Депутатлар минбари.
75 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.me/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
Эзгу мақсадларимизнинг ҳуқуқий пойдевори.

Замонавий дунёда ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши принципи демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Бундай принцип муайян давлатда бирор органнинг ёки мамлакат раҳбарининг кучли диктатураси ўрнатилишининг олдини олади, давлат органларининг ваколатлари, вазифалари аниқ бўлишини таъминлайди, бир органнинг иккинчи орган ишларига аралашувига барҳам беради, бошқариш соҳасида чалкашликлар келиб чиқишига йўл қўймайди.

Ҳар қандай жамиятда бўлаётган ислоҳотлар бир нуқтада қотиб қолмаганидек, Ўзбекистон тараққиёти жараёнида ҳам айнан шу йўналишдаги ислоҳотлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Хусусан, 2007 йилда Конституциямиздан мамлакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимиятнинг бошлиғи эканини белгиловчи норма чиқарилган. Бу билан ҳокимият бўлиниши принципининг янада ривожланиши, учала ҳокимият тузилмаларининг бири-биридан холи, мустақил, айни пайтнинг ўзида ҳамжиҳат фаолият юритишига замин яратди.

Бош вазирга ҳукуматга раҳбарлик қилиши, унинг ҳуқуқи кенгайтирилгани, шу жумладан, ҳукумат аъзоларининг унинг тавсияси билан шакллантирилиши, унинг Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этишда ҳамда унга раҳбарлик қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини оширди. Бу ислоҳотлар ҳукуматнинг самарали раҳбарликни амалга оширишига имконият яратди ва том маънода мустақил бўлишини таъминлади. Шунингдек, Бош вазир номзоди Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилиши мамлакатимизда демократик давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларида сиёсий партияларнинг роли ва таъсирини кучайтиришга катта аҳамият берилганидан далолатдир.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати биргаликда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш ваколатига эга бўлди. Бу қоида ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан кучли парламент назоратини амалга ошириш механизмини яратди. Парламент томонидан Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳуқуқи ҳам жорий этилди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш институти қонунчилигимизда мустаҳкамланди. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари эса Бош вазирнинг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Президент томонидан тасдиқланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланди. Бундай ислоҳотлар Конституция ва миллий қонунчилигимиз негизига қурилган миллий давлатчилигимизнинг барқарорлигини таъминлаш билан бирга халқ иродаси ва манфаатлари асосида қурилган пойдеворни янада мустаҳкамламоқда.

Шундай қилиб, Конституциянинг моҳияти, хусусиятлари ва салоҳиятини ўрганиш ҳамиша давом этаверади. Зеро, Конституциямиз ҳали қанчадан-қанча бунёдкорлик ҳаракатларининг, эзгу мақсадларга йўналтирилган демократик ислоҳотлар ҳамда кучли фуқаролик жамияти қурилишининг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишига ишончимиз комил.

Шерзод ТЎХТАШЕВ
Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Айни дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда судлар мустақиллиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, депутатлар суд қарорларини қайта кўриб чиқиш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик, Иқтисодий ҳамда Фуқаролик процессуал, шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги бир неча қонун лойиҳаларини кўриб чиқадилар.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
“16 кун зўравонликсиз!” халқаро акциясини қўллаб-қувватлаймиз!

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.

Ҳар йили жаҳонда, жумладан, мамлакатимизда ҳам 25 ноябрдан 10 декабргача “16 кун зўравонликсиз!” шиори остида жамоатчиликнинг фаол иштирокида турли тадбирлар ўтказилади. Жорий йилда партия мазкур акциянинг фаол иштирокчиси бўлди.

Маълумки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида оилавий анъана ва қадриятларни асраш, узоқ вақт хорижда бўлиб қайтган аёлларни ижтимоий реабилитациясини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи алоҳида қайд этилган. Бундан ташқари, партия ўз дастурида белгилаган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган 2030 йилгача гендер тенглигига эришиш стратегиясига ўз таклифларини тақдим этди.

Долзарб 16 кун доирасида партия тизимидаги “Ёшлар қаноти”, “Аёллар қаноти”,“Депутат аёллар клуби”, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га ЎзМДТПдан сайланган аъзолар иштирокида оила ва маҳалларда, олий ўқув юртларида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун тарғиботи, ижтимоий сўров,очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Акция доирасида зўравонлик қурбони бўлаётган аҳоли қатлами - аёллар ва ёшлар мурожаатларини тезкор қабул қилиш мақсадида партия тизимида ишонч телефони жорий этилди ва @MTAyollarmurojaatiBot, @MTYoshlarmurojaati телеграм боти ишга туширилди.

Партия зўравонликка учраганлар билан тизимли ишлаш мақсадида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий-ахборот маркази, Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.

Бугун акциянинг сўнгги куни ва партиядан “Ёшлар парламенти”га сайланган аъзолар ўзига хос ташаббусни илгари суришди. Зўравонликка қарши дунёда эътироф этилган олов рангдаги соябонлар ва аёлларга эҳтиром ахборот акцияси.

“Миллий тикланиш” партияси мазкур йўналишда ўз фаолиятини давом эттиради ҳамда Президентимизнинг “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этади.

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
#РЕСПЕКТ;
#МУРОЖААТ ЭТИНГ....

O‘zbekiston "Milliy tiklanish" demokratik partiyasi hududiy Kengashlari qoshida xotin-qizlar va yoshlar murojaatlari bilan tizimli ishlash maqsadida ishga tushirilgan ishonch telefoni raqamlari!

O'zMTDP Markaziy kengashi Axborot xizmati.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Миллий тикланиш" демократик партияси.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentimiz kuni kecha Xorazm viloyatiga tashrifi davomida yoshlar bilan ham muloqotda bo'ldi. Jumladan, "Milliy tiklanish" demokratik partiyasidan Yoshlar parlamenti a'zoligiga saylangan Ozoda Ismailova yoshlarning faol vakili sifatida Prezident bilan suhbatda bo'ldi va "Xalq tabobati" va uni rivojlantirish yuzasidan o'z taklifini bayon etdi.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Пандемия жиловланди...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда бир неча қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Депутатлар дастлаб “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Маълумки, коронавирус пандемия шароитида ҳар бир мамлакат ўз ички имконияти, салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда кутилмаган чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур бўлди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳам инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни сақлаш, иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, тадбиркорларни, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди, қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, коронавирус пандемиясига қарши тадбирлар учун инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил қилиниб, дастлаб бунинг учун 10 трлн.сўм маблағ ажратилган бўлса, пандемия режадагидан узоқроқ муддат давом этгани сабабли қўшимча харажатлар учун яна 3,4 трлн.сўм маблағ ажратилди. Ушбу қўшимча маблағ асосан короновирусга чалинган беморларни даволаш, инфекциянинг тарқалиши олдини олиш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришга сарфланди.

Жамғарманинг оширилган харажатларининг 1,7 трлн.сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн.сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланиши белгиланган эди.
Йиғилишда таъкидланганидек, бундай ўзгаришлар бюджет барқароролигини таъминлаш мақсадида бир қатор бюджет харажатларини қайта тақсимлаш ва бу бўйича Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш заруратини келтириб чиқарди.

Шунингдек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5,5 млрд. АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2,5 млрд. АҚШ долларигача миқдорида белгиланиши бўйича ўзгартириш киритилмоқда.

Депутатлар пандемия шароитидаги мисли кўрилмаган иқтисодий ўзгаришлар тезкор қарорлар қабул қилиш, қўшимча маблағлар ажратиш заруратини пайдо қилганини, энг муҳими, бундай муҳим ўзгаришлар сабаб мамлакатимизда пандемияни жиловлашга эришилганини қайд этиб, ушбу қонун лойиҳасини маъқулладилар.
Фракция йиғилишида партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Ўзбекистон танлови тўғри бўлди.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтказилган саммитида иштирок этди. Ушбу анжуманда Ўзбекистонга ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди ва бу ҳақда бир овоздан қарор қабул қилинди.

Маълумки, 2018 йилнинг 14 майида “Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақоми тўғрисида”ги низом қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжатда кузатувчи мақомини бериш тартиби, кузатувчи давлат ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

Кузатувчи мақомининг ҳуқуқий асосларига тўхталадиган бўлсак, “Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақида”ги шартноманинг 109-моддасига мувофиқ, ҳар қандай давлат Иттифоқнинг Олий кенгашига кузатувчи давлат мақомини беришни сўраб мурожаат қилиши мумкин. Кузатувчи давлат мақоми кузатувчи давлат вакилларининг Иттифоқ органларининг таклифига асосан Иттифоқ органлари мажлисларида иштирок этиш, Иттифоқ томонидан қабул қилинган очиқ ҳужжатларни олиш ҳуқуқини беради.

Таъкидлаш лозим, кузатувчилик мақоми иттифоқ органлари йиғилишларида қарор қабул қилиш жараёнида овоз бериш ҳуқуқини бермайди. Шунингдек, кузатувчи мақомидаги давлатнинг Иттифоқ ва аъзо давлатлар манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан сақланиши кераклиги мазкур моддада белгилаб қўйилган.

Умуман олганда, Ўзбекистонга ЕОИИнинг кузатувчи давлат мақоми берилиши тўғри танлов бўлди дейиш мумкин. Чунки ушбу мақом тузилманинг мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларига ижобий ва салбий таъсирини ўрганиш ва якунида иттифоқ билан ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олишимизда муҳим аҳамиятга эга бўлади.


Аъзамжон ТЎЛАБОЕВ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БИР_ОВОЗДАН...

"Milliy tiklanish" demokratik partiyasi tashabbusi bilan ilgari surilgan Qonun loyihasi Oliy Majlis deputatlari tomonidan bir ovozdan qo'llab-quvvatlandi!

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Ижроия қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Марказий кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ва депутатлар фаолияти билан боғлиқ бир неча масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, партиянинг 2020 йилга мўлжалланган фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича иш режасига ўзгартириш киритиш, Марказий кенгаш томонидан ўтказиладиган ўқувлар Концепсияси, “Йил депутати” танлови Низоми, Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси девони Низоми ҳамда ходимларнинг лавозим йўриқномалари тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Наманган вилоятида Давлатобод тумани, Навоий вилоятида Ғозғон шаҳри, Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилгани муносабати билан ушбу туманларда партиянинг ҳудудий кенгашларини ташкил қилиш, партиянинг 2020 йилнинг шу даврига қадар амалга оширган молиявий харажатлари ва келгуси режалари билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Ижроия қўмита аъзолари йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича ўз фикр ва таклифларини ўртага ташлади ва тегишли қарорлар қабул қилди.

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari