Дунё ва дин одоби
347 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
#Ҳадис_34

ШАЪБОН ЯРМИНИНГ РЎЗАСИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Шаъбон ярми кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?», дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».

✍️ Ибн Можа ривоят қилган.
***
🏷 Изоҳ: Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитган маъноларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан Шаъбон ойи қоқ ярмининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракли вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
***
📚 https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Пайшанба тонги муборак бўлсин
😊👍

🤲Аллоҳим рўза тутганларга сабри жамил ато айласин, тутган рўзаларини даргоҳида қабул айласин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлишингизни тилаб қоламан💫


Яқинларингизга улашинг🍃

👉https://t.me/dinvadunyoodobi
Намоз вақтлари:
18-мартдан 25-мартгача
Бомдод: 5:05. 5:45-5
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 16:45. 16:55
Шом: 18:30+5
Хуфтон: 20:05 20:15+5
Eshiting faqat Yig'lamang 🥺

‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌ | Ezgulik sari

‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Мухтасари викоя ва Ихтисорур Ривоя китобидан Хуфтон сухбати Жамоат намоз
🎙 Искандаркори домла
🌎 https://t.me/dinvadunyoodobi
Audio
Бароат кечаси кандай кеча
🎙 Искандаркори домла

🌎https://t.me/dinvadunyoodobi
​​Авлиёуллоҳлар ва етук зотлар.

ذكر في كتاب " كشف المحجوب": ان الله تعالي ابقي برهان النبوة الي آخر الزمان ، و جعل اولياءه سبب ظهوره حتي تكون إيات الحق و حجة محمد صلى الله عليه وسلم ظاهرة علي الدوام، و جعلهم ولاة العوالم، فصاروا مخلصين له، و سدوا طريق متابعة النفس ، فينزل المطر من بركات اقدامهم ، و ينبت النبات بصفاء احوالهم ، و تكون نصرة المؤمنين علي الكفار ببركات هممهم.

«Кашфул махжуб» китобида зикр қилиндики: Албатта Аллоҳ таъоло то охири замонгача Нубувват хужжатини боқий қолдирди ва ўзининг авлиёларини эса (Нубувват хужжатини) зохир бўлишига, яъни (маҳлуқотларга кўринишига) сабаб қилди. Тойинки ҳақ оятлар ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хужжати бардавомга кўра булсин. Ҳамда авлиёларни оламларга бошлиқ қилди. Бас унга содиқ бўлдилар ва нафсга мутобаъат йўлини тўсиб қўйдилар. Бас шу сабаблардан улар (авлиёлар)нинг қадамларини баракотидан ёмғирлар ёғади ва уларни покиза ҳолатлари сабабидан ўсимликлар ўсади ва уларни ҳимматлари сабабидан кофирлар (устидан) Мўминлар ғолиб бўладилар.

و هي أربعة آلاف مكتومون، لا يتعارفون فيما بينهم، و لا يعلمون جمال حالهم، ففي جميع الاحوال يكونون مستورين من الخلق و من نفوسهم أيضا ، ورد الحديث بهذا المعني، و كلام المشايخ شاهد به، و الحمد لله، و أنا بريء من الريب صار ذلك لي عيانا.

Ва у (авлиёуллоҳ)лар тўрт минг мактум (яширин, беркитилган) бўладилар. Улар бир-бирларини билишмайди ва юз кўринишини ҳам билмайдилар. Ҳар бир холатида улар махлуқотлардан ҳаттоки ўзларининг нафсларидан ҳам яширилгандурлар.
Бу маънода кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлди ва бунга Машойиҳларнинг сўзлари гувоҳдир.

Мусанниф роҳматуллоҳи алайҳ айтдилар:
- Алхамдулиллаҳ мен гумон килишликдан узоқман. Бу ҳусусида менга очик равшан хабарлар келди.

و اما اهل الحل و العقد فثلاثة مئة، يقال لهم الأخيار ، و اربعون منهم يقال لهم الابدل، و سبعة منهم يقال لهم الابرار، و أربعة يقال لهم الاوتاد ، و ثلاثة منهم يقال لهم النقباء ، و واحد هو قطب الاقطاب و هو الغوث.

Аммо ечиш ва боғлаш аҳллари яъни улар (валоят ақдларига молик бўлиб куч-қудрат ва таъсир кўрсатган асҳоблардур. Улар аҳли ижтихотдирлар. Усул уламолар ва хусусан имоми Нававий роҳматуллоҳи алайҳнинг тушунча ва фикрига кўра:
- Улар уламолар ва раислардир.
Инсонларнинг юзидир, яъни инсонлар уларга ўзларининг хожатларида ва оммани ислоҳида мурожаъат қиладилар. Баъзилар айтадилар улар мушарраф ва муъайан инсонлардирлар

Улардан уч юз (300)таси бор. Уларга Аҳъёрлар деб айтишади.

Улардан қирк (40)таси бор. Уларга Абдоллар деб айтишади.

Улардан етти (7)таси бор. Уларга Аброрлар деб айтишади.

Улардан тўрт (4)таси бор. Уларга Автодлар деб айтишади.

Улардан уч (3)таси бор. Уларга Нуқаболар деб айтишади.

Улардан битта (1)си бор. У қутубларнинг қутуби яъни Ғавсдир.

و هؤلاء كلهم يعرفون الاحوال فيما بينهم ، و محتاجون الي اذن بعضهم البعض في الامور ، و ايضا الحديث ناطق بهذا ، و اهل التحقيق مجمعون علي صحة هذا الأمر.

Булар ҳаммалари бир бирларини танишади. Ишларда уларнинг баъзиси баъзисига мухтождир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хам булар ҳақида гапирдилар. Аҳли таҳқиқлар ҳам бу ишнинг сиҳатига (маънан соғломлигига) жамландилар.

و عد صاحب كتاب " الفتوحات المكية" في فصل واحد و ثلاثين من باب ثمان و تسعين و مئة من كتاب الرجال السبعة من الابدال، و ذكر فيه ان الله قسم الارض الي سبعة اقاليم، واصطفي سبعة، لكل واحد اقليم يحرسه.

«Футуҳоти Маккийя» китобининг нинг соҳиби (Мухийдин ибн Аробий қоддаса сирруҳу) Ушбу китобнинг бир юз тўқсон саккизинчи бобининг ўттиз биринчи фасилида еттита (7) кишини "Абдол"дан деб хисобладилар. Ва бу китобда зикр қилдилар:
- Албатта Аллоҳ таъоло ерни етти (7) иқлим (минтақа, қитъа)га қисм қилди.
Ҳамда хос қулларини хам етти (7)та қилди. Ҳар бирига бир қитъа берилди. Улар уни қўриқлашади.

و قال شيخ الاكبر : أنا اجتمعت بهم في مكة ، و سلمت عليهم ، فردوا جواب سلامي ، و تكلمت معهم كلاما ، فما رأيت فيما رأيت احسن سمة منهم ، و لااكثر شغلا منهم بالله.

Шайхул Акбар айтдилар:
- Мен Макка шаҳрида улар билан кўришдим ва уларга салом бердим. Улар эса мени саломимга жавоб айтишди. Улар билан гаплашдим, улардан кўра чиройлироқ сиймо кўрмадим ва улардан кўра кўпроқ Аллох таъоло билан машғул бўлганларини кўрмадим.

(Давоми бор...)

🌹🌷🥀🌺❤️
​​(...давоми)

و قال شيخ الطريقة الشيخ فريد الدين العطار، قدس الله سره : يكون قوم من اولياء الله عز و جل يسمونهم الاويسيين لا يكون لهم الاحتياج الي شيخ بحسب الظاهر ؛ لان النبي صلي الله عليه وسلم يربيهم في حجر العناية بلا واسطة ، كما ربي اويس القراني ، و هذا المقام عظيم {ذلك فضل الله يؤتيه من يشاء}الحديد:٢١.

Тариқат шайхи бўлган Шайх Фаридуддин Аттор қоддасаллоҳу сирруҳу айтдилар:
- Аллох Азза ва Жаллани бир қавми бор. Улар Увайсийлар деб номланадилар. Уларда зохирига кўра шайхга мухтожлик йўқдир. Чунки Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари уларни тарбия қиладилар. Бирор бир воситасиз. Ҳудди Увайсий Қаронийни тарбия қилганларидек. Бу мақом улуғ мақомдир.
Аллоҳ таъоло марҳамат қилиб айтди. «Ана ўша Аллоҳнинг фазли хохлаганга ато этар»
ал-Ҳадид: 21оят.

و بعض كمل الاولياء باتباعه صلي الله عليه وسلم يربي بعض المريدين بعد الموت بروحانيته ، و ما كان له شيخ في الظاهر ، و هذه الجماعة أيضا سيكون الاويسية .
و اكثر المشايخ في ابتداء ارادتهم كانوا بهذا المقام ، كما كان الشيخ ابو القاسم الجرجاني الطوسي، قدس الله سره ، و سلسلة ابي الجناب الشيخ نجم الدين الكبري تتصل به بثلاث وسائط، و كان ذكرهما في بداية الحال علي الدوام: اويس،اويس.

نفحات الانس

Баъзи комилликка етган Авлиёлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга тобеъ бўлишлиги сабаби билан, баъзи муридларини ўлгандан кейин ўзларининг рухонияти билан тарбия қиладилар. Зоҳирда улар учун шайх йўқ эди ва бу жамоъат ҳам «Увайсия» деб номланади.
Аксар тариқат машойихлар сулукни бошида бу мақомда эдилар.
Буюк шайх Шайх Абулқосим Журжоний қоддасаллоҳу сирруҳу, силсилаи Машойих абул Жаноб Нажмиддини Кубро бу зотга боғлик эдилар. Шайх Сайид Абул Хасан Харконий ва шайх Абу Саъид ибн Абул Хойр ўша табақадан эдилар. Ҳолнинг бошларида уларнинг зикрлари дойимий «Увайс! Увайс!» бўлган эди!

Нафахотул унс китобидан.

🌹🌷🥀🌺❤️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Бароат кечасининг ЖУМА оқшоми муборак бўлсин

Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади

❗️Мен сизларга шу жойларга Ота-онангиз билан боришни сўрайман 🤲👇


https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Juma Ayyom muborak! 🕌🌙💐

Allohning sizu biz uchun bergan yana bir Jumasi Muborak bo’lsin! Alloh har birimizga oila a’zolarimizga Jamiki Ummati Muhammadga Hayirli, Barokatli, Fayzli qilib bergan bo’lsin aziz dindoshim 🤲🏻

Yaqinlarni Sayyidul Ayyom bilan qutlang🌙



https://t.me/dinvadunyoodobi
Шаъбон ойини 15 куни Муборак бу́лсин
https://t.me/dinvadunyoodobi
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан.
https://t.me/dinvadunyoodobi
#Табобат.

Дунёдаги энг афзал ўнта табиб.

1. Қуёш нури.!

2. Кўп сув ичиш!

3. Тунда тиниқиб ухлаш!

4. Тоза ҳаво!

5. Кундалик ярим соатлик пиёда юриш!

6. Тўғри овқатланиш.!

7. Қуръони Карим тиловати.У руҳнинг озуқасидир. Уни тарк қилиш мумкин эмас!

8. Асал!

9. Қора зира!

10. Яхши ва ёмон қадарга рози бўлиш ва қаноат қилиш, Ла илаҳа иллаллоҳ билан нафас олиш, нафсни Астағфируллоҳни айтишга чақириш, озор етганда
«Алҳамдулиллаҳ», ажабланганда «Субҳаналлоҳ» ва хурсанд бўлганда Аллохга хамд Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
https://t.me/dinvadunyoodobi
Audio
🕌 Далварзин жомеъ масжиди
Жумъа намозидан олдин
📚 Кахф сурасидан
1-Адхамжон кори
2-Абдугани кори
3-Нурмухаммад кори
4-Иброхимжон кори
🎙 Корилар кироати
📆 2018
Дустларга улашинг!
https://t.me/dinvadunyoodobi
ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИ

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу калимани ёдлаб олинг.

Янада кўпроқ 👇🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
АЁЛЛАР

​​​​• ​​​​Аёл кишининг миясида бир вақтнинг ўзида етмиш етти хил фикр бўлади.
• Аёл киши асаларига ўхшайди. Сенга асал беради, лекин ора-орада чақиб туради.
• Модомики онанг аёлингни кузатиб, назорат қилиб турибдими, аёлингга ишонавер!
• Аёлнинг қуроли - тилидир.
• Хотинсиз эркак - жасадсиз бош.
Эрсиз аёл - бошсиз жасад.
• Аёл эри билан ўтказган бахтли кунларининг қадрини эрини йўқотганда билади.
• Агар чиройли аёл бамисоли қимматбаҳо тош бўлса, фозила (гўзал хулқли, илмли) аёл бамисоли хазинадир.
• Олтин олов билан синалади.
Аёл олтин билан синалади.
Эркак аёл билан синалади.
• Иффат каби аёлнинг қадрини оширадиган нарса йўқ.
• Аёл аввал кўзи билан яхши кўради.
Кейин қалби билан яхши кўради.
Охирида ақли билан яхши кўради.
• Бойнинг зийнати саховат.
Фақирнинг зийнати қаноат.
Аёлнинг зийнати иффат.

• Аёл уч кишини ёқтирмайди:
1. Ўзидан чиройлироқ аёлни.(баъзиси)
2. Ёшини сўраган кишини.
3. Ўтмишини сўраган кишини.

• Ҳар бир бахтли эркакнинг ортида солиҳа аёл бор.
• Йиғлаётган аёлни тушунишга уриниш худди қаттиқ шамол эсиб, бўрон бўлаётган пайтда газетани варақлашга уринишга ўхшайди.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шаъбоннинг ярмидаги кеча ҳақида - айтилган ҳал қилувчи сўз».

Имом Бутий.

https://t.me/dinvadunyoodobi