Дилшодбек Тожибоев ижоди
18 subscribers
19 photos
17 videos
1 file
15 links
Дилшодбек Тожибоев шеърлари
Download Telegram
💦 Июнь.

Бошланди кайнок ёз, бошланди июнь,
Сояни кадри зур,салкин ардокда.
Харорат ортмокда кундан-кун сайин,
Иссик,да бирон иш бошлаш чатокда.

Узбек тинч утирса кетар семириб,
Ганимат хар кун деб тиним билмайди,
Бир коса совиган чойни симириб,
На офтоб ,на кунни парво килмайди.

Мактаблар сокинда ,дам олар таълим,
Таътилинг бошланди,болажон суюн!
Энди онанг устоз, отанг зур малим,
Бугун ёз бошланди ,бугундан Июнь.

✍ Дилшодбек Тожибоев.
Кува тумани.
👍3🔥1
💦 Лаганбардорлар.

Энсангиз к,отмасин,агар кечаги,
Самимий булган зот к,илса вик,орлар.
Захарлаб булганлар уни шунчаки,
Йук,лаган булса бир лаганбардорлар.

Хушомад илмини дахоси улар,
Шарт булса кулмакка,лойга ётарлар.
Ёлгондан йиглайди ва сохта кулар,
Шайтонга дарс берган лаганбардорлар.

Сохибу собик,дан бир зумда кечиб,
Бугуннги хожасин к,улин упарлар.
Ник,обин янгилар ,эскисин ечиб,
Товусдек турланар лаганбардорлар.

Бошин тик тутолмас,бургутдек яйраб
Хамиша таъзимда кунгли бедорлар.
Мушукдек суйкалиб,илондек авраб,
Кун куриб яшайди лаганбардорлар.

✍ Дилшодбек Тожибоев.
Кува тумани.
👍1
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
💦 Жумага борайлик дўст.

Кунлар сайиди жума
Хафта хайити жума
Фақат вақтим йўқ дема
Жумага борайлик дўст.

Юзимиз ёруғ бўлиб
Гуноҳдан фориғ бўлиб
Қайтамиз солиҳ бўлиб
Жумага борайлик дўст.

Рухинг яйраб кетади
Оҳинг Хаққа етади
Кечириб авф этади
Жумага борайлик дўст.

Чин мусулмон бўлгани
Асл инсон бўлгани
Фаришталар кўргани
Жумага борайлик дўст.

Иймонинг кузин очсин,
Иблисга тошлар отсин,
Худойим йулинг очсин,
Жумага борайлик дуст.

Рўзғор ,турмуш камлари
Кутиб турсин сал бари
Энг муҳим амал сари
Жумага борайлик дўст.

✍Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани.
👍1🔥1
Audio
БЎРИ ВА ЭШАК
(Масал)

🖌Дилшодбек Тожибоев.

🎤Музаффар Ҳафизович.


t.me/Muzaffar_Xafizovich1975

t.me/Muzaffar_Xafizovich
🌞 Июль.

Июнга ака ё , укасан чоги,
Номларинг ухшашрок эгизларга хос.
Факат сал оташли тафтинг учоги,
Факат сен тарвузга сахийсан бироз

Саратон авжида ,иссик шитобда,
Бош керак булса дуст,дуппи кийиб юр.
К,иш гамин ер банда шундай офтобда,
Сендан сунг ёз бироз к,арийди Июль.

✍Дилшодбек Тлжибоев.
Кува тумани.
👏2
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
💦 Мени Худо яхши курса бас.

Истасанг ҳам инсон аҳлига,
Хуш келмайсан бирдек барига.
Хушламаса ундан нарига,
Мени Худо яхши курса бас.

На зарим бор, на бирон зўрим,
Бўлганим шу, шунақа борим.
Бу хаётда муҳим шиорим,
Мени Худо яхши курса бас.

