолмай ўлиб кетиши мумкин...

Иккинчи катта муаммо, бу бемор ўрни қисқаргач, табиийки 50-60 тиббиёт ходимининг ишдан маҳрум бўлишини айтишмоқда экан, бундан тиббиёт ходимлари ҳам жуда хафа бўлишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан муносабат билдиришларини шу туман фуқароси сифатида, барча мана шундай фуқаролар номидан сўраб қоламан.

Тегишли жавоб кутиб қоламиз

@domlajon
Аря Ражагопал, заправка пистолетчисининг қизи, Ҳиндистондаги энг нуфузли Технология институтининг аспирантурасига қабул қилинди. Ота 20 йил пистолетчи бўлиб ишлаб, сабр билан ўз қизининг келажагини таъминлади.

Таълим шу қадар аҳамиятли. Таълимсиз келажак йўқ.

(c) Мавлон Марасулов

@domlajon