Sobiq deputat
263 subscribers
890 photos
483 videos
24 files
925 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Соғлиқни сақлаш вазири ишдан олиниб, янги вазир тайинланган

Бугун Бош вазир иштирокидаги мажлисда Соғлиқни сақлаш вазири Амрулло Иноятов лавозимидан озод этилган.

Манбаларнинг билдиришича, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб Асилбек Худаяров тайинланган. Вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига эса Самарқанд тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев тайинлангани маълум қилинмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги департамент томонидан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида фуқароларни реал вақт режимида йўл ҳаракатидаги вазият тўғрисида хабардор қилиш учун ўзгарувчан маълумотлар таблоси ўрнатилди.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
АИ 80 бензин нархи 8 минг сўмгача кўтарилади

Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб бензиннинг АИ-80 маркаси, дизел, метан ва пропан учун акциз солиғи ставкалари 12 фоизга оширилади. АИ-91 ва ундан юқори октанли бензин учун акциз ставкалари ўзгаришсиз қолади.

Ёзишларича, ҳукумат барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида АТ-80 бензиннинг максимал сотиш нархини 8 минг сўм этиб белгилаш ниятида.

АИ-92 бензини нархи 9500 сўм бўлиши билан истеъмолчилар босқичма-босқич сифатли бензинга ўтиши кутилмоқда. 

👉 @r_kusherbayev
#Ustozga_yordam

Boshiga og'ir musibat tushgan yana bir ustozimizga sizlarning yordamingiz zarur


Xabar berishlaricha, bir necha yillardan buyon o'quvchilarga informatika fanidan dars berib kelgan farg'onalik o'qituvchi yaqinda buyrak yetishmovchiligi kasalligidan davolanish natijasida katta miqdorda qarzga kirib qolibdi.

Holatdan xabar topganimizdan so'ng ushbu ustozimizga ham sizlar orqali yordam qo'lini cho'zishni lozim deb topdik.

Agar kimgadir yordam qo‘lini cho‘zishni niyat qilgan bo'lsangiz ana shu ustozimizga ham ko‘mak berishingizni so'rab qolamiz.

O‘qituvchining hisob raqami haqida ma’lumot:

💳 8600042397682492
Soliyev Jamshid nomida

☎️ +998993637448

🪧Manzili: Farg'ona viloyati Qo'qon shahar Turon ko'chasi 55-uy

👉https://t.me/xalqtaliminfo
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қайси бозор "эски бозор" ёҳуд бозорни эгаллашнинг ибтидоий усули ҳақида

Тошкентдаги барча эски бозорлар реконструкция қилинаркан. Сергелидаги машина бозори ҳам таъмирланиши сабабли бошқа ҳудудга кўчирилиши мумкин.

Kun.uz манбаларига кўра 4 январь куни шаҳар ҳокими Ш.Умрзоқов ва ИИББ бошлиғи А.Тошпўлатов “Food city”га бориб, эски Қўйлиқ бозорининг кўчирилишини айтишган.

☝️Қизиғи "эски бозор", деганда айнан қандай бозорлар тушунилишини ҳеч ким асослаб беролмаяпти. Унинг таърифи қайси ҳужжатда келтирилгани ҳам номаълум.

Афсуски одатда бозорларни реконструкция қилиш баҳонасида ҳоким, вазир, "начальник милиция", прокурор, фалончини аммасини эри ва уларнинг бизнес шериклари ўзларига бозорлардан янги "точка"лар қилишади. Бу бозорни эгаллашнинг ҳозирга қадар яшаб келаётган ибтидоий ва самарали усули.

Афсуски бизникиларда бозорни бошқа йўл билан эгаллашга ақл ва салоҳият етишмайди. Бори шу.

Шу боис, бозорлардаги бу каби реконструкциялар ортида ҳаридор ва сотувчиларга қулайлик яратиш бош мақсад эканига шахсан мен ҳам ишонмайман!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Конституцияга ишончсизлик уйғотиш стратегияси ҳақида

Мулк дахлсизлиги ҳуқуқи аввалги Конституциянинг энг кўп бузилган нормаларидан бири эди.

