Депутатлар минбари.
75 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.me/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ
УМИДАХОН ЗОКИРОВА;

ТАРОЗИ(ибратли ҳикоят)

Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

Сотувчи унга терс қараб:
– Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! – деди.

Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
– Илтимос жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман – деди.

Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди. Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
– Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради – деди.

Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
– Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? – дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
– Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман – деди.

Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди. Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.

Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
– Ишонмайман... Ишониладиган холат эмас... – деди.

Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди. Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди. Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун, ўзимни сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал. Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.

Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди. Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “ Қайтими керак эмас ” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.

Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи нақадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...

Маҳзун бўлманг!
Зеро, ризқ Аллоҳдандир!
(Салим Аюбий саҳфасидан)

Баъзи бир мен ризкингни берябман деб катта кетаётганларга - "Ризкни Оллохим беради, сизни эса сабабчи, воситачи килади. Хеч булмаса сабабчи, воситачи булганингиздан хурсанд булинг"

@Deputatlar_minbari
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ
ТУРСУНОЙ МУРАТОВА;

Волидамга...

Онам! Сизга етолмаган кунларим анча,
Согинчдан бу́лса хам юрак минг пора.
Зеро олдингизда карзларим канча?!
Бир тун бедорлигингиз кайтарсам зора.

Бетобликдан тунлар ухламай чикиб,
Дейсиз: билдирманглар, бу́лар хавотир.
Келолмас ру́згор-у ишидан ортиб,
Болам сикилмасин, олисда ахир.

Жисмингиз огрикдан зиркираб туриб,
Фарзандлар дардини у́йлаган онам.
Калбингиз гам-ташвиш у́йса хам кулиб,
Суюнчли су́злардан су́йлаган онам.

Мен ношуд у́зимдан ортиниб онам,
Холингиздан бот-бот хабар олдимму?
Фарзандим огриса, ку́зларимда нам,
Сизнинг дардингизга дармон бу́лдимму?

Туртта нон ку́тариб борсам гохида,
Киссамга билдирмай пулин солдингиз.
Шу нонни топиш чун,
Укитиб ку́йиб,
Беминнат ейишга йукми хаддингиз.

Бозорга чикибди кулупнай, гилос,
Музлаткичга соласиз менга илиниб.
У́зингиз бир дона татийсиз холос,
Нафсингиз шунчалик тийикми онам.

@Deputatlar_minbari
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;

ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ

Эр-хотин ҳайвонот боғига сайр қилгани бордилар. У ерда урғочиси билан шодон ўйнаётган маймунни кўрдилар.
Аёл:
- Бунчалар жуфтини севмаса, қандай гўзал ҳолат?! - деди. Бироздан сўнг шер сақланадиган қафас ёнига бордилар. Шер сокин, виқор билан ўтирган, урғочиси эса ундан сал нарироқда турарди.
Аёл:
- Бир-бирларига бефарқлигини, ачинарли ҳол?! - деди.
Турмуш ўртоғи:
- Мана буни унинг аёлига отиб кўр, нима қилишини кўрасан, ~ деб аёлга бўш шиша идишни тутқазди. Аёл уни қафас ичига улоқтирди. Шер қўзғалиб, урғочисини ҳимоя қилиш мақсадида қаттиқ наъра тортди.

Маймунларга ҳам улоқтириб кўришди. Шиша тегмаслиги учун маймуннинг ўзи ҳозиргина эркалаб турган урғочисини қолдириб қочиб кетди.

Шунда эр рафиқасига деди:
- Кўрдингми? Ташқи кўринишга қараб алданиб қолма. Одамлар орасида ҳам шундайлар борки, сохта ҳис-туйғуларини кўрсатиб, бошқаларни алдаб юрадилар. Яна шундайлар борки, қалбларидан чуқур ўрин олган муҳаббатларини гап-сўзлар билан изҳор қилмасалар ҳам севганлари учун жон фидо қилишга тайёр бўладилар.

@Deputatlar_minbari
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ
НАЗИР СОБИРОВ;

Ширинов Жаҳонгир Джабборович, табриклайман илмий иш ҳимояси муносабати билан!!!

@Deputatlar_minbari
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ
ШЕРЗОД РАХМОНОВ;

Tarixni eslab...

@Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ
НОСИРЖОН АМИНОВ;

75 ёшинг муборак она шаҳрим Ангрен!

С 75-летием мой родной город Ангрен!

@Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
ЖАХОНГИР ЗИЯЕВ; Аъзо бўлинг каналга; https://t.me/Deputatlar_minbari
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ
ЖАХОНГИР ЗИЯЕВ;

Ушбу суратни олган фотограф воқеликни шундай хотирлайди:

"Йиртқичлар кийикка ҳужум қилган пайтда у болалари билан ўйнаб турган эди.Кийик учун орқасига қочиб кетиб ҳаётини сақлаб қолиш учун қулай фурсат бор эди.Аммо, у болачалари қочиб кетиши учун ўзини гепардлар овига таслим қилди".

Дарҳақиқат, оналар фарзандлари учун ҳар нарсага тайёр бўлишади, ҳатто, ўлимга ҳам!

@Deputatlar_minbari
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ
МУБОРАК АХМЕДОВА;

​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

@Deputatlar_minbari