FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.02K photos
1.98K videos
4.27K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Audio
#Аудио
#Қурбонлик #Қорамол

Қорамолни тишига қараб ёшини аниқлаш.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик #Қорамол

Қорамолни оила номидан қурбонлик қилиш тартиби.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Қурбонлик #Қорамол

Қорамолни оила номидан қурбонлик қилиш тартиби.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик
#Зулҳижжа #Арафа

Муҳокама давраси

"
ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА БАТАФСИЛ" (1-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/zpIW_K48lEg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик #Қорамол

Қўй олти ойда, қорамол тўққиз ойда бир ёш бўладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қурбонлик

Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?
#аудио
#қурбонлик

Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик
#Зулҳижжа #Арафа

Муҳокама давраси

"
ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА БАТАФСИЛ" (2-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/zpIW_K48lEg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ БОШҚА ҲАЙВОН ЭВАЗИГА НАСИЯГА СОТИБ ОЛИШ
#қурбонлик

1093-CАВОЛ: Бир танишимдан қурбонлик учун қўй олдим ва ўша қўйни қурбонлик қилдим. Аммо у танишим, яъни қўйнинг эгаси менга пулини айтмасдан, балки эвазига бир ойдан кейин худди шундай қўй олиб берасан, деб шарт қўйди. Менинг қурбонлигим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, шу нарсани яхши билиш керакки, мазҳабимизга кўра, қўйни қўйга сотиш икки бир хил жинсдаги нарсани бир-бирига алмаштириш бўлиб, бунда рибо бўлмаслиги учун уларни қўлма-қўл, яъни нақд савдо билан бир-бирига алмашиш керак ва бу жоиздир. Аммо, насия бўлса, бу рибо ва фосид бай, яъни ножоиз савдо ҳисобланади. Бу борада “Ҳидоя” китобининг “Иноя”номли шарҳида қуйидагича келтирилган:

"وَبِمَا رَوَى أَبُو دَاوُد فِي السُّنَنِ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { نَهَى عَنْ بَيْعِ الْحَيَوَانِ بِالْحَيَوَانِ نَسِيئَةً } لَنَا"

яъни: “Бизнинг далилимиз "Абу Довуд "Сунан"да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганига кўра: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳайвонни бошқа ҳайвонга насия савдо қилиб сотишдан қайтардилар" (“Иноя шарҳи Ҳидоя”).

Шунга кўра, юқоридаги ҳолатда рибо ва фосид савдо кўриниши мавжуддир. Шаръий қоидага кўра, мазкур ҳолатда байнинг дуруст ва ҳалол бўлиши учун унинг фосид бўлишига олиб келувчи иллатдан қутилиш керак. Яъни келишувга кўра, қўйни қўйга алмашишга келишилган бўлса ҳам харидорга қўй эмас, балки унинг қийматини тўлаш вожиб бўлади.

Энди қилинган қурбонлик масаласига келсак, мазҳабимизга кўра, фосид савдода харидор молни қабз қилган (қўлига олган) бўлса, у учун мулк (эгалик) собит бўлади. Бу ҳақида “Иноя” китобида шундай дейилган:

( وَإِذَا قَبَضَ الْمُشْتَرِي الْمَبِيعَ فِي الْبَيْعِ الْفَاسِدِ بِأَمْرِ الْبَائِعِ وَفِي الْعَقْدِ عِوَضَانِ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا مَالٌ مَلَكَ الْمَبِيعَ وَلَزِمَتْهُ قِيمَتُهُ )

яъни: “Харидор сотиб олинган молни фосид савдода сотувчининг буйруғи билан қабул қилиб олган бўлса, уларнинг келишувлари ўзаро икки бир жинсдаги нарсани эваз қилиш бўлган бўлса, мазкур суратда харидор молга эга бўлган ҳисобланади. Аммо, унга ўша келишилган эвазни эмас балки унинг қийматини тўлаш лозим бўлади” (“Иноя шарҳи Ҳидоя” китоби).

Шунга кўра, юқоридаги ҳолатда қилинган қурбонлик дуруст бўлади. Аммо сотувчига қўй эмас, балки унинг қийматини тўлаши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҲАЖДА СЎЙИЛАДИГАН ЖОНЛИҚЛАРНИНГ ЁШИ МУҲИММИ?
#Ҳаж_умра #қурбонлик

1158-CАВОЛ: Биламизки, таматту ва қирон ҳажини қилувчилар ёки эҳром ҳолида бирор жиноят қилса, жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Шу жонлиқларнинг ёши муҳимми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта. Ақиқа, таматту ва қирон ҳажи, жиноят учун сўйиладиган, мутлақ назр қилинган жонлиқларда худди қурбонлик қилинадиган ҳайвонларда бўлгани каби ёш муҳим ҳисобланади. Яъни туя бўлса, камида беш ёш, қорамол бўлса, камида икки ёш, қўй ёки эчки бўлса, камида бир ёш бўлиши лозим. Фақат қўй ўзи олти ойлик бўла туриб, жуссаси бир ёшли қўйдек бўлса, сўйса бўлади. Қолаверса, ёшдан ташқари қурбонликдаги бошқа талаблар ҳам муҳим саналади. Ҳидоя китобида шундай дейилади:

ولا يجوز في الهدايا إلا ما جاز في الضحايا.

“Ҳадий (ҳаж ёки умрага чиққан одам ўзи билан бирга қурбонлик қилиш учун олиб чиққан ёки жиноят қилгани учун сўйиладиган қўй, эчки, мол ёки туядан иборат ҳайвон)ларда қурбонликда жоиз бўлган ҳайвонларгина жоиз бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАСТ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қурбонлик

1233-CАВОЛ: Бизда баъзи қассоблар маст ҳолда жонлиқ сўяди. Бунинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтган қассобдан бошқа қассоб бўлмаса ва бу киши маст ҳолда жонлиқ сўяётган вақтда сўйишнинг қоидаларини, тасмия ("бисмиллаҳи Аллоҳу акбар")ни идрок қилиб тўлиқ айта олса, сўйган жонлиғини ейиш жоиз. Агар сўйиш қоидаларини идрок эта олмайдиган даражада бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш дуруст эмас. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бу борада бундай деган:
مِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ وَالسَّكْرَانُ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ وَكَذَا السَّكْرَانُ
“Сўювчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра шаръий сўйишга ақли етмайдиган ёш боланинг, мажнун ва мастнинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш ҳалол. Мастнинг ҳукми ҳам шундай” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Имкон қадар покиза, ҳалол-ҳаромни фарқига борадиган сўйиш ишининг сир-асрорларини ўрганган қассобларга ҳайвон сўйдириш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ
#ақиқа #қурбонлик

1270-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган:
تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم
“(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.
Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз.
" وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)
“Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ
#қурбонлик #ҳаж

1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун
(https://t.me/diniysavollar/6456) юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади.
فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التنظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته
“Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, ғусл қилишдан аввал мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби).
Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ.
Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ ТИРИКЛАЙИН ЁКИ СЎЙГАНДАН КЕЙИН ТАРОЗИГА ТОРТИБ НАРХИНИ КЕЛИШИШ
#қурбонлик

1286-CАВОЛ: Қурбонлик қилишга қўй ёки бошқа ҳайвон сотиб олмоқчи бўлган киши ҳайвоннинг пулини сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса бўладими? Қурбонлик учун сотиб олинадиган қўй ёки молни нархини чиқариш учун тириклигича тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон тўлиқ мулкка кирмасдан сўйилса, қурбонликка ўтмайди. Чунки, неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, дейиш билан ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига тўлиқ ўтмаган бўлади. Ундан ташқари чиққан гўштининг килосига қараб пул бераман, дейиш фақат гўшт сотиб оламан, дейиш бўлади. Шунга кўра, қўй сўйилганда ҳақиқий эгасининг номидан сўйилган бўлади, сотиб олувчининг номидан эмас. Демак, аввал (пули насия бўладими, нақд бўладими фарқи йўқ) тирик ҳайвонни қийматини тайин қилиб, тўлиқ сотиб олиши керак, кейин қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Қолаверса, бу шаклда сўйилаётган қўйнинг нархи номаълум бўлиб турган бўлади. Савдодаги шартлардан бири товар ва сумманинг аниқ бўлишидир. Агар уларнинг бири ноаниқ бўлса, савдо ҳақиқий ҳисобланмайди.
وَجَهَالَةُ الثَّمَنِ تَمْنَعُ صِحَّةَ الْبَيْعِ
“Маҳсулот нархининг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Тирик ҳайвонни тарозуга қўйиб, ҳар килосига маълум маблағни бериб тириклай сотиб олса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлади. Чунки ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига ўтиб сўйилмоқда. Масалан, Қурбонлик қилувчи қўй сотувчи билан, қўйни тириклигича тарозига қўямиз, чиққан килосига шунчадан бераман, деб қўйни нархини чиқаришади ва шу нархга савдо боғланади. Яъни нархни қулай белгилаш учун шундай услубдан фойдаланишади. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва килосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади. “Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган:
وجهالة الثمن تمنع صحة البيع فإذا علم ورضي به جاز البيع ؛ لأن المانع من الجواز هو الجهالة عند العقد وقد زالت في المجلس وله حكم حالة العقد فصار كأنه كان معلوما عند العقد
“Нархнинг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади. Агар харидор савдонинг ўзида нархни билса ва шу нархга рози бўлса, савдо жоиз бўлади. Чунки савдонинг тўғри бўлишидан тўсиб турган нарса бу савдо вақтидаги нархнинг номаълумлиги эди. Савдо келишуви бўлаётган вақтда номаълумлик йўқолса, нарх худди савдо битимида маълум бўлгандек бўлиб қолади”.
Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нархдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишини таъминлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОНЛИКДАГИ ШЕРИКЛАРДАН БИРИНИНГ ВАФОТ ЭТИШИ
#қурбонлик

1288-CАВОЛ: Қурбонлик қилиш учун етти киши шерик бўлиб, сигир сотиб олган эдик. Орамиздаги бир киши вафот этди. Шу ҳолатда қурбонликни қандай қилишимиз тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ҳолатда вафот этган инсоннинг меросхўрлари унинг гўштдаги ҳиссасига эга бўладилар. Агар вафот этган инсон унинг номидан сўйишни васият қилган бўлса, унинг ҳиссаси муҳтожларга садақа қилиб юборилади. Уни меросхўрлари ея олишмайди. Агар васият қилмаган бўлса, гўшти меросхўрларга тегиб, улар бошқа қурбонликлар каби ейишлари ҳам, тарқатишлари ҳам жоиз бўлади. Яна бир муҳим нарса шуки, қолган шериклар мазкур меросхўрларнинг изни билан жонлиқни сўйиши керак. Чунки улар ҳам бир ҳиссага эга бўлгани учун уларнинг ниятини билиш муҳим ҳисобланади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:
( وَإِنْ ) ( مَاتَ أَحَدُ السَّبْعَةِ ) الْمُشْتَرِكِينَ فِي الْبَدَنَةِ ( وَقَالَ الْوَرَثَةُ اذْبَحُوا عَنْهُ وَعَنْكُمْ ) ( صَحَّ ) عَنْ الْكُلِّ اسْتِحْسَانًا لِقَصْدِ الْقُرْبَةِ مِنْ الْكُلِّ ، وَلَوْ ذَبَحُوهَا بِلَا إذْنِ الْوَرَثَةِ لَمْ يُجْزِهِمْ لِأَنَّ بَعْضَهَا لَمْ يَقَعْ قُرْبَة ... مَنْ ضَحَّى عَنْ الْمَيِّتِ يَصْنَعُ كَمَا يَصْنَعُ فِي أُضْحِيَّةِ نَفْسِهِ مِنْ التَّصَدُّقِ وَالْأَكْلِ وَالْأَجْرُ لِلْمَيِّتِ وَالْمِلْكُ لِلذَّابِحِ
“Агар сигир ёки туядаги етти кишининг бири вафот этса ва меросхўрлар, у (маййит) ва ўзингизнинг номингиздан сўяверинглар, деса, барча шериклар қурбат(ибодат)ни ният қилгани учун қурбонлик дуруст бўлади. Агар шериклар меросхўрнинг изнисиз сўйсалар, қурбонликлари ўтмайди. Чунки улардан бири қурбатни ният қилмаган бўлади.
Агар меросхўр маййитнинг номидан қурбонлик қилса, ўзи сўйган қурбонликдан ейиш, садақа қилиш каби ишларни қилаверади. Савоби маййитга, мулк эса, сўювчидан ўтади”. (“Раддул муҳтор” китоби).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ҚУРБОНЛИК ЎРНИГА ҚЎЙНИНГ ПУЛИНИ САДАҚА ҚИЛИШ
#қурбонлик

1291-CАВОЛ: Қурбонлик қилиш ўрнига қўй ёки сигирнинг пулини садақа қилиб юборса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра бой (яъни, нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғлиқ бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди. Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
لَوْ تَصَدَّقَ بِعَيْنِ الشَّاةِ أَوْ قِيمَتِهَا فِي الْوَقْتِ لَا يَجْزِيهِ عَنْ الْأُضْحِيَّةَ ؛ لِأَنَّ الْوُجُوبَ تَعَلَّقَ بِالْإِرَاقَةِ وَالْأَصْلُ أَنَّ الْوُجُوبَ إذَا تَعَلَّقَ بِفِعْلٍ مُعَيَّنٍ أَنَّهُ لَا يَقُومُ غَيْرُهُ مَقَامَهُ
“Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Қолаверса, ҳадиси шарифда қурбонлик қилишнинг савоби беқиёс экани айтилган.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا» . رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонлик куни Одам боласи қурбонлик қилишидан кўра бирор бир амал Аллоҳ таолога зиёда маҳбуб эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар” дедилар” (Имом Ибн Можа ва Термизий ривояти).
Шунинг учун зиммасига қурбонлик вожиб бўлган инсон жонлиқнинг пулини садақа қилиб қўйиш билан зиммасидаги қурбонликни соқит қила олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ОТНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қурбонлик

1313-CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Чунки уламолар қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар фақат қўй, эчки, қорамол ва туя эканини бир овоздан айтишган. Ундан бошқа ҳайвон ёки паррандалар қурбонликка ярамайди. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан бирортаси қурбонлик учун от сўйгани маълум ва машҳур эмас.
“Фатовои Оламгирия” китобида ҳам фақатгина уч турдаги ҳайвонларни қурбонлик учун сўйиш мумкин экани айтилган:
أما جنسه فهو أن يكون من الأجناس الثلاثة: الغنم أو الإبل أو البقر، ويدخل في كل جنس نوعه، والذكر والأنثى منه والمعز نوع من الغنم والجاموس نوع من البقر
Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг жинсига келсак, уч турли ҳайвон қурбонликка ярайди: қўй, туя ва қорамол. Буларнинг барча тури, эркаги ҳам, урғочиси ҳам ярайди. Эчки қўйнинг бир тури, қўтос эса қорамолнинг бир тури ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ?
#қурбонлик #ақиқа

1366-CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан олдин қайси сура ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда муҳими — пичоқ тортиш асносида "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар", дейишдир. Ундан олдин бирор сура ўқиш талаб қилинмаган.
Лекин ҳадиси шарифда келтирилишича қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқиш тавсия қилинган (Имом Ҳоким ривояти):
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: "Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн".
Маъноси: "Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ
#назр #қурбонлик

1390-CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёлимнинг акаси муҳтож бўлгани учун унга бердим. Аёлим уларнинг уйига борганда ўша гўштдан ебди. Бу гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Назр қилувчи киши қилган назридан ўзи, аёли, фарзандлари ва ота-онаси ейишлари мумкин эмас. Назр қилинган нарса фақирларнинг ҳақи ҳисобланиб, уни бойлар ва юқорида саналган шахслар ейиши мумкин эмас. Аёлингизнинг акаси ҳам фақир бўлса, яъни закот оладиган тоифадан бўлса, унга бериб тўғри қилгансиз. Назр қилган гўштни унга топширганингиздан кейин гўшт унинг мулкига айланади. Мулкига ўтгандан кейин уни ейиши мумкин бўлмаган инсонларга берса, улар ейишлари мумкин. Бунга “Сунани Абу Довуд”да келган қуйидаги ҳадис далолат қилади:
عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِىَّ –صلى الله عليه وسلم- أُتِىَ بِلَحْمٍ قَالَ: «مَا هَذَا؟ » ، قَالُوا: شَىْءٌ تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ فَقَالَ: "هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Гўшт олиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима бу?” дедилар. (Уйдагилар): “Барира (Оиша розияллоҳу анҳо озод қилган чўри)га садақа қилинган нарса”, – дейишди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Бу унга садақа, биз учун ҳадя”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
“Базлул мажҳуд” китобида мазкур ҳадис остида қуйидаги масала баён қилинган:
والحاصل: أن الصدقة إذا دخلت في ملك الفقير، وبلغت محلها، انتهت كونها صدقة، فلما أعطاها الفقير للغني والهاشمي لا يكون في حقه صدقة، بل تكون هدية
“Хулоса шуки, садақа фақирнинг қўлига етиб бориб, унинг мулкига кирди. Шу ҳолатда фақир олган садақасини бой ёки ҳошимий (Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодлари)га берса, уларга садақа бўлиб эмас, ҳадя бўлиб ўтади". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar