Sobiq deputat
247 subscribers
596 photos
329 videos
14 files
647 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
«Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди

Фуқаролар openbudget.uz
ахборот портали орқали ўзлари яшайдиган ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳаларни киритишлари ва уларга овоз тўплашлари мумкин бўлади.

Таклиф киритиш жорий йил 27 апрелга қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.

❗️Умид қиламизки, бу лойиҳада овоз бериш жараёнлари жойлардаги масъулларимиз томонидан мажбурий меҳнатга айлантириб юборилмайди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26-апрель кунлари амалга оширилади.

Видеода муддатидан олдин овоз бериш тартиби кўрсатилган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунақаларни бефаросат, дейишади. Афсуски орамизда бунақалар кўп.

Белгиланмаган жойга "сигарет" қолдиғини ташлаган машина ичидаги ушбу шахсга 300 минг сўмлик жарима жазоси қўлланилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёлга қўл кўтарган "эркак" эркакмас!

Айтишларича, Сурхондарё вилоятининг Узун тумани 31-умумий ўрта таълим мактабида номаълум эркак ўқитувчи аёлларни калтаклаган.

❗️Мен бунақа заиф "чумо" эркаклар бор жамиятда улар билан бир сафда яшаётганимдан уяламан. Ҳар не бўлганда ҳам аёл кишига қўл кўтариш, дўппослашни ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди.

Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда экан. Ишонаманки, кўринишидан "эркак" бу "чумо"ларга кескин чоралар кўрилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Аёлларни калтаклаган "чумо"га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилибди.

У гумонланувчи сифатида процессуал тартибда ушланган.

Қизиғи ўша "чумо" 34 ёшли ўқитувчи экан.

Хайф ўқитувчи, деган ном бундайларга!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қайсики мамлакатнинг парламенти кучли бўлса, ўша мамлакатнинг фаровонлиги юқори, аҳолининг турмуш даражаси фаровон бўлади. Бу тарихий жараёнлар давомида шаклланган факт.

Албатта парламентнинг фаол бўлишида жамиятнинг унга бўлган муносабати катта аҳамиятга эга. Айни ўринда ҳар биримиз учун биринчи навбатда парламент ўзи нима учун керак, деган саволга жавоб топиш актуал ўринда.

Бу саволга имкон доирасида жавоб беришга ҳаракат қилдик. Камчиликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

👉 @r_kusherbayev

Батафсил қуйида:

👉 Видео
👉
Видео
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Forests are not renewable - Ўрмонлар қайта тикланишмайди

Экоактивист Грета Тунберг Брюсселдаги Швеция элчихонаси олдида ёлғиз пикетда.

"Иқлим намойишининг 243-ҳафтаси. Бугун мен Швециянинг Брюсселдаги Европа Иттифоқида делегацияси олдида намойишдаман. Ҳозирда менинг ватаним Швеция Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилмоқда. Вазирлар келаси ҳафта Швецияда учрашиб, бошқа масалалар қатори ўрмон хўжалигини ҳам муҳокама қиладилар", дейди у Twitter даги саҳифасида.

☝️Дунёда иқлим ўзгаришига қарши кураш ёш Гретадан бошқа ҳеч кимга керакмас. Айниқса, газ, свет, сув, йўл, монополия, коррупция, снос, соқол, калта пайпоқ, қайнона-келин жанжалидан ортмаётган жамиятлар учун иқлим ўзгариши муаммоси умуман бегона. Улар Грета билан бир сайёрада яшамайдилар...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ваҳобжон Муротқобилов Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ваҳобжон Абдуғаниевич Муротқобилов 1974 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Қонунчилик палатасига депутат бўлгунга қадар Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.

Ваҳобжон акага меҳнат фаолиятида зафарлар тилаймиз!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️ Шакар нархи ошмайди

Рақобат қўмитасининг билдиришича, шакар нархи ошиши бўйича хавотирларга ўрин йўқ.

Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жаҳон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилмоқда. Хусусан, жорий йил 15-апрел ҳолатига заводларда 357 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд ҳамда арзон нархларда хомашё етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланган.

Шундан, омборда 8 минг тн тайёр шакар ва 78 минг тн хомашё, июн ойига қадар 271 минг тн хомашё етказиб берилади.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан шакар ишлаб чиқариш қувватларини 25 фоизга ошириш, натижада суткасига 2,5 минг тоннагача шакар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Бунда, йиллик шакар ишлаб чиқариш 600 минг тоннадан 1 млн тоннагача ошиши кутилмоқда.

Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тн) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 млн тн) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️Рамазон ҳайити куни ҳали расман эълон қилинмади

Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Расман: Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума куни нишонланади.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️ Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Рамазон ҳайити муносабати билан 21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари этиб белгиланди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
🌳 Бетонланган дарахтлар қутқарилиб, реклама баннери ва чироқлар олиб ташланади

Табиат ресурслари вазири ташаббуси билан 20 апрелдан Тошкент шаҳрида «Дарахтларни асрайлик» экоакцияси бошланди.

Акция доирасида Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги бетонланган ва асфальтланган дарахтлар қутқарилади, дарахтлардаги реклама баннерлари ва ёруғлик берувчи пластик буюмлар олиб ташланади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Рамазон ҳайити муборак бўлсин яқинларим!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Референдумда кекса ёшдаги фуқаролар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Тошкент шаҳри.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️ Бензин нархи ошиши мумкин ёҳуд...

Эртага, яъни 1 майдан эътиборан "Ўзбекнефтгаз" таркибидаги "UNG Petro" корхонасига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензинига қўйилган чегирмалар тугайди.

Энди "нархлар импорт етказиб берувчиларнинг нархларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиб, бозор муносабатига мувофик, очиқ соғлом рақобат мухитига кўра шакллантирилади" экан.

Бу дегани эртадан бошлаб "Ўзбекнефтгаз" бензин шаҳобчаларида сотилаётган АИ 92 импорт бензинини 7500 сўмдан эмас, оширилган нархда сотиш бошланиши мумкин. Балки арзонлаб ҳам кетар. Лекин бунга ишониш қийин.

☝️Ана холос! Ҳурсандчилик узоққа чўзилмаяпти. Албатта бу тасодиф, деб умид қиламиз...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Биз ҳам овоз бериб келдик.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️ Яхши янгилик: бензин нархи янада арзонлашади!

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, кўрилаётган чоралар натижасида АИ-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда.

☝️ Тез кунларда берилган ваъданинг натижасини кутамиз унда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундайларни билиб қўйган яхши

Давлат рақами 10 Z 438 RA автомобилидаги шахс белгиланмаган жойга чиқиндини улоқтириб кетмоқда.

Афсуски орамизда бундай фаросатсиз, масъулиятсиз шахслар кўп.

Ҳолат Янгиҳаёт туманининг Чортоқ маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

👉 @r_kusherbayev