Sobiq deputat
249 subscribers
594 photos
326 videos
14 files
645 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Салом Май!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Президент Фармони билан 1 майдан қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилияциз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Маълумот учун: Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Бюджет тақчиллиги фонида бюджет идораларида қиммат автомобиллар олиш иштаҳаси ортмоқда

Камбағалликни қисқартиришга, барча идора ва ташкилотлар шунингдек, фуқароларни иқтисод қилишга ундаши керак бўлган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 603 млн сўмга бир дона автомобиль харид қиляпти.

Бу ҳақида Ревизор маълум қилмоқда.

Автомобил спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш  маркази 387 млн 200 минг сўмга бир дона автомобиль харид қилган. Бунда ҳам автомобиль модели ва спецификация ва нархига қараб «BYD SONG Plus DM-i» эканлигини билиш мумкин.

Маълумот учун: 2024 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджети дефицити 19,8 трлн сўмдан ошди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рассом ва аниматор Эркин Хушматовдан одамларнинг эътирозига сабаб бўлаётган долзарб муаммолар тўпламига оид навбатдаги ижод намунаси

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автомобилнинг олд ойнасига 70 фоиз ёруғлик ўтказадиган қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнкалар ёпиштириш мумкин.

Бунга рухсат учун тўлов йўқ.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дарёлардаги мораторий талаблари ижроси бўйича рейдлар олиб борилмоқда

Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сонли фармонига асосан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди.

Шу асосда Экология вазирлигининг назорат инспекцияси ва Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани ҳудудидаги Чирчиқ дарёси қисмида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқароларнинг ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишаётгани аниқланди.

Табиатга 139 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 70-1-моддаси 1-қисмига асосан 91 млн сўм жарима белгиланди ва ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлишди.

Техникалар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Дарёлар ўзанларида мораторий талаблари ижроси бўйича ҳудудларда рейдлар давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошкент пилот зонага айланмоқда.

Экологик транспорт — бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик учун, балки шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам керакли нарса. Yandex Go каби замонавий технологик хизматлар буни жуда яхши тушунади ва шу сабабли ҳам иловага электромобиллар учун махсус тариф қўшишни режалаштирмоқда. Аслида бу йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам қулай имконият. Чунки электромобиллар юмшоқ ва шовқинсиз ҳаракатланади, бу йўловчилар учун қулайлик яратса, ёнилғини тежалиши орқали ҳайдовчига ҳам кўпроқ даромад топиш имкони яратади.

Шунингдек, экологик транспортлар соҳани ривожлантириш учун интилаётган мамлакат саноатини рағбатлантириши ва зарур инфратузилмани ривожлантириши билан ҳам фойдалидир. Инновациялар ва янги технологияларни жалб қилаётган автомобилсозлик саноати учун ҳам улар зарур.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

☝️Бунда:

✔️ ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

✔️ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ҳақиқат ва адолат йўлида хизмат қилаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Ҳар бир инсон тириклигида қадр топишга муносиб.

Шу боис, жамият рухини даволаш, эзгуликка чорлаш йўлидаги хавф-хатар, босим ва таънага тўла вазифани адо этишда куч қувват, сабр матонат ва албатта зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Азиз бошингиз омон бўлсин!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
2024 йилнинг ўтган 4 ойлик даврида жамланган бюджет тақчиллиги 25,6 трлн.сўмга етган.

Давлат идораларида эса ҳаражатлар ошишда давом этмоқда. Айниқса молия, иқтисод, ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ва албатта масъулиятсиз, очофат баъзи ҳокимликларда.

👉 @r_kusherbayev