Sobiq deputat
259 subscribers
981 photos
520 videos
24 files
976 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ўзбекистон Тайвандаги сайловларни тан олмади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тайванда бўлиб ўтган президент сайловлари ҳақида баёнот берди.

Баёнотда Ўзбекистон «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлаши ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлиги яна бир бор маълум қилинди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дахшат: Чирчиқ дарёсини чиқиндилар ёрдамида тўлдириб, тўғон қилмоқчи бўлишибди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида вафот этибди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

Ўлим ҳақ ва ундан ҳеч ким қочиб қутулмагай.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Президент томонидан мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, хусусийлаштириш дастурига киритилган 484 та давлат активлари савдога чиқарилмаётгани танқид қилинди.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Бош вазир йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалалқудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилади.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Департамент тергов қиладиган идорага айланади

Президент томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилиши айтилди.

Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Абсурднинг давомийлигини таъминлаш учун таклиф

Кеча Сенатда ИИО ходимларининг фото ва видеога олиб, интернетга тарқатмаслик бўйича қабул қилиниши аниқ бўлган қонун юзасидан жамоатчилик вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтибди.

Мажлисда собиқ Ички ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи, ҳозирда эса Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов ушбу қонунни ҳимоя қилиб, қонунни танқид қилаётган журналист ва блогерларга дакки берган.

Бу сигнал кўпчиликка тушунарли бўлди: ёпиқлик сари ҳаракатлар ўз чўққисида.

Шундай экан абсурднинг давомийлигини таъминлаш нуқтаи назаридан мен худди шундай қонунни экология ходимларига нисбатан ҳам тадбиқ этишни таклиф қиламан!

Марҳамат: педагоглар ҳам, кадастрчилар ҳам, соғлиқни сақлаш ҳам ўз соҳаси бўйича бундай қонун жорий этилишини талаб қилишсин.

Қолган соҳалар бўйича ҳар ким ўзи давом эттириши мумкин...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хатто чиқиндини қаерга ташлашни билмайдиган одамлардан келажак учун нима кутиш мумкин?

Экология вазирлиги Мониторинг маркази кузатув камераларига муҳрланган бу ҳолат Самарқанд шаҳрида содир бўлган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қурилиш чиқиндисини белгиланмаган жойга ташлаган ушбу фуқарога 1 млн 20 минг сўм жарима қўлланилган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Президент Фармони билан Сохибназаров Шамсиддин Шарафиддинович Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#yordamkerak

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар!

Суратдаги аёл Холбекова Жадира Холдаровна. У буйрак етишмовчилиги касаллиги билан оғриб, оғир аҳволда ётибди.

Уч нафар фарзанди бор, оилавий шароити оғир. Дори-дармонга ҳам қийналиб қолишибди.

Шу боис, эхсон қилмоқчи бўлган саҳоватпешалар қўлдан келгунча ушбу оилага ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Эхсоннинг мукофоти эхсондир!

Пластик карта рақами:

8600061012311113
(Uzcard) Xalbekova Jadira

🚩Яшаш манзили: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Саҳоват маҳалласи, Файзли кўчаси 3-уй.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Эшитув масаласида

Қонунчилик палатасида
Экология вазири А.Абдуҳакимовнинг “Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олидини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида”ги ахбороти эшитиларкан.

Бу масала дастлаб фракциялар кун тартибида кўриб чиқилади. Эшитув якуни бўйича эса қарор қабул қилинади.

Қизиғи шундаки, "Миллий тикланиш" фракцияси аъзоси Илҳом Абдуллаев ҳали вазирнинг ахборотини эшитмай туриб, уни ишда қолдириш ёки қолдирмасликни ҳал қилиш кераклигини билдирмоқда экан.

Ажойиб: агар олдиндан ҳаммаси ҳал бўлган бўлса, унда эшитув қилишни нима кераги бор? Унда вазирни "сразу" ишдан олиш керак вассалом.

Эшитув театр учунми шунда?


Аслида эшитувда Тошкентнинг бу аҳволга келишига вазирликдаги айни бир шахс эмас, балки бошқа соҳалардаги(энергетика, қурилиш, транспорт) нотўғри ёндошув сабаб бўлаётгани аёнлашар. Ва депутатлар бу борада Экология вазирлигига қандайдир кўмак бериш кераклиги ҳақида хулосага келишар.

Депутатнинг бу ёндошуви энг камида соғлом эмас.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Дарёлар ўзанидан қум шағал қазиб олишга мораторий жорий қилинмоқда

Дарвоқе, ниҳоят республикадаги 6 та йирик дарё, шу жумладан Чирчиқ дарёси ўзанидаги норуда материаларини қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинмоқда.

Бу масалага Экология вазирининг ташаббуси билан ўтган йилнинг баҳоридан киришилганди. Тинимсиз изланиш, ҳаракат ва курашлар натижасида ниҳоят ушбу масала Президент ҳужжати сифатида қабул қилинди.

Она табиат инъом этган оби ҳаёт манбаи-дарёлардан тайёр шағални қазиб олиш билан шуғулланиб келган тадбиркорлар ниҳоят табиат билан ҳисоблашишадиган бўлишди.

Бу ҳам назаримизда экологияни мухофаза қилиш йўлида янги амалий қадам бўлади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана бу ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 91-моддаси (Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) 1-қисми билан 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима қўлланди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қаҳрамон Қуранбоев Президент фармонига кўра янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.

Қаҳрамон Қўчқорович кўп йиллар давомида ёшлар ташкилоти раҳбари сифатида ишлаган. Фаолияти давомида чекка ҳудудлардаги ёшларнинг бандлиги таъминлаш, ижтимоий муҳофазаси ва таълим олиши билан боғлиқ турли муаммоларини ҳал этиш бўйича ташаббуслар қилди. Бундан кўплаб ёшлар бахраманд бўлишган.

Маҳалла тизими ҳам бугунги талабларга мос равишда ўзгариши керак. Аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўз жойида ҳал қила оладиган ўзини ўзи бошқарувчи куч бўлиши шарт. Бу эса ушбу тизимда ҳақиқий ислоҳотларни талаб этади.

Қаҳрамон акадаги ёшлар билан ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, маҳалла тизимини ривожлантириш йўлида ҳам ижобий ташаббус ва лойиҳалар бўлишини кутиб қоламиз.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
«Пахтакор» футбол клуби сотувга қўйилди

Давактив «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилганини маълум қилди.

❗️Клубни сотиб олувчи қуйидаги талабларга риоя қилиши керак:

футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;

футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;

«Пахтакор» футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Пахтакорни ери нима бўлади?

Афсуски «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини сотуви очиқ аукцион кўринишида эмас, давактивнинг ёпиқ талабгорлардан таклифларни қабул қилиш шаклида амалга ошириларкан.

Бунда давлат комиссияси томонидан савдонинг якунлари бўйича қарори қабул қилиниши кўрсатилган.

Талабгорларга қўйилаётган талабларга қараганда ўша эски схема, яъни маълум гуруҳларнинг имкониятларига қараб, бошқаларни қатнаша олмаслигига мос критерийлар қўйилган кўринади.

Афсуски талаблар қаторида ҳеч қачон клубни, стадионни бошқа ерга кўчирмаслик, деган қатъий талаб йўқ. Фақат баланс ва майдондан спорт йўналишида фойдаланиш дейилган холос.

Катта эҳтимол билан клубнинг янги эгаларига клубни ривожлантиришдан кўра унинг шаҳар марказида эгаллаган 24 гектарлик ер майдони қизиқ бўлади. Клубни олгач, вақт ўтиб клуб учун бошқа жойда стадион қуриш бахонасида миллионлаб ўзбекистонликлар учун тарихий бўлган хозирги стадион ва клуб майдони бузилиб, ўрнига турли бизнес ва турар-жой бинолари қурилмаслигига кафолат борми?

Агар бундай кафолат бўлмаса биз келажакда Пахтакорни ерини йўқотишга ҳам ўзимизни рухан тайёрлаб боришимиз керакка ўхшайди.

👉 @r_kusherbayev