Интилмайман амал ,шуҳратга,
Соҳта хурмат ,соҳта химматга.
Умидворман битта хикматга,
Мени Худо яхши курса бас.

Лойга қориб шаънимни буткул,
Майли ғаним ,шодланавер ,кул.
Иғволаринг бариси бир пул,
Мени Худо яхши курса бас.

Билган кишим ,билмаган одам,
Сизга ёқмай колсам-да не ғам.
Бутун жаҳон мендан кечса ҳам,
Ёлғиз Худо яхши курса бас.

Бошкаларга сабрим хавола,
Пастми ,баланд қадрим хавола.
Сузим дилга олманг малола,
Мени Худо яхши кўрса бас.

Фикрим дағал ,балки у хато,
Феълимдадир ёки муаммо.
Дўстлар мени кечиринг аммо,
Мени Худо яхши курса бас.

Кечирса бас,рози булса бас.

✍Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани.
👍1
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
💦 Эркакнинг эрлиги

Тулпорнинг зурлиги наслида,
Аёзнинг зурлиги к,орида
Кексами ,навқирон аслида
Эркакнинг эрлиги орида

Куч эмас тимсоли зийнати,
Мол-дунё ,тахт эмас қиймати.
Энг аввал бебаҳо неъмати,
Эркакнинг эрлиги орида.

Йигитни аврайди зўр бериб,
Шайтон гоҳ зар бериб, пул бериб.
Аврайди май бериб гул бериб,
Эркакнинг эрлиги орида.

Чин эркак қасамхўр бўлмайди,
Ваъдасин, сўзин хор қилмайди.
Жонини ордан зўр билмайди,
Эркакнинг эрлиги орида.

Хаётда ҳамроҳдир қувонч ,ғам,
Инсонни синайди бундай дам.
Иложсиз энг ночор пайтда ҳам,
Эркакнинг эрлиги орида.

Ори --бу эркакнинг борида.

✍ Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани.
👍1
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
💋 Биз бахтлимиз .

Оппоқ ипак толаси,
Сочларинга қўнибди.
Тўйимизга азизам,
Уттиз уч йил бўлибди.

Кечагидек эсимда,
Соати-ю , санаси.
Ким не деса десинда,
Биз бахтлимиз онаси.

Тангри ўғил- қиз берди,
Улғайдилар шўх,шодон.
Ахир камми дунёда,
Бешиги бўш хонадон

Ҳаёт текис бўлмайди,
Кенгу - тор сўқмоғи бор.
Гоҳ бошингни силайди,
Гоҳида тўқмоғи бор.

Аёзда муз қотмадик,
Саратонда сўлмадик.
Бировдан ўзмасак -да,
Ҳеч кимдан кам бўлмадик

Эсингдами хамиша,
Узок дуо килардинг
Бахтли қўша қаришни,
Худойимдан тилардинг

Меҳрга хукми ўтмас,
Вақт қудратли бўлса ҳам.
Дурдек тишлар тўкилиб,
Юзга ажин тўлса ҳам.

Кексаяди инсоннинг,
Жисми фақат, қалб эмас.
Шу сабабдан азизам,
Туйғулар ҳеч қаримас.

Ҳамон янграр юракда
Мууҳаббат таронаси.
Тақдиримдан розиман,
Биз бахтлимиз онаси.

✍Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани.
👏2❤1
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
💦Ўзингизни авлиё билманг.

Хаёт шундай , хар к,адам хикмат,
Асло шошиб хулоса килманг.
Учраб колса соддарок уммат,
Ўзингизни авлиё билманг.

Бугун давлат,молингиз бисёр,
Хайр ишга имконингиз бор.
Хавас қилса ғарибу ,ночор,
Ўзингизни авлиё билманг.

Адашган куп йулидан бехос,
Синов берар бардошинга хос.
Сизни мак,таб куйсалар бироз,
Ўзингизни авлиё билманг.