Бунда давлат идоралари ва бойлар фойдасига оддий фуқароларнинг кўчмас мулклари бузилиши, маҳрум этилишида судларнинг роли катта бўлди.

Ниҳоят янги Конституция қабул қилдик. Халқимиз энди мулкларимиз дахлсиз бўлади, Конституция ўзимизники, у бизни ҳимоя қилади, деб ишонди, ишонтиришди. Бироқ амалда ундай бўлмаяпти.

Янги Конституция шароитида ҳам судларимиз бойлар фойда кўриши учун фуқароларни уй жойларидан маҳрум қилиш, бошпанасиз қолдириш, Конституцияга ишончсизлик уйғотишда фаол давом этишмоқда. Масалан, Тошкент шаҳридаги мана бу ҳолатда ҳам фуқаронинг мулк ҳуқуқи таъминланмаган, Конституция бузилган деган фикрдамиз.

Энди фуқаролар қиш совуғида ўз уйидан ҳайдалишдан қўрқиб, юрак ҳовучлаб ўтиришибди. Уйларининг ўрнида эса тадбиркор дом қуриб сотиши керак. Суд бунда камарбаста.

Конституциядан бехабар, давлат эмас, алоҳида гуруҳларнинг тижорат эҳтиёжи учун фуқаронинг муқаддас мулк ҳуқуқини ҳимоя қилмайдиган, бошпанасидан айирадиган бундай суд таркиби бошдан оёқ ислоҳга муҳтож. Ва агар мард бўлишса, Олий суд раиси ва ўринбосари ҳам 11 январгача ўз уйларини бўшатиб бериши керак. Токи уларни уйи ҳам бузилиб, ўрнига тадбиркорлар дом қуриб, сотишсин. Улар ҳам ишонган Конституцияга тупуриб қўйиш нима эканлигини амалда ҳис этишсин.

Чунки улар шу кунгача давлат эмас, тижорат мақсадида суд қарори билан уй-жойларидан адолатсиз маҳрум этилган минглаб юртдошларимиз олдида маънан жавобгар ва масъулдирлар.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
"Йил жанги"

Хавотирга ўрин йўқ! Бу ерда текин куртка ва пальто учун шунчаки жанг кетмоқда.

Маълумот учун: кеча Тошкентда бир кийим дўкони текин куртка ва пальто бериш бўйича эълон қилган акциядан сўнг оламон тўпланиб, куртка ва пальто учун "жанг" қилган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Йўллардаги камералар экологик ҳуқубузарликларни ҳам аниқлайди

Президент Фармонига кўра, йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқубузарликларни ҳам қайд этиш ҳуқуқи берилди.

Улар жарима суммасининг 20 фоизини олишади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Аҳоли учун бепул пакет ва жамоат ҳожатхоналари ҳақида

Президент Фармонига мувофиқ:

2024–2026 йилларда – Тошкент, Ангрен ва Бухоро шаҳарлари  ҳамда Тошкент туманида чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган” ва “озиқ-овқат” тоифаларига саралаган ҳолда йиғиш бўйича тажриба ўтказилади.

Ушбу турдаги чиқиндиларни йиғиш учун алоҳида пакетлар аҳолига бепул берилади.

2024 – 2028 йилларда инвестицияларни жалб қилиш орқали ҳар бир ҳудудда чиқиндиларни қайта ишлаш, муқобил энергия ҳамда органик ўғит ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.
Йилига 2,8 млн тонна чиқиндидан 2 минг мВт муқобил энергия ишлаб чиқариш, 1,3 млн тонна чиқиндидан компост усулида 1,1 млн тонна органик ўғит ишлаб чиқариш ҳамда 14 та чиқиндиларни қайта ишлаш заводларини ишга тушириш бўйича кўрсаткичлар белгиланмоқда.

2024 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорларга жамоат жойларида санитария-гигиена шохобчаларини (халқ тили билан айтганда – хожатхоналар) қуриш учун ерларни аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида бериш йўлга қўйилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Порахўрларнинг пули ҳисобига 43 та мактаб қурилган

Қозоғистонда коррупционерлардан тортиб олинган маблағлар эвазига 2023 йилда 43 та мактаб қурилиб, 54,4 мингта янги ўқувчилар учун ўрин яратилган.

Бу орқали мамлакатда 3 та авария ҳолатидаги ва 13 та уч сменали мактаб муаммоси ҳал қилинибди.

Маълумот учун: 2023 йил бошида Қосим-Жомарт Тоқаев коррупционерлардан тортиб олинган пуллар мактаблар қурилишига йўналтирилишини билдирганди.

☝️Қизиқ, агар бизда ҳам шундай амалиёт қилинса коррупционерларни пулига нечта мактаб қура олар эканмиз?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Radariston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилмоқда

Канал
@RADARISTON
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ўзбекистондаги бензин АҚШдан ҳам қиммат

1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 литр бензин (95) нархи ўртача 1,137 доллар бўлса, АҚШда эса 0,911 доллар.

Ўзбекистонда бензин нархи МДҲда ҳам энг баланд. Солиштириш учун, 1 литр бензиннинг ўртача нархи Туркманистонда 0,428 доллар, Қозоғистонда 0,534 доллар, Озарбойжонда 0,588 доллар, Россияда 0,617 доллар, Қирғизистонда 0,801 доллар.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
"ЎзавтоМоторс"га ишламаган қонун, пальто тарқатганларга ишлади

Тошкентда текинга 300 та пальто тарқатиши ҳақида тармоқда хабар бергани сабабли дўконга кўплаб фуқаролар келиб, тартибсизлик қилгани учун ИИБ материал тайёрлаб судга оширибди.

Дўкон эгаси С.И.га МЖтКнинг 200-1-моддасига («Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш») асосан БҲМнинг 15 баравари, сотувчиларга эса МЖтКнинг 194-моддасига (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) асосан БҲМнинг 10 баробари миқдорида жарима қўлланган.

Қойил, адолат тикланиб, пальто монополиясига чек қўйилибди!

☝️Аммо пальто масаласида хушёр ИИБ ва суд нега автомобил борасидаги тартибсизликларга кўз юммоқда? Хусусан, яқинда "ЎзавтоМоторс" автомобиллари учун шартнома берилиши ҳақида интернетда хабарлар тарқатилгани сабабли автосалонларда одамлар тартибсизликлар қилишса-да, "ЎзавтоМоторс" ҳам автосалонлар ҳам «Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш» бўйича жавобгарликка тортилмади.

Хуллас тупизм...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Bakiroo тўғри ёзмоқда:

Одамлар қандай яшаётгани ва фаровонлик тенденциясини чиқинди мундарижасидан ҳам кўриш мумкин. Чиқинди муаммосининг пайдо бўлиши аҳоли даромадлари ўсишига нисбатан жуда сезгир ва юқори корреляцияга эга.

Шу маънода маиший чиқинди бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомобиль олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланмаслиги, чиқиндидан қарзи борлар электр таъминотига тўлов қилолмаслиги қоидаларининг киритилиши тўғри ва жуда зарур. Ёмон қарздорлар тизимли жазоланиши, қатор ҳаракатларда чекланиши керак.

Маиший чиқинди учун қарзини тўламаётган истеъмолчини жазолаш тўғри, лекин масъулиятли истеъмолчи ёмон хизмат кўрсатувчини жазолай олмаслиги эътирозли.

Тушунтираман. Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш анча самарали йўлга қўйилган. Лекин Тошкент вилояти туманлари ва вилоятларда аҳвол ўта қониқарсиз.

Биринчи муаммо маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича аҳоли яшайдиган массивлар тўлиқ қамраб олинмаган. Бу ҳудудларда чиқинди ё ёқилади ёки ноқонуний тарзда ёввойиларча дала, кўча, ариқ четларига улоқтирилади, ташлаб кетилади.

Иккинчидан, шартнома мавжуд ҳудудларда ҳам чиқинди ойлаб олиб чиқиб кетилмайди. айниқса, ёз ойларида чиқинди умуман олиб кетилмаслиги одатга айланган. Юқори ҳарорат туфайли бу вақтда чиқинди 3 кунда сасийди ва ҳавони, сувни, тупроқни булғашни бошлайди.

