Дунё ва дин одоби
319 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
​​📝ҚАЙ БИРИ МУҲИМ?

Бир қишлоқда ака-укалар яшарди. Ака қишлоқда қолишни маъқул кўрар ва ўйларди: “Бундай замонда шаҳарга бориб, гуноҳга тўла ҳаёт кечиргандан, ўз жойимда чўпонлик қилай ва маъсиятлардан узоқ турай”. Эрта тонгдан шомгача подани ўтлатар, доимий зикр ва шукр билан ҳаёт кечирарди. Укаси эса шаҳарга бориб, кичик маҳаллада косибчилик қила бошлади. Кунларнинг бирида ака укасини кўриб келмоқчи бўлди ва қўй-эчкилар сутидан мешга солиб шаҳарга йўл олди. Сўрай-сўрай манзилни топди, укаси билан кўришди. Сутли мешни девордаги михга осиб, суҳбат бошлашди. Шу пайт устахонага бир аёл кирди, оёқ кийимини таъмирлаш мумкинми ёки йўқлигини сўради. Ука мижознинг пойабзалини кўрди ва тузатиш қийин эмаслигини айтди. Аёл чиқиб кетди. Бугунгача қўй-эчкидан, кенг яйловлардан бошқа нарсани кўрмаган аканинг хаёли қочди. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди – юқорида осилиб турган мешдан сут томчилай бошлади. Буни кўрган ука айтди: – Одамлардан узоқда валий бўлиш осон, бироқ улар орасида юриб, гуноҳлардан сақланиш анча қийин.Акаси унга жавобан бундай деди:– Тўғри айтдинг, бундай манзаралар маънавий ўсишга тўсиқ бўлади. Шу сабабли ҳам сенда юксалиш эмас, аксинча, пасайиш бор.– Нимага асосланиб бундай деяпсиз?– Ахир, ёнингга келиб, бир онда пастга қуладим. Сен эса бундай одамлар билан ҳар куни юзма-юз келасан. Шу аҳволда юксалишинг мумкинми?– Мен ҳам шуни айтяпман-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингни, имонингни гуноҳлардан асрай олиш – энг муҳим вазифа. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу вақтгача буни уддалаб келяпман.Чўпон яна эътироз билдирди:– Мени бир онда тубан туширган аҳволга сен ҳар куни кўп бор дуч келасан-ку!Шунда косиб кўрсаткич бармоғини лабига текказиб ҳўллади-да, “Бисмиллаҳ”, деб меш тешигига босди. Сут томчилашдан тўхтади. Бир муддат давом этган жимликни аканинг фарёди бузди. Укасини қучоқлаб, йиғлаганча эътироф этди: “Сен ҳақсан. Гуноҳлардан сақланиш учун одамлардан узоқда эмас, балки улар орасида яшаб, тақвода собит бўлиш муҳим экан”.



Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/dinvadunyoodobi
Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи “Иймон” деб номланувчи шам ўчибди.

“Иймон” ўчган жойда мен хам узоқ ёна олмайман, деб “Яхшилик” дея номланган иккинчи шам хам ўчибди.

Иймон ва Яхшилик ўчган хонани мен хам ёрита олмайман, деб “Меҳр-муҳаббат” шами хам ўчибди.

Ушбу хонага бир киши кириб:
– Эҳ, нақадар қоронғи бу хонада на Иймон, на Яхшилик, на Меҳр-муҳаббат бор, – деб ортга қайтаётса тўртинчи шам:
– Тўхтанг, – деди.
– Сен қандай шамсан? Нега ҳалиям ёниб турибсан? – деб сўради халиги киши.
Мен ўчсам, бу хона қоп-қоронғи бўлиб қолади, Мен ёниб турган эканман қолган учта шам ҳам ёниши мумкин. Чунки мен “Умид” шамиман, – деди.

P.S.: Ноумид — шайтон, деб шунга айтишса керак-да. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Умидингизни сўндирманг!



👉 https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин!

https://t.me/dinvadunyoodobi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Далварзин жоме масжиди
📕 жумъа сухбати" Ёшликда укилган илм"
🎙 Искандаркори домла
🌎 https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

https://t.me/dinvadunyoodobi
🥊 Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганда, бир журналист ундан сўради:

— Сиз Ислом динига сиғинасиз, шундайми?

Муҳаммад Али жавоб қилди:

— Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

Журналист яна сўради:

— Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?

Али шундай деди:

— "Дунёдаги энг ваҳший одам" дея ном олган Гитлер сизнинг динингиз вакили эди-ку?! Айб сизнинг динингиздами ёки Гитлердами? Энди ҳамма Гитлер ва унга ўхшаган хатокор ёмонлардан нафратланиши керакми ёки сизнинг динингизданми?

— Синглим, тўғри, ҳар бир мусулмон мукаммал булмаслиги мумкин , аммо Ислом мукаммалдир!🌙

https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🥀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ🥀🌺

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!


Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва барокатли бўлсин, азизлар!

Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин.

https://t.me/+TEfZQ3A7bcqfmd_0

🌹🌷🥀🌺❤️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кечиринг

Рамазон ойини кириб келишига бир неча кун қолгандан бошлаб, кечирим сўрамоқ ва миннатдорман дейиш лозим!

Шунинг учун мен, сиздан кечирим сўрайман ва борингизга шукур дейман орамизда билиб-билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим имкони бўлса сиз хам кечиринг.

Шунчаки буни, "Борингизга шукур" демоқчи бўлган инсонларингизга, эҳтимол менга ҳам жўнатинг, агар мен уларни қаторига кирсам.

Келаётган қутлуғ Рамазон муборак!
https://t.me/dinvadunyoodobi
​​-- Духтир, ишонасизми, халиги биз улди деган бемор, устидан чойшабги очиб ташлаб, хотинини чакираяпти!- деди.
Шошилганча палатага караб югуриб кетдик. Бориб текширишга тушдим. Нафас олиши, кон босими ва томир уриши жуда кам фоизда булсада бор эди. Бемор хотинини ёнига чакирарди.
​​Телефон оркали хотинига кунгирок килдим ва тез етиб келишини айтдим. Хуп бораман, деган жавобни олдим.
Биргаликда кутиб утирганимизда, бемор жимиб колди. Такроран текшириб курганимизда, яна юракни уриши, нафас олиши тухтаганди. Улганлик хакида касаллик варакасига бу сафар кайд килмадим. Биринчи сафар ёзган кайдни йиртиб ташлашга тугри келди. Кейин шу ерда утириб бу нима билан тугашини кута бошладик. Орадан бир соат утиб, яна бемор хушига келди, тугрироги тирилди. Касалхонадаги барча согликни саклаш ходимлари бу вокеадан шок холатида эди. Яна хотинини чакиришни сурарди. Нияти у билан видолашиши эканини айтарди. Яна кунгирок килдим, яна хуп бораман...лекин дарак йук эди.
Орадан бир соат утиб бемор ※ эх келмади бари бир※ дея гапирганча жимиб колди. Икки соат кутиб утирдик. Хамма текширувлар энди беморни улгани курсатиб турарди. Орадан купрок вакт кутишга тугри келди, тулик улганига ишонч хосил килиш учун. Шунча беморнинг кайта кайта узига келиши севган инсони билан хайрлашиш учун экан.
Хотини эртаси куни келди. Тилла занжирини, тилла узугини ва соатини олиб кетиш учун. Катта хамшира опамиз унга улган беморнинг яъни эрининг нарсаларини берар экан, хотинининг кулогига эгилганча бир нарсалар деди. У бу гапни эшитгач булимимиздан мисоли шамолдай чикиб кетди. Мен хамширадан уни кулогига нима деганини канчалик куп сурамай у менга айтмади.
Орадан олти ойлар утгач, умумий булимга огир касални олиб келганлигини айтишди. У аёлни поезддан огир ахволда тушириб олишибди. Уша аёлнинг бачадонида рак касали тусидаги яллигланиш ва кон кетиши сабаб олиб келишган экан. Тушдан сунг катта хамшира мени ёнимга келиб :
-- Духтир, биласизми мен унга ушанда айтганимдек, уни худди шу касалхонада, шу жойда узи билан олиб кетди. Мен унга уша пайт эринг сен билан хайрлашиш учун канчалик улиб тирилди, лекин сен келмадинг. Мана энди Худони каромати билан сени олиб кетади!- дедим.
Мен у беморни олдига бормадим, унга карамадим, уша аёл ушанда мен канча кунгирок килсам хам эри билан хайрлашишга келмаганди. У хакида хеч кимга айтмадим. Бир сутка утиб уша аёл вафот этди..
https://t.me/dinvadunyoodobi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Далварзин жоме масжиди
📕 Мухтасари викоя ва Ихтисорур Ривоя китобидан Хуфтон сухбати "Имомликка утиши макрух кишилар"
🎙 Искандаркори домла

🌎https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллионларга тенг сўзлар...

Аёллар сабрли бўлади, эркаклар эса...

Каналга обуна бўлинг👇🏻
https://t.me/dinvadunyoodobi
МАНА ШУНДАЙ ЯШАНГ

Нима бўлган тақдирда ҳам, Ота-Онангиз, учун яшанг. Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Баҳт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг. Ҳудо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага албатта сиз учун очилади. Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни бир умр яҳши ҳотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу Ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг. Йиқилсангиз жонингиз чиқиб кетса ҳам, ё Аллоҳ деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин. Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг, номард бўлманг. Мана шундай яшанг. Ҳаёт кучлиларни севади. Ожизларни эмас.
Сиз доим хаётда кераксиз унутманг. Керак сиз эмас сиз.
Кераклисиз , Шукур килувчи булинг ва доим максад сари югуринг. Аллох сиз биланлигини унутманг.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
Imkoniyat, tavba har kuni bizga “kel mendan foydalan” deydi..
Lekin biz “shoshilma hali vaqt bor deb” oʻzimizni aldaymiz..

Aldaymiz holos...

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
ҒИЙБАТ

«Равзат ул-уламо» соҳиби Яҳё ибн Али Зандависатий айтадилар: «Абу Лайс Бухорий ҳажга кетаётиб, чўнтакларига икки дирҳам солдилар ва: «Агар мен йўлда бирор кишини ғийбат қилсам, бу икки дирҳамни Аллоҳ йўлига бериб юбораман», деб қасам ичдилар. У киши ҳаждан уйига қайтиб келганда ҳам икки дирҳам чўнтакларида турган эди. Одамлар у кишидан унинг сабабини сўрашса, у киши: «Менинг наздимда бир марта ғийбат қилиш юз марта зино қилишдан ҳам ёмонроқдир», дедилар».

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.

Янада кўпроқ 👇🏼

https://t.me/dinvadunyoodobi
Бир атеист Нажиб Фозилдан сўрабди:

- Аллоҳ туяни игнанинг тешигидан ўтказа оладими?

- Албатта ўтказа олади.

- Қанақа қилиб, туяни кичрайтирадими ёки игнанинг тешигини кенгайтирадими?

Шунда Нажиб Фозил илоҳий қудратнинг чексизлигини ушбу сўзлар билан жавоб берди:
- Аллоҳ на туяни кичрайтиради, на игнанинг тешигини кенгайтиради. Самодаги юлдузларни сенинг кўз қорачиғинга сиғдиргани каби, игнанинг тешигидан ғизиллатиб ўтказади!

Янада кўпроқ 👇🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга энг севимли бўлган видео

Янада кўпроқ 👇🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
Shunday yashaginki...


Taskin izlagan qalblar uchun ✓💫

https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллох

Хаётда яхши амалларни кўп қилган инсонлар бу оламдан ўтгандан кейинхам табассум билан кетар экан😊🤲🏽
https://t.me/dinvadunyoodobi