FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.02K photos
1.98K videos
4.28K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЖАРИМАГА СЎЙИЛГАН ҚЎЙНИ ЎЗИ ЁКИ ШЕРИКЛАРИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра #жарима
#жонлиқ

1148-CАВОЛ: Умра ёки ҳажда жарима учун сўйилган қўйни ўзи ёки шериклари еса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Жарима учун сўйилган жонлиқларни жиноят қилган кишининг ўзи, ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотини ҳамда бой инсонлар ея олмайди. Агар ўзи еб қўйса ёки мазкур шахслардан бирига бериб қўйган бўлса, ейилган ёки берилган миқдордаги қийматни фақирларга садақа қилади. Бу борадаги қоида шуки, закот олиши мумкин бўлмаган шахслар жаримага сўйилган жонлиқлардан ейиши мумкин эмас.

Шу қоидага мувофиқ жаримага жонлиқ сўйган ҳожининг шериклари юқорида айтилган тоифага кирмаса, ушбу жонлиқдан ейиши мумкин.

وأما ما عدا هذه الثلاثة كدماء الكفارات كلها والنذور وهدي الإحصار وهدي التطوع إذا لم يبلغ الحرم فلا يجوز له الأكل منه ولو فقيرًا ولا لمن بينهما ولاد أو زوجية، ولا لغني بل لكل من لا تحل له الزكاة

“Кишининг (ўзи сўйган) назр ва каффорат учун сўйилган жонлиқлар, иҳсор(ҳаждан тўсилган), ҳарамга етиб бормаган ихтиёрий қурбонликлардан гарчи фақир бўлса ҳам ейиши мумкин эмас. Шунингдек, орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борлар ҳамда бой шахслар ея олмайди. Умуман олганда закот олиши ҳалол бўлмайдиган кишиларнинг бу жонлиқдан ейиш мумкин эмас”. ("Ғунятун носик" китоби).

وَلَا يَجُوزُ الْأَكْلُ مِنْ الدِّمَاءِ إلَّا مِنْ أَرْبَعَةٍ مِنْ الْأُضْحِيَّةِ وَدَمِ الْمُتْعَةِ وَدَمِ الْقِرَانِ وَدَمِ التَّطَوُّعِ إذَا بَلَغَ مَحَلَّهُ ، وَهُوَ الْحَرَمُ يَعْنِي لَا يَجُوزُ الْأَكْلُ مِنْ دِمَاءِ الْكَفَّارَاتِ وَالنُّذُورِ ، وَهَدْيِ الْإِحْصَارِ ، وَهَدْيِ التَّطَوُّعِ إذَا لَمْ يَبْلُغْ مَحَلَّهُ

“Киши (ўзи сўйган) жонлиқлардан фақат тўрт турини ейиши мумкин: Қурбонлик, таматту, қирон ва ҳарамга етиб борган ихтиёрий жонлиқ. Назр, каффорат учун сўйилган жонлиқни, иҳсор ва ҳарамга етиб бормаган ихтиёрий қурбонликни ейиш мумкин эмас”. ("Табйин" китоби).

Аммо қирон ёки таматту ҳажини қиладиганлар шукрона сифатида сўядиган гўштларини бемалол ейиши мумкин, ҳатто мустаҳаб ҳам ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook