DietDoc. Ismailova
4.77K subscribers
1.07K photos
455 videos
22 files
250 links
🥑 Диетолог,нутрициолог Осиё Исмаилованинг расмий канали

Гурухга қўшилиш манзили
https://t.me/dietolog_ismailovaaa

диетолог билан боғланиш учун👇
@dietolog_ismailova
Download Telegram
Дастлабки даврларда нон суюқ холатда бўлган. Буғдойни янчиб, майдалаб сувга аралаштириб истемол қилишган.Кейинчалик эса донли махсулотларни сувга солиб қайнатилганда пўсти юмшаб тез ажралиб ёқимли тамга эга эканлигини билишган.
Кунлардан бирида қиздирилган тошга суюқ каша тўкилиб қизариб ширин хидли нон бўлган ва ана шундан кейин нон пишириб ейиш бошланган.
Балки, ҳамма нарсани боши нон деган гап шундан олингандир.
Ўша пайтлар нон қувват берувчи энг яхши махсулот хисобланган. Очлик даврларида одамлар нон билан ўзларини сақлаганлар.
Аммо хозирги даврдаги нонлар хақида фикрлар ўзгарган.
Хозир ги даврдаги одамлар кам углеводли диеталар қилиб нонларни тарк қилиб ўзларини жуда яхши хис қилишлари хақида кўп гапиришади.

Масалан териси тозаланиб қуввати ошгани қомати гўзаллашиб ошқозонда хазм фаолият лари яхшиланганини такидлашади.

#Нон #пайдо #бўлиши

Буғдой асли микроэлементлар ва витаминларга бой махсулот.
Буғдойни тозалаб, майдалаб ун хосил қилиниши жараёнида фойдали элементлар йўқолади. Тозалангач унда фойдали элементларнинг уч дан бир қисмигина қолади. Икки хафта ўтгач ўша элементлар хам йўққа чиқади. Тайёр унни эса сақлаш муддати камида 1 йил. Дўконларда эса бу ун ойлаб туриши мумкун ва биз фойдали деб еётган (высщий сорт) унлар асли зарарли кукунга айланиб бўлган бўлади. Оқ нонда деярлик бирон ўткир там бўлмайди. Шунинг учун инсон хамма нарса билан қўшиб еяверади.
Аммо нега бу бизга керак?
Фойдаси қолмаган бўлса, мазали хам бўлмаса нега биз ошқозонимизни шундай нарса билан тўлдираверамиз.
Бизга қорин дам бўлиши, ортиқча вазн, териларимизда хар хил тошмалар, бош ориғи бизга нега керак?
Боши доимий оғриб мигрен бн касалланаган одамлар ўзида нон емай қўйганда боши оғримай қўйганини айтишади.
Доимий нон еювчилар тез қариб боради фойдали витамин қолмаган махсулот танани зарарлайди.
Хозирги даврда буғдой экинларга хар хил хашорат ва кемирувчилар зарар бермаслиги учун ва экинни тезроқ ўстириш учун химикатлар ва пестицидлар сепишади.
Ундан ҳам ёмони ун ишлаб чиқарувчи корхоналар унни узоқ муддат сақланиши учун ва майинлик бериш учун кир ювиш кукунига қўшиладиган пиросульфат натрий ва кальций. Перекись бензиол ва диоксит хлор қўшилади. Тозаланган унга оқартирувчи модда хам қўшилади. Бази одамларни танасида майда тошмалар бўлади. Сабабини хар хил махсулотлардан қидиришади асли глютен деган моддани танаси кўтаролмайди. Глютен махсулот деярлик барча дон экинларда бўлади. Глютен ичак деворларида узоқ пайтгача ёпишиб тураверади хазм бўлиш секин ўтади. Глютен бошқа фойдали махсулотларни ошқозон ичак фаолиятига хазм қилдирмай уларни чиқариб юборади. Ва одамни танасида тошмалар тошиб тирналиш (раздражения) бўлади.

#Ошқозон #бузувчи!
Буни сабаби ҳам шу глютен бўлади.Бекорга махсулотни ошқозон бузувчи деб номлашмаган.Глютен ичак микрофлорасидаги бутунликни бузиб,уни парчалайди хазм жараёнини тўхтатади.

#Нонсираш
Бундай одамлар ичимиздаа топилади. Нон худди наркотикдай одамга тасир қилади ва нонга
" ўтириб" қолади. Нон ошқозонга тушиб қонга ўтганда шакарга айланади ва инсулин ни уйғотади.
Бир бўлак нон ейилган ондаёқ инсулин ажралиб чиқади ва тепага кўтарилади. Бир оз ўтгач шундай тезликда пастга тушади. Инсонда яна ейишга истак пайдо бўлади. Хамма углеводлар танада шундай ишлайди оқибатда инсон диабет касаллиги бн учрашади.

#Ортиқча вес #семизлик
Кўпчилик одамга нонни тарк қилиш муаммога айланган.
100 грам нонда 1 грам клечатка бор. Еган нонимиздан бир грами бизга фойда келтирса 99 грами бел, бўкса айланасига терилиб боради қаватлаша бошлайди.Ундан хам ёмони ички органларни ҳам ёғ бн қоплайди. Инсонни танасидаги ёғхужайралар 8000 баробар кенгая оларкан.

#Нон оқибатда.
Одам семиргани сари нафас олиш қийинлашади, зиналардан кўтарила олмайди, ички азолар ишлашига хам муаммо келтиради. Нонни гликемик индекс кўрсатгичи шакар ва шоколадникидан хам юқори. Гилкемик индекс қанча юқори бўлса семириш хам шунча тезлашади. Нон махсулотларидаги крахмал хам қонга ўтганда глюкозага айланиб семиришга ёрдам беради.