FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.01K photos
1.97K videos
4.26K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар

8-МАСАЛА: Бой одамнинг балоғатга етган фарзандлари закот беришга қодир бўлмасалар, уларга қурбонлик вожиб бўлмайди. Балоғатга етмаган ёш боланинг бойлиги закот нисобига етса, унинг молидан отаси қурбонлик қилиши вожиб бўлади (“Ҳидоя” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ?
#ақида

1280-CАВОЛ: Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:
عَن جَابِر رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ دَخَلَ علَى أُمِّ السَّائِبِ -أَوْ أُمِّ المُسَيِّبِ- فَقالَ: ما لَكِ يا أُمَّ السَّائِبِ -أَوْ يا أُمَّ المُسَيِّبِ- تُزَفْزِفِينَ؟ قالَتِ: الحُمَّى، لا بَارَكَ اللَّهُ فِيهَا، فَقالَ: لا تَسُبِّي الحُمَّى؛ فإنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ، كما يُذْهِبُ الكِيرُ خَبَثَ الحَدِيدِ. رَوَاه مُسلِم
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЎГАЙ ОНАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНИШ МУМКИНМИ?
#никоҳ

1281-CАВОЛ: Бир дўстимнинг отаси бир аёлга уйланган. Бу аёлнинг ўзи билан олиб келган қизи ҳам бор бўлиб, бирга яшашади. Дўстим шу қизга уйланса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дўстингизнинг ўгай онасининг қизи бошқа эркакдан бўлса, бу қиз дўстингизга номаҳрам бўлади ва шунинг учун ҳам унга уйланиши жоиз бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган:
وَأَمَّا بِنْتُ زَوْجَةِ أَبِيهِ أَوْ ابْنِهِ فَحَلَالٌ
“Отаси уйланган аёлнинг (бошқа эрдан бўлган) қизи ёки ўғли (билан никоҳланиш) ҳалолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонликка_оид_масалалар

10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонликка_оид_масалалар

11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
💬 Жавоб: Бу ерда

Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра ибодати қандай амалга оширилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 Жавоб: Бу ерда

Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги одам камар тақса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж тартиби ва рукнлари
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар

12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Эркаклар эҳромда қандай оёқ кийим кийиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Соч олдирмай эҳромдан чиқса
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Саъй қилаётган кишининг таҳорати бузилса
💬 Жавоб: Бу ерда

Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромда тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

"Ҳажга бормасдан пулини эҳсон қиламан" дейиш тўғрими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Нафл тавоф қилсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга
МУНОСАБАТ

Умра сафарини овоза қилиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрага борганда намоз қандай ўқилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги аёл сурма ва қалам қўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда саф масаласи
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги киши ўнг елкасини очиб намоз ўқиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​САЖДАИ ТИЛОВАТДА ИМОМГА ЭРГАШМАСЛИК
#намоз

1282-CАВОЛ: Масжиди набавийда бомдод намозида имом зам сурага сажда ояти бор сурани ўқиди. Сажда оятини ўқиб, тиловат саждасини қилиш учун такбир айтиб саждага кетди. Биз руку қиляпти деб рукуга кетдик. Имом яна такбир айтиб саждадан қайтди. Сурани тугатиб, руку қилди. Биз ҳам қўшилиб руку қилдик ва шу тарзда имом билан бирга намозни ўқиб тугатдик. Имом билан тиловат саждасини қилмаганимиз, ортиқча руку қилганимиз сабабли намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ҳарами шарифда кўп ҳолларда имомлар жума куни бомдод намозида “Сажда” сурасини зам сура қилади. Бу сурада сажда ояти бор. Саволда айтилгандек имомлар сажда ояти келганда такбир айтиб саждага бориб, сажда қилиб, яна тик туради. Ҳаж ёки умрага бораётган зиёратчилар шуни билиб олмоғи лозим.
Саволда сўралган ҳолатга келсак, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Билмасдан тиловат саждаси қилинмагани учун гуноҳ ҳам бўлмайди. Атайлаб сажда қилинмаса, бунда гуноҳ бўлади. Уламолар фарз амалларда имомга эргашмаслик намозни бузади дейишган. Лекин сизнинг ҳолатингизда барча фарз амаллар имом билан бирга бажарилган. Фақат ортиқча руку қилинган. Бу намозни бузмайди. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
وإنما تفسد أي الصلاة بمخالفته في الفروض المراد بالمخالفة هنا عدم المتابعة أصلاً والفساد في الحقيقة إنما هو بترك الفرض، لا بترك المتابعة وخص الفرض؛ لأنه لا فساد بترك الواجب أو السنة
“Намоз фарз амалларда имомга хилоф қилиш билан бузилади. Хилоф қилиш деган гапдан мурод имомга бутунлай эргашмасликдир. Намоз имомга эргашмаслик туфайли эмас, балки фарз амални тарк қилиш сабабли бузилади. Намознинг бузилиши фарз амалга хосдир. Чунки вожиб ёки суннатда имомга иқтидо қилмаслик билан намоз бузилмайди”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Саждаи тиловат қилиш вожиб амал бўлиб, вожиб амални бажармагани сабабли намоз бузилмайди.
Китобдаги иборадан имомга иқтидо қилганда вожиб ёки суннат амални бажармаса бўлар экан, деган хаёлга бормаслик керак. Чунки қасдан вожиб ёки суннатни тарк қилиш намозни бузмаса-да, гуноҳкорликка олиб боради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ
#қурбонлик #ҳаж

1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун
(https://t.me/diniysavollar/6456) юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади.
فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التنظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته
“Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, ғусл қилишдан аввал мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби).
Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ.
Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

Ҳаж ёки умрада таҳоратсиз саъй қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Маккада турган зиёратчи Тоифга борса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаждан қайтгандан кейинги маросимларга пули бўлмаса, сафарни кечиктириши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тавоф намозини унутиб ўқимаган киши
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Сочи калта ёки сочи йӯқ аёлларнинг эҳромдан чиқиши
💬 Жавоб: Бу ерда

Соҳиби узр одам қандай тавоф қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Саъйнинг бир юришини қилмаса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Икки ҳарамдаги намозларда тасбиҳлар сонини кўпайтириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аёллар эҳром кийимларини алмаштириши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж қилиш билан қазо бўлган намоз ва рўзалар кечириладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрада саъй қилмасдан туриб сочини олдириб қўйса
💬 Жавоб: Бу ерда

Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча марта Умра ва Ҳаж қилганлар?
💬 Жавоб: Бу ерда

Икки ҳарамда жаноза намози
💬 Жавоб: Бу ерда

Масжидул Ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қизил денгизга борган одамга эҳром лозим бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Мино ва Арафотда намоз тўлиқ ўқиладими ёки қаср қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Икки ҳарамда аср намози эртароқ ўқилар экан. Биз ҳам шу вақтда ўқисак бўладими?
💬Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар

13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади.
Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрага муддатли тўлов асосида борса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрада бетаҳорат ёки еттитадан кам тавоф қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тоиф ва Қизил денгиз мийқот ҳудуди ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги кишининг памперсдан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Равзага кирмаган одамнинг Умрасига нуқсон етадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Уҳуд тоғи фазилати
💬 Жавоб: Бу ерда

Тавофни бетаҳорат қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Саъй саноғида шак қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай?
💬 Жавоб: Бу ерда

Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?
Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳожининг одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат
💬 Жавоб: Бу ерда

Талбия айтиш қачон тўхтатилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Равзага киришнинг одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар

14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
#СОТУВДА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи

🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.

🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.

📖 Китобнинг ҳажми: 622 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉 Нархи: 90 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar