ЖУМА КУНИ КИР ЮВИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жума куни кир ювиш мумкинмас деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жума куни кир ювиш мумкин эмаслиги ҳақида динимизда бирор бир тақиқ йўқ. Аксинча, ҳадисларда Жума куни ғусл қилиб, покланишга, тоза кийимларни кийишга тарғиб қилинади. Шундай экан жума куни кир ювишга эҳтиёж бўлса, бемалол ювиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarҲАЖ ВА УМРА ЗИЁРАТИГА ТЕНГ АМАЛ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳаж ва умра зиёратига тенг амал бор деб ўқидим. У амал 2 ракат зиҳо намози экан. Шу тўғрими? Тўғри бўлса ўқилиш тартибини айтсангиз, илтимос.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ўқиган ривоят мана бу : «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
Демак, сиз бомдодни жамоат билан ўқийсиз кейин то қуёш чиқиб намоз ўқиш мумкин бўладиган вақт бўлгунча, яъни қуёш чиққанидан 15 дақиқа ўтгунча зикр, истиғфор, тиловати Қуръон, салавот ва дуода бўлиб ўтирасиз ва икки ракат намоз ўқийсиз. Ана шу тартибда ўқисангиз, ваъда қилинган ўша улкан ажрга эга бўласиз. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу билан зиммага фарз бўлган ҳаж соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarҚАЙСИ КУНДА ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ?
#қурбонлик
❓704-CАВОЛ: Қурбонлик қилиш мумкин бўлган кунлардан қайси бирида қурбонлик қилиш афзал?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик кунларининг биринчи куни яъни, одатда Қурбон ҳайити намози ўқиладиган куни қурбонлик сўйиш афзал. Бу мавзуда “Ал-Фатаво ал-ҳиндия” китобида шундай дейилган:
أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ
“Қурбонлик кунларининг биринчи куни(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида қурбонлик қилиш жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
36. Мусофир кишининг намози
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
36. Мусофир кишининг намози
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗАДОР АЁЛЛАР КЎК КИЙИМ КИЙИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Инсон ўлгандан кейин яқин аёллари 1 йил кўк кийим кийиб юришади. Шуни ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш шариатга мувофиқ эмас.
Фақат маййитнинг хотини идда давомида - 4 ойу 10 кун безакли, ялтир-юлтир, қизил ва ипак кийимлар киймайди, безанмайди, хушбўйлик ишлатмайди. Агар ҳомиладор бўлса, туққунича шундай кийинади.
Маййитнинг бошқа аёл қариндошлари бирор кун зийнатни тарк қилишлари мажбурий эмас.
Лекин улар аза кунлари қора кийим кийишларининг зарари йўқ ("Ал-Фатово ал-ҳиндия"). Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Юзимга кўп ҳуснбузар тошиши боис баъзида таҳорат қилгач ё намоз ўқиётганимда улар ёрилиб кетади. Шу ҳолатда яна таҳорат олиб, намозни қайта ўқишим керакми?
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Юзимга кўп ҳуснбузар тошиши боис баъзида таҳорат қилгач ё намоз ўқиётганимда улар ёрилиб кетади. Шу ҳолатда яна таҳорат олиб, намозни қайта ўқишим керакми?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОШҚА ТОМОНГА ҚАРАБ ЎҚИЛГАН НАМОЗНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тоққа борганда қиблани тахмин қилиб намоз ўқиса, кейинроқ бошқа томонга қараб ўқиганини билиб қолса, ўша намозни қайтадан, қазосини ўқиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар Сиз (атрофда қиблани сўраб билишга одам топа олмай) "Таҳаррий" яъни ўйлаб кўриб, ҳисоб-китоб қилиб қиблани қасд қилган бўлсангиз, ўша кунги намозларингизни қайта ўқимайсиз. Лекин шунчаки бир томонга қараб ўқиган бўлсангиз, намозларни қайта ўқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тоққа борганда қиблани тахмин қилиб намоз ўқиса, кейинроқ бошқа томонга қараб ўқиганини билиб қолса, ўша намозни қайтадан, қазосини ўқиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар Сиз (атрофда қиблани сўраб билишга одам топа олмай) "Таҳаррий" яъни ўйлаб кўриб, ҳисоб-китоб қилиб қиблани қасд қилган бўлсангиз, ўша кунги намозларингизни қайта ўқимайсиз. Лекин шунчаки бир томонга қараб ўқиган бўлсангиз, намозларни қайта ўқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаноза намозини ўқишни ўрганамиз
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ғуломиддин домла ХолбоевYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЎЗИМГА ТЕГИШЛИ ДЕБ БИЛДИРМАЙ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#қарз #ҳалол_ҳаром
❓705-CАВОЛ: Мен бир фермерни ипак қуртини боқиб етиштириб бердим. Эвазига асосий берадиган иш хаққимга қўшиб бир прецеп буғдой сомон бериши керак эди. Шунга келишгандик. Лекин охирида сомонни бермади. Мен ваъда қилмаганман деб гапидан тонди. Саволим мен шу ваъда қилинган самонни пулини қийматича фермерни маҳсулотидан ўзига билдирмай олсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда мусулмонларни аҳдларига вафо қилишга буюради:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَوْفُوا بِالْعُقُودِ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Битимлар (аҳдлар)га вафо қилингиз!” (Моида сураси, 1-оят).
Динимизда саволда зикр қилингани каби жанжалли ҳолатларда фақат бир томоннинг гапи билан ғоиб кишини зарарига ҳукм қилинмайди. Чунки иккинчи томоннинг ҳам ўзига яраша далил ҳужжатлари бўлиши мумкин.
Лекин умумий қоидага биноан, бир кишининг бошқада ҳаққи бўлса ва у томон зулм қилиб унинг ҳаққини бермай турган бўлса, унинг молидан ўз ҳаққини олиши мумкин. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм ал-Мисрий шундай дейдилар:
رَبُّ الدَّيْنِ إذَا ظَفِرَ مِنْ جِنْسِ حَقِّهِ مِنْ مَالِ الْمَدْيُونِ عَلَى صِفَتِهِ فَلَهُ أَخْذُهُ بِغَيْرِ رِضَاهُ وَلَا يَأْخُذُ خِلَافَ جِنْسِهِ كَالدَّرَاهِمِ وَالدَّنَانِيرِ
“Ҳақдор киши қарздорнинг молидан ўз ҳаққининг жинси ва сифатида бўлган молни қўлга киритса, уни қарздорнинг розилигисиз олиши жоиз. Лекин бошқа жинсдан бўлганини, масалан, тиллани ўрнига кумуш, кумушни ўрнига тилла олмайди” (“Ал-Баҳр ар-роиқ”).
Лекин ўзганинг ҳаққини адо қилмаётган золимнинг молидан ҳаққини олмоқчи бўлган киши ниҳоятда диққатли бўлиши лозим. Ўзига тегишли бўлганидан ортиғини олмасин. Мазҳабимизга кўра, ўзи ҳақли бўлган нарсанинг жинси ва сифатидаги нарсани олиши жоиз, бошқа нарсани олмайди. Ким ҳаддан ошиб, ўзи ҳақли бўлганидан ортиғини олса, ҳадиси шарифда айтилгани каби “дўзах оловидан бир парча”ни олган бўлади. Валлоҳу аълам.

МУСОФИРГА ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ВОЖИБМИ?
#қурбонлик
❓706-CАВОЛ: Мусофир кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусофир киши гарчи бой бўлса-да, унинг зиммасига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби).
Демак, қурбонлик сўйиш вожиб бўлган кунларда бой киши мусофир бўлиб қолса, унга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Мусофирлиги сабаб қурбонлик қилмагани учун гуноҳкор бўлмайди. Мабодо, мусофирлигига қарамасдан қурбонлик сўяверса, қурбонликнинг савобига эришади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мусофир кишига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмаслиги учун шаръан мусофир бўлиши керак. Яъни, бир киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса ва 15 кундан оз муддатда уйига қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, шаръий мусофир бўлади ва бундай кишига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди. Аммо мусофир юртда 15 кун ёки ундан ортиқ муддат туришни ният қилган киши шаръий мусофир бўлмайди, балки муқим (мусофир бўлмаган киши) бўлади. Бундай киши бой бўлса, албатта, қурбонлик сўйиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

"ADIDAS" СЎЗИ ТЕСКАРИСИГА АЛЛОҲ ДЕБ ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: "Adidas" сўзи тескарисига Аллоҳ деб ўқиладими? Шу ростми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рост эмас. Ҳар нарсадан динда муқаддас саналадиган нарсаларни қидиравериш, уни хорлангандай кўрсатиш, қайсидир ишлар ва айёрликларни исботлаш орқали мусулмонларни мағлуб кўрсатиш мутлақо жоиз бўлмайди. Бундай ишлар кўпинча рақобатчилар томонидан ёки Ислом душманлари томонидан ўйлаб топилиб, нариги тараф ҳақида ҳаридорларни ишончини сўндириш, Ислом дини ва мусулмонлар доимо мағлуб бўлишга маҳкумдай кўрсатиш орқали мусулмонларни қалбини синдириш, уларнинг онгига ҳужум қилиш мақсадида қилинади. Шундай экан, аниқ фактлар, далил-ҳужжатлар билан исботланмаган нарсаларга ишонмаслик, уни тарқатмаслик керак. Зеро, Ислом Аллоҳ таоло наздидаги ҳақ диндир ва доимо устун бўлиб бораверади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: "Adidas" сўзи тескарисига Аллоҳ деб ўқиладими? Шу ростми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рост эмас. Ҳар нарсадан динда муқаддас саналадиган нарсаларни қидиравериш, уни хорлангандай кўрсатиш, қайсидир ишлар ва айёрликларни исботлаш орқали мусулмонларни мағлуб кўрсатиш мутлақо жоиз бўлмайди. Бундай ишлар кўпинча рақобатчилар томонидан ёки Ислом душманлари томонидан ўйлаб топилиб, нариги тараф ҳақида ҳаридорларни ишончини сўндириш, Ислом дини ва мусулмонлар доимо мағлуб бўлишга маҳкумдай кўрсатиш орқали мусулмонларни қалбини синдириш, уларнинг онгига ҳужум қилиш мақсадида қилинади. Шундай экан, аниқ фактлар, далил-ҳужжатлар билан исботланмаган нарсаларга ишонмаслик, уни тарқатмаслик керак. Зеро, Ислом Аллоҳ таоло наздидаги ҳақ диндир ва доимо устун бўлиб бораверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗИНО КАСОФАТДИР!
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Акмалхон домла Акрамхон ўғли
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИ ПАЙПОҚСИЗ НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓707-CАВОЛ: Аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиса бўладими ёки мумкинмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволнинг жавоби аёл оёғининг тўпиғидан пастки қисми авратми ёки аврат эмасми, деган масалага боғлиқ.
Ҳанафий мазҳаби уламоларининг кўпчилиги далилларни ўрганиб чиқиб аёллар оёғининг тўпиғдан пасти аврат эмас, деган хулосага келганлар. Жумладан, бу масалани Имом Насафий ўзларининг “Канз ад-дақоиқ” китобида ва уни шарҳлаган Ибн Нужайм ва Зайлаъийлар, Имом Марғилоний ўзларининг “Ал-Ҳидоя” китобида, Имом Мавсилий “Ал-Ихтиёр” номли китобларида зикр қилишган.
Имом Абу Бакр ибн Али ал-Ҳаддодий “Ал-Жавҳара ан-наййира” китобида: “Саҳиҳ сўз – тўпиқдан пасти қараш ва ушлаш тўғрисида авратдир, намоз масаласида аврат эмас (яъни, номаҳрамни тўпиғидан пастини ушлаш ва шаҳват билан қараш жоиз эмас)”, деганлар.
Имом Қозихон эса: “Тўпиқдан пасти ҳақида икки хил ривоят бор. Тўғрироғи – тўпиқдан пастнинг тўртдан бири очилиши намозни бузади”, деганлар.
Хулоса қиладиган бўлсак, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиши жоиз. Лекин ихтилофдан қочиш маъносида имкон борича пайпоқ билан ўқишлари эҳтиётроқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
#намоз
❓707-CАВОЛ: Аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиса бўладими ёки мумкинмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволнинг жавоби аёл оёғининг тўпиғидан пастки қисми авратми ёки аврат эмасми, деган масалага боғлиқ.
Ҳанафий мазҳаби уламоларининг кўпчилиги далилларни ўрганиб чиқиб аёллар оёғининг тўпиғдан пасти аврат эмас, деган хулосага келганлар. Жумладан, бу масалани Имом Насафий ўзларининг “Канз ад-дақоиқ” китобида ва уни шарҳлаган Ибн Нужайм ва Зайлаъийлар, Имом Марғилоний ўзларининг “Ал-Ҳидоя” китобида, Имом Мавсилий “Ал-Ихтиёр” номли китобларида зикр қилишган.
Имом Абу Бакр ибн Али ал-Ҳаддодий “Ал-Жавҳара ан-наййира” китобида: “Саҳиҳ сўз – тўпиқдан пасти қараш ва ушлаш тўғрисида авратдир, намоз масаласида аврат эмас (яъни, номаҳрамни тўпиғидан пастини ушлаш ва шаҳват билан қараш жоиз эмас)”, деганлар.
Имом Қозихон эса: “Тўпиқдан пасти ҳақида икки хил ривоят бор. Тўғрироғи – тўпиқдан пастнинг тўртдан бири очилиши намозни бузади”, деганлар.
Хулоса қиладиган бўлсак, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиши жоиз. Лекин ихтилофдан қочиш маъносида имкон борича пайпоқ билан ўқишлари эҳтиётроқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУРБОНЛИКДА ЭЛЕКТР ЁКИ НАРКОЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#қурбонлик
❓708-CАВОЛ: Қурбонлик ҳайвонларини электр ёки наркоз билан ҳушсизлантириб, кейин сўйиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайвонни сўйишдан олдин электр токи билан уриб йиқитиш ёки ўқ отиб йиқитиш ёки ёғоч, темир, болта каби нарсалар билан уриб йиқитиш ҳайвонга озор бериш ҳисобланиб, шариатимизда бундай усуллардан фойдаланиш асло мумкин эмас. Бу ишларни қилган одамлар гуноҳкор бўладилар. Қолаверса, мана шундай услубда сўйилган ҳайвонларнинг гўштида инсон саломатлигига зарар қиладиган бир қанча моддалар пайдо бўлишини соҳа мутахассислари аниқлаганлар.
Аммо ҳайвонни сўйишдан олдин наркоз каби баъзи бир кимёвий моддаларни бериб, хушидан кетказиб сўйиш жоиз. Бу ишда ҳайвонга азоб бериш бўлмаслиги лозим. Фақат ҳайвонни сўйиш пайтида унинг жони бўлиши ва қон отилиб чиқиши шартдир.
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам бу борада шундай деганлар:
إنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإحْسَانَ علَى كُلِّ شيءٍ، وإذَا ذَبَحْتُمْ فأحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ
(رَوَاهُ الإمام مسلم شداد بن أوس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)
“Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага яхшиликни ёзгандир. Агар сўйсангиз, сўйишни яхшилаб адо этинг! Ҳар бирингиз пичоғини ўткир қилсин ва сўйиладиганни роҳатлантирсин!” (Имом Муслим ривояти).
Динимиз сўйиладиган ҳайвонни роҳат қилдириб сўйишни талаб қилади. Ҳаттоки, пичоқни ҳайвоннинг олдида қайрашга рухсат берилмайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонни ётқизиб қўйиб пичоғини қайраётган одамга: “Буни ётқизишингиздан олдин қайрасангиз бўлмасмиди!” деганлар.
Шунингдек, бир ҳайвоннинг ҳузурида иккинчисини сўйишга ҳам рухсат берилмаган.
Баъзи бошқа дин вакиллари эса, ҳайвон сўйишда асосий эътиборни фақат сўювчига осонлик яратишга қаратиб, жонлиқни сўйишда турли-туман услубларни қўллайдилар ва ҳайвонни қийналишига эътибор қаратмайдилар.
Аксарият фиқҳий китобларимизда қуйидаги жумлаларни учратиш мумкин:
كُرِهَ كُلُّ تَعْذِيبٍ بِلَا فَائِدَةٍ مِثْلُ قَطْعِ الرَّأْسِ وَالسَّلْخِ قَبْلَ أَنْ تَبْرُدَ
“Ҳайвонни сўйиш жараёнидаги фойдасиз ҳар қандай қийнаш-азоб бериш макруҳдир. Масалан, жони чиқиб бўлишидан олдин бошини танасидан жудо қилиш ва терисини шилиш кабилар” (“Раддул муҳтор” китоби).
Шундай экан, ҳайвон сўйиш жараёнида унга жиддий азоб берадиган ҳар қандай нарсадан динимиз қайтаради. Валлоҳу аълам.

Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШДА ШЕРИКЛАР СОНИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Саккиз кишининг иккита қорамолга шерик бўлишлари жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, жоиз эмас. Ҳатто саккиз кишининг саккизта қорамолга шерик бўлишлари жоиз эмас. Чунки бу ҳолда ҳар бир шерикнинг ҳар бир қорамолдаги ҳиссаси еттидан бирдан оз. Лекин етти ёки камроқ кишининг бир қорамолга шерик бўлишлари жоиз бўлгани каби бирдан кўп қорамолга ҳам шерик бўлишлари жоиздир. Зеро, бу ҳолатда ҳар бир шерикнинг ҳар бир қорамолга энг камида еттидан бир ҳиссаси бордир. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarҚУРБОНЛИККА СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОН ЎЛИБ ҚОЛСА...
#қурбонлик
❓709-CАВОЛ: Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса нима қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар саволдан "унинг ўрнига бошқа ҳайвон олиш керакми ёки керакмас"лиги сўралаётган бўлса, қўй эгасининг ҳолатига қараб ҳукм икки хил бўлади. Яъни, қурбонликка олган ҳайвони ўлиб қолган киши нисоб эгаси бўлса яъни закотга қодир бўлган бой киши, ўлган ҳайвоннинг ўрнига бошқа ҳайвон олиб сўйиши керак. Агар фақир киши бўлса унга бошқа ҳайвон олиб сўйиши лозим бўлмайди. “Мажмуал анҳур” китобида шундай келтирилади:
اذا ماتت المشتراة للتضحية علي موسر تجب مكانها اخري و لا شيء علي الفقير
“Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса, ўрнига бошқа олиб сўйиш бойга вожиб, фақирга эмас”. (4 жилд 173 бет). Валлоҳу аълам.