Хилват жойда,ёлғиз қолган он,
Чин аслият бўлар номоён.
Барчамиз хам гуноҳкор бир жон,
Ўзингизни авлиё билманг.

Аслида бир Худога маълум,
Ким яхши-ю, ким эса манъун.
Ҳеч кимсадан бир нафас,бир зум,
Ўзингизни авлиё билманг.

Шунчаки дил сузларим айтдим,
Зўр шоирсиз сиз чиндан балким,
Ўхшамаса сал менинг байтим,
Ўзингизни авлиё билманг.

✍Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
💦 Эркаклар ҳам йиғлайди

Йиғлаб турар аёл куюнса жони,
Нам илиниб найза киприк учига.
Эркакнинг хам баъзан тулар паймони
Кўзин ёши оқар фақат ичига.

Сездирмайди, юм-юм кўз ёш тўкса ҳам,
Юзларини ювиб турмас милтираб.
Қалбига ғам-қайгу тикан экса ҳам
Сездирмайди асло маъюс мўлтираб.

Хайқиради унсиз, бирон суз демай,
Фарзандлари ,яқини дард чексалар.
Дод солади лабин тишлаб индамай,
Ғурурини кўмиб, бошин эгсалар

Хасратларин ичга ютиб даф к,илар,
Гуё дилсиз багритошга ухшайди,
Шу боисдан балки,яна ким билар,
Аёлидан бироз камрок, яшайди.

Куз ёш тукмай йиглар баъзан эркаклар,
У хам одам, метин эмас бардоши,
Так,дир эзиб к,илаерса эрмаклар,
Юрагига сизиб кетар куз ёши...

✍Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани
👍1
💦 Август.

Ёзнинг сунгги ойи, навбатин олди,
Иссик, сал чекинди,сахарлар салк,ин.
Кузнинг хам шарпаси куриниб к,олди,
Дарахтнинг соч тукар палласи як,ин.

К,овун пучок, ерга тушгани к,ачон,
Аввалги мак,оллар бироз эскирди .
Райхоннинг исидан яйраб кетар жон,
Эртанги анорга к,ирмиз тус кирди.

Поёнга етмок,да устоз таътили,
Бири хамон хоргин,бирови дуруст.
Яна дарс г'алваси г'ашлайди дилин,
Кун сайин кундуз ёз ,кечанг куз Август.

✍Дилшодбек Тожибоев.
Кува тумани.
👍1
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
Августнинг қувонч ва ташвишлари

Асабларнинг кушандаси,
Хаяжонлар ғазаблар.
Августданоқ адо бўлар,
Муаллимда асаблар.

--Бу йил қанча дарс тегаркин,
--Инсоф берсин раҳбарга.
--Кетмасам бас , --ўйлар яна,
Хориж сари ,сафарга.

Бир томонда кредит бор,
Ўғил - қизнинг тўйлари.
Аввалданоқ ғамга ботар,
Ўқитувчининг ўйлари.

Нафақага чиққунича,
Иш бошлаган пайтидан.
Устоз аҳли ишга кирар,
Ҳар йилига қайтадан.

Бошланади сўроқ-савол,
Турли важлар, сабаблар.
Вазирликка сайлангандек,
Қўйилади талаблар.

Фалончида тажриба зўр,
Тоифаси чатоқда.
Пистончида тоифа зўр,
Натижалар пастроқда.

Харакатда "зарлар ","зўрлар",
Алоқада. "Котталар".
Шу пайт ишлаб қолар барча ,
Қонун-қоида ,моддалар.

Минг маломат , машаққатда,
Дарс олади муаллим.
Мингта шартга кўниб гўё,
Қарз олади муаллим.

Ўзингизни асранг устоз,
Ордона пул , ойлиги.
Худо берган соғлик, асли,
Одамнинг чин бойлиги.

✍ Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани
🥰1
✨ Бахоналар.

Диёнатнинг к,адри хор булгач,
Армон бугун жа бойиб кетди.
Бир гудакни етим к, илишга ,
Бахоналар купайиб кетди.

Ухшаб к,олдик бетиним к,ушга,
Фурсат к,ани бир зум тинишга.
Оналарни согинтиришга,
Бахоналар купайиб кетди.

Замон келди давр сургани,
Пулинг булса ойни ургани,
Ночор дустдан нари юргани,
Бахоналар купайиб кетди.

Сабаб бисёр кунгил бузгани,
Нафсинг билан битим тузгани,
Харомга жим к,улни чузгани.
Бахоналар купайиб кетди

Маишат куп мазза к,илгани,
Бир казони ризо к,илгани,
Намозларни к,азо к,илгани ,
Бахоналар купайиб кетди.

Яёв юрсанг холинга к,уймас,
Отда булсанг дилчаси тулмас,
Гийбат учун булар-у -- булмас,
Бахоналар купайиб кетди.

Бахона йук, уйга учгани,
Отангни бир махкам к,учгани.
Ок,ибатдан осон кечгани ,
Бахоналар купайиб кетди.

Бахоналар купайиб кетди...

✍ Дилшодбек Тожибоев.
К,ува тумани.
👍2
Forwarded from ○꯭❥꯭🌸꯭🕋꯭❊ 𝐌𝐄𝐇𝐑𝐀𝐍𝐆𝐈𝐙 ❊꯭🤍꯭🕊️꯭❥꯭○
Зу́р к,у́шик, чик,аркан 🥰🥰🥰
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
💦 Куз ҳақида

Бойлигини кўз-кўз қилиб,
Куз богларга тилло сочди.
Баҳордан кеч ,мени сев ,деб,
У Заминга кўнглин очди.

Замин деди: -Сенинг севгинг,
Аввалига лов-лов ёнар.
Сунгра аста-секин сўниб,
Кундан кунга совиб борар.

Баҳор балки бой эмасдир,
Хосили ҳам йўқ бир тайин.
Аммо ишқин ҳарорати,
Ортиб борар фурсат сайин.

✍Дилшодбек Тожибоев.
Қува тумани.
Forwarded from Дилшодбек Тожибоев шеьрлари
💦 Ризқ .

Ризқ бергувчи осмонда
Ташвиш қилмасин банда,
Дунё деган хирмонда,
Ҳалолидан қуймасин.

Омон булсин бошингиз,
Синовда бардошингиз.
Бир бурда нон ,ошингиз,
Ҳалолидан қуймасин.

Кимгадир келар текин,
Кимга заҳмат-ла секин.
Сўроғи борда лекин,
Ҳалолидан қуймасин.

Иблис авраб қўймайди,
Кўз дегани тўймайди.
Харом хазм бўлмайди,
Ҳалолидан қуймасин.

Одам Кўкдан тупроққа,
Тушмагандир емоққа.
Тиқилмайди томоққа,
Ҳалолигдан қуймасин.

Сувдек оқиб келса ҳам,
Мойдек ёқиб келса ҳам ,
Ғафлатда қолманг беғам,
Ҳалолидан қуймасин.

Нопок ризк,нинг захри бор,
Зурриёдга дахли бор.
Камтар булса хам рузгор,
Халолигдан к,уймасин.

Ҳар қадам фикр қилинг,
Худони зикр қилинг
Борига шукр қилинг,
Ҳалолидан қуймасин.

✍ Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани.
😍2
💦 Ноябрь.

Уйкуга шайланиб боглар жимгина
Япрокдан курпача тушарлар аста.
Куёш хам чараклаб кулмай салгина,
Жилмайиб куймокда базур охиста.

Офтобга куниккан заминга фалак,
То бахор келгунча тилайди сабр.
Сафари сунгини сезмокда кузак,
Навбатин олганда тонгда ноябрь

✍ Дилшодбек Тожибоев
Кува тумани.
🥰1