Sobiq deputat
255 subscribers
1.07K photos
544 videos
27 files
1.04K links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2024-2025-oʻquv yiliga oliy va professional taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun abituriyentlarni onlayn roʻyxatga olish boshlandi

Abituriyentlarni onlayn roʻyxatga olish my.uzbmb.uz saytining “Oliy va professional taʼlim muassasalariga qabul” boʻlimi orqali amalga oshirilmoqda.

Roʻyxatga olish 2024-yil 5-iyundan 25-iyunga qadar (shu kuni ham) amalga oshiriladi.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Каримов Зиядулла Данабаевич Сардоба тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қозоғистонда 21 ёшдан кичик шахсларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади

Энди энергетик ичимликлар сотиб олиш учун қозоғистонликлар 21 ёшга тўлиши керак. Уларни белгиланган ёшга тўлмаган шахсларга сотиш (шу жумладан сотувчи иштирокисиз - автоматлар, бошқа электрон ёки механик қурилмалар орқали) тақиқланади.

Бу ҳақидаги қонун лойиҳаси парламент депутатлари томонидан қабул қилинган.

☝️Энергетик ичимликларнинг инсон саломатлиги, айниқса болаларга салбий таъсирини инобатга олиб, бизда ҳам мана шундай қонун қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш вақти келган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
ЎРҚ-931.pdf
11.6 MB
❗️“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, ДУКларга, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қонун билан қуйидаги шахслар давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

Қонун 6 ойдан сўнг кучга киради.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ўзбекистонликларни автомобиллар ёрдамида ўлдириш тўхтамаяпти

2024 йил 4 июнь куни соат 16:30ларда Самарқанд вилояти, Нуробод туманидаги “Самарқанд-Ғўзор” А-378 автомобил йўлининг 35-километрида 1999 йилда туғилган П.Ё. “Камаз” русумли юк автомашинасида пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган Ж.Ф. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юборган(босиб кетган).

Натижада 2 нафар ёш болалар воқеа жойида вафот этишган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланган.

Ўтган ҳафта Кўкдала туманида мактаб яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисини ҳам юк машинаси босиб кетиб, ўлдирганди.

☝️Афсуски ўзбекистонликларни машиналар ёрдамида ўлдириш тўхтамаяпти. Хатто пиёдалар ўтиш йўлаклари ҳам хавфсиз бўлмай қолди.

Бу ҳолатда оддий пиёдалар нима қилиши керак? Фарзандлари пиёдалар йўлакларидан ўтиб юрмайдиган даражали "катта"ларимиз нима дейди?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Навоийдаги навбатдаги шубҳали давлат хариди ҳақида

Ревизорнинг ёзишича, Навоий вилояти Спорт бошқармасига қарашли спорт мактаби «Навоий шаҳар бўйича ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб бўлган лойиҳани амалга ошириш бўйича харид қилинадиган товарлар» юзасидан танлов эълон қилган.

Танловга жами иккита талабгорлар томонидан тижорат таклифлари билдирилган бўлиб, харид комиссиясининг 2024 йил 6 июнь кунидаги баённомасига мувофиқ энг яхши таклифни аниқлаш орқали 165,5 млн сўм нарх таклифи билан «POLARIS INTER TECH» МЧЖ танлаш ғолиби, «YASRIB 571» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Мазкур давлат харидида ўзаро аффилланган шахсга тегишли икки тадбиркорлик субъекти иштирок этиб, улардан бири ғолибликни қўлга киритган бўлиши мумкин.

Хусусан, очиқ манбаларга кўра, танлов иштирокчиларни айни бир шахс боғлаб туради. Яъни, «POLARIS INTER TECH» МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси (50 фоиз) Давлатов Ғанишер Ғиязович — бир вақтнинг ўзида «YASRIB 571» МЧЖнинг ҳам тасисчиси (50 фоиз) ҳисобланади.

Бундан ташқари, ўзаро аффилланган шахсга тегилши мазкур икки тадбиркорлик субъекти Навоий вилояти спорт бошқармасига қарашли спорт мактаби томонидан эълон қилинган жами 3 та лотда иштирок этгани маълум бўлди.

Танловларнинг барчасида «POLARIS INTER TECH» МЧЖ танлаш ғолиби, «YASRIB 571» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Шундай қилиб, «POLARIS INTER TECH» МЧЖ юқорида кўрсатилган танловларда ғолибликни қўлга киритиш орқали бир миллиард сўмдан зиёд давлат харидлари бўйича шартномалар тузилишига эришиши мумкин.

☝️Ваколатли органлар мазкур давлат хариди бўйича текширув ўтказадилар, деган умиддамиз.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқчилар ичидаги порахўрлари қўлга олинган

Жумладан, Қарши тумани солиқ инспекцияси бош инспектори 2300 доллар, Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори 8 млн сўм, Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ва шўъба бошлиғи ҳамда Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғи коррупция жинояти устида қўлга олинган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ички ишлар тизимида ҳам порахўрлар қўлга олинган

2024 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг 2 нафар терговчиси ва 1 нафар суриштирувчиси адвокатдан 7  минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
ИИВ вазири ва Президент маслаҳатчилари ўқиши учун!

"Яраланган қуш ҳамон учмоқда ёхуд ИИОдаги шароит хеч қачон ўзгармайди!"

Нимага бугунги кунга келиб ИИО ходимларининг катта қисми ишдан бўшамоқда, нимага бу ходимларнинг асосий қисми ёшлар? ИИВ рахбарияти мард бўлиб, ишдан ўз хоҳишига кўра бўшаган ходимларнинг охирги 5 йилдаги статистикасини эълон қила оладими?

ИИОда ишлаб бўлмай қолганининг сабаблари:

биринчидан, ойликлар жуда паст. Шу олган ойлигининг ҳам катта қисми иши юзасидан сарфланади, ойлиги тўлиқ уйга кирмайди. Аммо иш графиги 24/7 деб қўрқмай айта оламан. Ходимлар бор кучини, вақтини бериб, бошқа жойдан даромад манбаига эга бўлмасдан ишлаб шу арзимаган ойликни олса, эртага қандай уй-жой қилади, оиласини боқади?

иккинчидан, иш вақти мутлақо тартибга солинмаган. Оиласига, ота-онасига мутлақо вақт ажрата олишмайди. Вазият шу даражага етганки ходим хатто ўзининг кунлик эҳтиёжларига (овқат ейиш, ювиниб-тараниш, уст-бошини тартибга келтиришга) вақти йўқ. Ўзини боласи уйда касал бўлиб ётса шифохонага олиб боришга вақти йўқ, лекин бировнинг боласига бирор корҳол бўлса биринчи навбатда воқеа жойида бўлади.

учинчидан, ходимлар ўз хизмат вазифасига кирмайдиган бошқа ишларга кўплаб жалб қилинмоқда. Ўзи қиладиган иши бошидан ошиб ётган бўлишига қарамасдан, ходимларга бошқа вазифалар буюришади. Бу тутруқсиз, беъмани вазифаларни рўйхати жуда кўп. Қолаверса, ходимларнинг қўшимча хизматга бириктириш тартиби белгиланмаган, ходимлар қўшимча хизматга бириктирилганда қўшимча хақ олишмайди. Яна шунча ишлаб туриб мажлисларда бор гапни эшитади.

тўртинчидан, ходимлар мутлақо мустақил эмас. Таъбир жоиз бўлса ИИО қолган барча ташкилотлардан қуйи даражадаги орган бўлиб қолди. Лекин хамма ишни шу орган бажаради.

бешинчидан, бировларнинг айбини бўйнига олишга мажбур. ИИО бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ фуқаролар билан бевосита алоқа қилади. Кимнингдир “заказ”ини мажбурликдан бажараётганда фуқаро ИИО ходимини ёмон кўради, уни орқасида турган хақиқий маразни эмас. (мазкур гапларимни ИИО ходимлари юракдан тушунишади)

олтинчидан, штат етарли эмас, бор штат ҳам тўғри тақсимланмаган.

еттинчидан, пенсия ёши узоқ қилиб қўйилди, олдингидек 12 йилда нафақага чиқиб бўлмайди.

Эххее, бу рўйхатни жуда кўп давом эттирса бўлади, лекин фойдаси йўқ. Айтилмаган гап қолмаган. Менга фақат бир нарса мухим, Халқнинг ИИО ходимларидан норозилиги юқори даражада. Бунга сабаб эса тизимда сифатли бажарилган кам иш эмас, балки хўжакўрсинга бажарилган кўп иш қадрли бўлиб қолгани, рахбарларнинг етарлича сиёсий иродага эга эмаслигидир.

Шунча қийинчиликда “портлаб” кетмасдан ишлаётган ходимларнинг ахволини эса “яраланган қуш ҳамон учмоқда” деб таърифлайман.

ИИОда бошқа хеч қайси ташкилотда орттириб бўлмайдиган юксак тажрибадан бошқа бирор нарса орттириб бўлмайди…

Хондамир Кулбаев,
адвокат

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Бу авариядан сўнг қолган Cobaltнинг аҳволи. Автомобил рулдаги одамнинг умрини сақлаб қололмаган.

Ҳолат Қорақалпоғистонда бўлган.

☝️"У"ларнинг мантиғи: айб ҳайдовчида, автомобилни сифати ва ҳаёт хавсизлигига гап бўлиши мумкинмас! Шундайми?

Бизни мантиғимиз: автосалонда "Cobalt"га ёзилсам, қанчада чиқаркан?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Иқлим ўзгариши яна қанча давом этади? АЭС қурилиши Ўзбекистон учун хавф туғдирмайдими? Сув танқислиги шароитида қандай яшаймиз?

Шу каби муҳим саволлар атрофида ёш иқлимшунос олим Эркин Абдулахатов билан сухбатлашдик.

Келажакка бефарқ бўлмаган барчага кўришни тавсия қиламан.

Қуйида батафсил: 👇👇👇

https://youtu.be/81Tv3s4FJM0?si=BOfj5UXW9nDqUYm3
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Хоразмда тунги хизмат олиб бораётган миллий табиат боғи инспектори маст ҳолдаги фермер томонидан калтакланиб, тан жароҳати етказилди.

Инспекторга шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱«Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этинг!

Бунда фуқаролар 2024 йилнинг 10–20 июнь кунлари оралиғида «Очиқ бюджет» порталида «Менинг боғим» лойиҳалари бўйича ўз таклифларини киритади. Сўнгра 23 июндан 3 июлга қадар саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз беришлари мумкин бўлади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ижтимоий тармоқларда давлат рақами 30 Е 330 ТА бўлган “Tracker” автомобили ҳайдовчиси йўлда ётган итни атайин босиб кетганлиги акс этган видеолар тарқалган эди.

Тезкор ўрганишда буни Самарқанд шаҳар, Анҳор маҳалласида яшовчи 1968 йилда туғилган Х.И. содир этганлиги аниқланиб, ушбу шахсга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, экан.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, текширув якуни бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Саида Мирзиёева педагоглар ҳақида:

"Педагоглар жамиятда энг муҳим ўрин тутган касб эгаларидир. Инсонни тарбиялаб, атрофдагиларга, маданиятга, Ватанга муносабатимизни шакллантирадиган асосан шулар. Агар давлатни бир дарахт деб тасаввур қиладиган бўлсак, ўқитувчиларни унинг илдизига қиёслаш мумкин.

Ишончим комилки, дарахтнинг илдизи чуқур, бақувват бўлмас экан, кўкка бўй чўзолмайди, гуллаб-яшнамайди, мева бермайди".

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзгидромет прогнозига кўра, бугун республика марказий текислик ҳудудлари ҳамда жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +41°С га етади.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Босқинчилик

Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги фермернинг ғалла даласига ўримга тушган комбайн ИИБ ходимлари томонидан мансаб ваколатидан четга чиқиб, босқинчилик йўли билан олиб кетилган.

Шу тариқа ИИБ ходимлари фермерга катта миқдорда моддий зарар етказмоқда.

☝️Қонунбузарликда бошқаларга ўрнак вилоят ҳокими бошлиқ Қашқадарёда фермерларга давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан зарар етказиш ҳолати биринчи марта эмас. Бу тизимли тус олган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прогнозлар тўғри чиқмоқда: Ўзбекистон чигирткалар босқинига учради

Бухоронинг бир қатор ҳудудларида чигиртка босқини кузатилмоқда. Хусусан, Ромитан туманидан кесиб ўтувчи А-380 "Бухоро—Хоразм" автомобиль йўлининг Газли шаҳарчасига яқин қисмида шундай ҳолат кузатилган.

Чигиртка босқини билан боғлиқ табиий офат бўлиши ҳақида яқиндаги посткастимизда иқлимшунос Эркин Абдулахатов айтиб ўтган эди.

☝️Афсуски прогнозлар тўғри чиқмоқда. Агар ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятлар олимлар, шу жумладан, иқлимшуносларни эшитмасликда давом этса олдинда кутиб турган бу каби офатлар Ўзбекистон учун катта талофатлар олиб келиши мумкин. Олимларга қулоқ тутишни бошлаш керак.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ҳар ўримда шу бўлар такрор: фермерларни талаш давом этмоқда

Ғалла ўрими бошланиши билан маҳаллий амалдорларнинг турли бахоналар билан фермерлардан ғалласини олиб қўйиш авж олмоқда. Бу борада ҳозирча Қашқадарё етакчи.

Хусусан, Қашқадарёнинг Нишон туманида фермерларнинг ғалласидан кластер олдидаги режадан ташқари "темир дафтар" учун ҳам ғалла беришлари талаб қилинмоқда.

Фермерлар ўз ғалласини "темир дафтар" учун мажбурий топшириши бирор норматив ҳужжатда кўзда тутилмаган. Бу ноқонуний режа уларни оғир аҳволга солиб қўяётганидан норози. Камига уларнинг бир қисми ўтган йил ҳосили учун ҳалигача амалдорлар паноҳидаги кластердан ҳақларини олишолмаган.

☝️Қонунга кўра, "Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди".

Шунингдек, Президентнинг 2021 йил 15 ноябрдаги ПҚ-10-сон қарорига асосан давлат бошқаруви органлари, барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг буғдойни сотиш жараёнларига, шу жумладан шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашуви қатъиян тақиқланади.

Бироқ кўплаб ҳокимлар ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қонун ва Президент қарори талабларига бўйсунмаслиги тизимли тус олган бир вақтда фермерларнинг бу ҳуқуқлари ҳам қоғозда қолишда давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev