ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarНАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarЭҲРОМДАГИ КИШИ ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар
САВОЛ: Эҳромдаги киши хушбўй нам салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хушбўй нам салфетка, совун ва шампун кабилар асли хушбўйлик эмас, балки тозалик воситалари саналади. Лекин ушбу воситаларда маълум миқдорда хушбўйлик борлиги сабабли эҳромдаги киши уларни ишлатмаслиги тавсия қилинади ва агар ушбу воситалардан бир марта фойдаланса садақа қилиш лозимдир. Аммо бу воситаларни уч ва ундан кўп марта ишлатса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади.
Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarБОМДОД НАМОЗИНИ ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИСА
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ШОМ НАМОЗИДАН СЎНГ ҚУРЪОН ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бу́лмайдими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозидан сўнг Қуръон ўқиш мумкин. Умуман олганда 24 соат давомида Қуръон тиловати учун таъқиқланган вақт йўқ. Баъзи ҳудудларда шом намозидан сўнг одамлар турли юмушлари билан ёки нафл ибодатлари билан машғул бўлганлари сабабли тиловат қилиш урф бўлмаган. Бу билан ушбу вақтда Қуръон ўқиб бўлмаслиги келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Христиан динидаги инсон Ислом динини қабул қилса ажри савоби кандай бўлади? Илтимос шу хақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динини қабул қилган инсоннинг собиқ гуноҳлари авф қилинади ва худди онадан янги туғилгандек бегуноҳ бўлади. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда аҳли китоблардан ким Пайғамбаримизга имон келтириб мусулмон бўлса, икки баробар, яъни аввалги дини ва Ислом динининг ажрини олиши баён қилинган. Тавфиқ Аллоҳдан.

ЗУҲО НАМОЗИНИНГ НЕЧА РАКАТ БЎЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада 8 ракат деб ўқидим. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чегараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси”).
Нима бўлганда ҳам, Зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.

АВВАЛ ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозни биринчи бор бошлаганимда зам сура сифатида ҳар ракатда фақат “Ихлос” сурасини қайта-қайта ўқирдим. Ҳозир бошқа сураларни ҳам ўргандим. Аввал ўқиган намозларим жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз. Чунки, намозда зам сурани ўқиш вожиб амаллардан. Сиз гарчи бир сурани такрор-такрор ўқиш билан бўлса ҳам вожибни бажаргансиз. Валлоҳу аълам.