Учинчидан, ёмон хизмат кўрсатаётган ё умуман хизмат кўрсатмаётган чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш корхоналарини жазолаш тизими ишламайди. Тўловлар яхши йиғилмайдиган ҳудудларга "сендан угина, мендан бугина" ақидасига амал қилиб чиқинди йиғувчилар қадам босмайди. Бундай ёндашувдан ўша ҳудудлардаги қарздор истеъмолчи эмас, яхши истеъмолчилар жазоланади. 1055 орқали ёки бошқа ташкилотларга мурожаатлар умуман иш бермай қўйган. Тескари алоқа йўқ. Демак, худди газ, электр таъминотчиларидаги каби тескари алоқаниям йўлга қўйиш вақти етди.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Имтиёзли таълим кредитлари ажратиш дастурида иштирок этаётган барча банклар томонидан имтиёзли таълим кредитлари учун аризалар қабул қилиш тўхтатилган.

Бу банклар томонидан ажратилган таълим кредитларининг Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан ресурс билан қоплаб берилмаётгани билан боғлиқ.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
“Арзон Дорихона”нинг лицензияси бекор қилинди

“Арзон Дорихона” МЧЖга тегишли дорихона текшируви натижасида 25 турдаги дори воситаси тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ҳамда ушбу дори воситаларининг мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, “Арзон Дорихона” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинган.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️ТАЙИНЛОВ

Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Гей (эркак) Франция ҳукумати раҳбари этиб тайинланди

Франция президенти Эммануел Макрон 34 ёшли гомосексуал (эркак) Габриэль Аттални мамлакат бош вазири этиб тайинлади.

Габриэль Атталь франциялик яна бир эркак Европарламент депутати Стефан Сежурне билан турмуш қурган.

Бир қатор таҳлилчилар Габриэль Атталь келажакда Франция президенти бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

☝️Тфу...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Энди талабалар ҳақ олиш эвазига амалиёт ўташлари мумкин

"Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан (ВМнинг 08.01.2024 йилдаги 2-сон қарори) битирувчи талабалар бир ойдан уч ойгача иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётида бўлиши мумкин.

Бунда Олий таълим вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили танлов ўтказилади.

Танловдан муваффақиятли ўтган битирувчи талабаларга амалиёт ўтаётган корхона томонидан БҲМнинг 2 баробари миқдорида иш ҳақи тўланади.

Бу маблағ ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ амалиёт ўтаётган корхона ҳисоб рақамига Илф-фанни ривожлантириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ўтказиб берилади.

Амалиёт ўтаётган корхона талабани қўшимча рағбатлантириши ҳам мумкин.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Acibadem тиббий хизмати Ўзбекистонга кириб келмоқда

Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига дунёга машҳур Acibadem клиникалар тармоғи (Туркия) жалб қилинди. Ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йил декабрь ойида TIMC ва ACIBADEM Healthcare Group асосчилари ўртасида имзоланди.

Янги клиникани очилиши Тошкент шаҳрида шу йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган бўлиб, онкология, орган ва тўқима трансплантацияси, нейрохирургия, роботлаштирилган жарроҳлик ва спорт тиббиёти каби кўплаб йўналишларни бирлаштиради.
TIMC муассиси Бахтиёр Фазиловнинг ҳамкорлар билан бўлган учрашувида клиника негизида қўшма тиббиёт университетини ташкил қилиш тўғрисида келишувлар муҳокама қилиниб, талабалар замонавий симуляция марказлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда илғор ўқув дастурлари асосида таълим олиши айтилди.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тошкент яна "кучли ўнталикда"

Халқаро "Ҳаво сифати индекси" сайти айни вақтда Тошкент шаҳри ҳавосида PM 2.5 концентрацияси ЖССТ ҳаво сифатининг йиллик стандартидан 20,2 баравар юқорилигини кўрсатмоқда.

Бу ердаги ҳаво сифати айни вақтда зарарли, дея баҳоланган.

Бу вақтда ташқарида жисмоний машқлар қилмаслик, уй деразаларни ёпиш, маска тақиш ҳамда ҳаво тозалагичларни ишга тушириш тавсия этилмоқда.

👉 @r_kusherbayev