Нетипичная Бухара
33.6K subscribers
7.98K photos
6.29K videos
39 files
10K links
Реклама: 👨‍💻 @SMM_Bukhara

Новости и все прикольные случаи в Бухаре у нас.
Так же вы можете прислать все новости или что то интересный в бот: ➡️ @Netipichnaya_Bot
Download Telegram
#ТАЙИНЛОВ
Бухоро Туризм ва маданий мерос техникумига директор тайинланди

Ҳозирга қадар вилоят Маданият ва туризм бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Жўраев Беҳзод Равшанович Бухоро Туризм ва маданий мерос техникумига директор этиб тайинланди.

Б. Жўраев 1986-йилда Вобкент туманида туғилган. Маълумоти — олий. Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги — сиёсатшунослик.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Иккита туманга прокурор тайинланди

Фозилов Ҳамза Хакимович Қоровулбозор туман прокурори лавозимига тайинланди. Тайинлангунга қадар Когон туман прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Хикматов Шухрат Шабанович Ромитан ихтисослаштирилган прокурори лавозимига тайинланди. Тайинлангунга қадар Қоровулбозор туман прокурори лавозимида ишлаган.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Қоракўл туманининг бoш врачи пойтахтда иш бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Болалар миллий тиббиёт марказининг директор ўринбосари лавозимига Олтиев Элёр Дониёрович тайинланди.

Э. Олтиев 1985 йил 28 январда Қоракўл туманида туғилган.

У дастлабги фаолиятини Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси “Мироб” қишлоқ врачлик пункти мудири сифатида бошлаб, Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасида турли лавозимларда меҳнат қилган, шунингдек, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Тайинловга қадар Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фaолият олиб бораётган эди.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тайинлов

Тўхтамишов Азизжон Болтаевич - Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати-инжиниринг компанияси" ДУК директори  этиб тайинланди.

А.Тўхтамишов 1984 йил 5 апрелда Жондор туманида туғилган, маълумоти - олий. 2006 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2023 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқотлар университетининг Бухоро табиий ресурсларни бошқариши институти (магистратура)ни тамомлаган.    Маълумоти бўйича мутахассислиги – ер тузиш ва ер кадастри ҳамда ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш.

Айни вақтга қадар у “Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Bukhara City” ҳудудидаги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Бухоро муҳандислик-технология институтида янги ректор тайинланди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна Бухоро муҳандислик-технология институти ректори этиб тайинланди

Тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Профессионал таълим тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Садоқат Сиддиқова 1978 йил Навоий вилоятида туғилган.

У 1999 йилда Бухоро давлат университети (бакалавр), 2014 йилда Бухоро муҳандислик-технология институтининг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги – амалий математика ва информатика, касб таълими, компютер тармоқларининг дастурий таъминоти. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

2018 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАЙИНЛОВ

Бухоро давлат педагогика институтига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Маъмуров Баҳодир Бахшуллоевич Бухоро давлат педагогика институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У 2005 йилда Бухоро давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги спорт психологияси. Педагогика фанлари доктори, профессор.

Тайинловга қадар Бухоро давлат университети Жисмоний маданият факултети декани лавозимида фаолият олиб борган.

Собиқ ректор Мирзоҳид Даминовнинг қайси лавозимга ўтказилгани очиқланмаган.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Бухоро вилоят ИИБ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига биноан подполковник Акбар Юсупов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозими тайинланди.
Бу лавозимда ишлаган подполковник Умид Утаев эса Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғига ўринбосар сифатида иш бошлаётгани сабабли вазифасидан озод қилинган.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Когон туманига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Сардор Шарипов Когон тумани прокурори лавозимида иш бошлади. Бунга қадар Шарипов Олот туман прокурори ва ҳудуднинг 2-секторига раҳбарлик қилиб келаётган эди

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Бухоро вилояти прокурорига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон бош прокурори буйруғига кўра адлия катта маслаҳатчиси Алиакбар Раҳимович Пўлатов Бухоро вилояти прокурори ўринбосари этиб тайинланди.

Бугунга қадар Пўлатов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Турсунов Икромжон Нормуродович Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

ИИВ вазирининг тегишли буйруғига асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган подполковник Турсунов Икромжон Нормуродович Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тайинлов

Божхона қўмитаси раисининг буйруғига асосан Муратов Бахтиёр Шавкатович Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Муратов 1977 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2002 йилдан буён Божхона тизимида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Б.Муратов айни вақтга қадар Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Туражонов Азаматали Орифжонович Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи 28803 ҳарбий қисм командири этиб тайинланган.

Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда йиғилганлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбар кадрлари таркибидаги ўзгаришлар билан таништирилди.

Вилоят ҳокими, ҳарбий маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов янги тайинланган раҳбарларнинг иш фаолиятига омад тилади.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич бошқа лавозимга муносиб кузатиб қўйилди.

⭕️Бухородаги энг сўнгги янгиликлар🔻
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM