Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарори. Унда туман ва шаҳар бош муҳандислари учун янги вертикал тизим ва ваколатлар аниқ белгиланган.
Асосий ишингиз нима бўлади?
ПҚ-48да бош муҳандис лавозими «уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш ва эксплуатация ишларини мувофиқлаштириш бўйича бош муҳандис» деб белгиланган.
ПҚ-48да бош муҳандис лавозими «уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш ва эксплуатация ишларини мувофиқлаштириш бўйича бош муҳандис» деб белгиланган.
ПҚ-48га кўра, бош муҳандисларга кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённома расмийлаштириш ва ваколатли органларга юбориш ҳуқуқи ҳам берилган.
Агар «Mening uyim» автоматлаштирилган бошқарув тизимида бир ой давомида мулкдорларнинг 50 фоизидан кўпроғи «бошқарувчи фаолиятидан норозиман» тугмасини босса, бош муҳандис ҳолатни ўрганади ва бошқарувчига нисбатан қонунчиликда белгиланган чораларни кўради. �
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимининг асоси қуйидаги принциплар ҳисобланади:
қонунийлик;
мулкдорларнинг умумий мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш;
бошқаришда мулкдорларнинг иштирок этиши;
очиқлик ва шаффофлик;
умумий мулкни сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш.