Sobiq deputat
259 subscribers
981 photos
520 videos
24 files
976 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️“Опен бюджет”да овоз йиғишга мажбурлаган ҳоким ўринбосарига чора кўрилди

Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ў. И. тумандаги ташкилотлар раҳбарларини “Опен бюджет”да овоз йиғишга мажбурлагани учун жаримага тортилди.

Прокуратура ва меҳнат инспексияси ўтказган ўрганишда ҳоким ўринбосарининг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аниқланиб, унга нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисми билан жарима жазоси тайинланган.

51-модданинг 1-қисмига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш 50–100 БҲМ (17 млн сўмдан 34 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади. Ҳоким ўринбосари айнан қанча жаримага тортилгани маълум қилинмаган.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғолиб бўлишнинг ўзи якуний натижа дегани эмас

"Опен бюджет"да ғолиб бўлишнинг ўзи лойиҳа амалга ошди, деган кафолатни бермаяпти. Бу айниқса, "Опен бюджет" лойиҳасини ҳам амалга оширишни таниш-билишлар орқали қўлга киритадиган, "қўл тегди... тегди" услубида ишлайдиган тадбиркорлар бор бизнинг шароитда.

Масалан, мана бу ҳолатда 2023 йили "Опен бюджет" орқали Косон тумани Этак МФЙдаги 32-сонли мактабни капитал таъмирлаш учун овоз тўплаб, ғолиб бўлган аҳоли қурилиш фирмаси мактабни сифатсиз, ўлда-жўлда таъмирлаётганидан шикоят қилмоқда.

Мана бу ҳолатда эса Кўкдала тумани Шўрбозор МФЙда 2023 йили "Опен бюджет"да 2315 метр йўлни асфальтлашни ютиб олган аҳоли фирма йўлнинг 600 метрини битириб, қолганини қилмаётганини айтмоқда. Фирманинг пули қолмабди.

Демак, жамоатчилик назорати ҳар бир жараёнда бўлиши керак. Қайсидир мумммони ҳал этиш учун бирлашиб овоз тўплаган одамлар, лойиҳани амалга ошириш устидан ҳам бирлашиб назорат қилишлари керак. Шундагина ғалабанинг тўлиқ самарасини кўрса бўлади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаросат ва фалокат ҳақида

"Зато мен "правман" дейиш, ҳар доим ҳам ҳаёт хавфсизлигига кафолат эмас. Қонунан ҳақ бўлсанг-да, аввало фаросатни ишлатиб иш кўрмоқ керак. Айниқса пиёдани ҳурмати йўқ ҳозирги бизнинг шароитда.

Ролик ижодкорларига респект!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️"Крокус сити"даги терактдан кўп ўтмай Туркия, Тожикистон фуқаролари учун Туркияга киришда амалда бўлган визасиз режимни бекор қилибди.

Бу ҳақида Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған қарор қабул қилган.

☝️Афсуски бир нечта Тожикистон фуқаролари касрига бугун бутун тожикистонликлар жавоб беришига тўғри келмоқда. Энди ҳар бир инсон елкасидаги миллат ва давлат юки канчалар масъулиятли эканлигини тушунаяпсизми? Айниқса ташқарида...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Одил судлов тизимидаги навбатдаги порахўрлик: нишонда адвокатлар

Ўзининг ҳурматли касбини унутиб, ўртада "даллоллик" қилиб юрган адвокатлар пора билан қўлга тушибди.

"Даллоллик" одил судлов тизимидаги энг паст, ифлос ишлардан бири. Шунга рози бўлиб, иш қилиб юрган адвокатнинг ўлгани яхши.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Кунсаволи

Агар фақат ҳарбийликда ишлаётганларгина ҳақиқий эркаклар бўлса, унда ҳокимлар қанақа эркакка киради?

Кейин бизда ҳамма эркаклар ҳам ҳарбий бўлмаса-да "пақ" этса подвалга тушиб олавермайди. Ҳарбий бўлмаса-да ҳақиқий эркаклар кўп.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Жиззахдаги "Заказ иш"нинг натижаси не бўлди?

2024 йил 13 март куни "Прокуратура "заказ иш" бажаришга ўтдими?" деган чиқиш бўйича Жиззах вилоят прокуратураси томонидан расмий баёнот берганди.

Баёнотда, Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимларига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганлиги, шунингдек, туман прокуратураси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланганлиги, натижалари бўйича қонуний чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Бироқ шу кунгача натижадан дарак йўқ.

Агар шундай ҳолат бошқа соҳа вакиллари томонидан қилинганида аниқки, жиноят иши очилган бўларди.

Бироқ бу сафар жиноят прокуратура вакилларининг ўзлари билан боғлиқ. Чунки, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига сабаб бўлган сохта ҳужжатни тергов органи ходимлари ўз-ўзидан қабул қилмаган бўлса керак. Асл нусҳаси йўқ терговчи қарорини терговчининг ўзи ҳам билмаяпти.

Олий суднинг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли Пленум қарорининг 5-бандида далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) деганда, исботлашни амалга ошираётган ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда терговга қадар текширув ёки жиноят иши материаллари бўйича ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва бошқача тарзда бузиб кўрсатишда намоён бўлган ҳаракатлар тушунилиши лозим.

Судда аризачи Ш.Рашидов туман прокуратурасининг вакили сифатида прокурор ёрдамчиси С.Саидахмедов сохта ҳужжат асосида тайёрланган аризани қўллаб-қувватлаган. Бу билан С.Саидахмедов била туриб ёлғон маълумотларни киритиш ва бошқача бузиб кўрсатишда намоён бўлган ҳаракатларни содир қилган.

Шу боисдан, Жиззах вилояти прокуратураси ҳужжат сохталаштирган ўз тизими ходимларини жазога тортмай, яширмоқда, деган хулоса келиб чиқмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Яқинда бюджет ҳисобидан 328,7 млн сўмга “Captiva 5” автомобили олгани ортидан жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган Арнасой тумани ҳокими Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Мусанов Одилжон Олимович туманга янги ҳоким этиб тайинланган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими Шоахмедов Шохрух Шорахимович лавозимидан озод этилди.

У Паркент туманига 2021 йил 17 мартдан буён ҳокимлик қилиб келаётган эди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Исакулов Сардор Дадажонович Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунгача, у «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ассалому алайкум саховатпеша юртдошларимиз!

Хаммамизга покланиш ойи, қутлуғ ой Рамазон муборак бўлсин‼️

Бугун биз сизлардан Қашқадарё вилояти, Қарши туман, Куйи Бешкент, Севинч МФЙ 16 уйда яшовчи 14 ёшли ЖАВОҲИРЖОН учун ёрдам сўрамоқчимиз.

ЖАВОХИРЖОН сиз-у бизнинг ёрдамимизга мухтож. У уч йилдан буён жигар церроз касаллиги билан азият чекмокда. Ҳозирда Хиндистонда "операция" учун моддий ёрдамга муҳтож.

Жавохирнинг "операцияси" учун имконингиз бдлса ёрдам берайлик!

Эхсоннинг мукофоти эхсондир!

🔴РЕКВИЗИТЛАР:

🇺🇿👇ХАЛҚ  БАНКИ:

💳 9860080319446615

💳ВИЗА АГРОБАНК🏦
КАРТА  РАКАМИ;

💳4073420064146933
Картага уланган тел. ракам.
99 946- 82- 83

🇷🇺ROSSIA SBERBANK 🏦
2202 2023 9811 8558

Kartaga ulangan raqam👇
+79777260697
YUSUF SADULLO ÒĞLI.

☝️Ҳамма карта  рақамлар онаси Фазилат  Абдурасулова  номида.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тошкентга вилоятдан келувчиларнинг кириши чекланиши мумкинми?

Тошкент шаҳар ИИББ фоҳишалик билан шуғулланганларнинг фоизини кўрсатишда аксари вилоятлардан келганига урғу бермоқда. Хусусан, шу йилнинг уч ойида 1068 нафар шахслар фохишалик учун жавобгарликка тортилгани, шундан 92,8 фоизи вилоятлардан келганлар эканини билдирган.

ИИББнинг бу иши эътирозларни пайдо қилмоқда. Масалан жамоат фаоли Нажмиддинбек Эрматов ёзмоқда:

"Бунда Тошкент ҳиссасига 7.2 фоиз, қолган фоизни 13 га бўлса, 7.1 чиқади. Барибир Тошкент сал бўлсада кўпроқ чиқяптику. 13 та ҳудудни битта қилиб статистикада устунлик ясашдан муддао нима?", дейди у.

Пойтахт ИИББсининг статистикада вилоятликларга урғу бериши пойтахтга вилоятлардан келувчиларнинг киришини чеклаш, илгаригидек "прописка" режимини қайтаришга уриниш, деган хавотирлар пайдо қилмоқда.

Бу хавотирлар қанчалик асосли эканлигини вақт кўрсатади. Бироқ давлат идоралари ишларни таснифлашда барча ҳудудларни бир томон, пойтахтни бир томон қилиб ажратиши нотўғри.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Рамазон ҳайити муносабати билан 10 апрель куни республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 4:00 дан 10:00 га қадар аҳолига БEПУЛ хизмат кўрсатади.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Юк автомобилларининг ҳаракатланиши чекланади

Рамазон ҳайити муносабати билан жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши ва шаҳарда юк автомобилларининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушган

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Дарё»га маълум қилишича, Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланган.

Қайд этилишича, 8 апрель куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти прокуратураси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларни олган вақтида ушланган.

👉 @r_kusherbayev