Demokrat.uz | Rasmiy kanal
22.8K subscribers
11K photos
1.86K videos
1 file
10.9K links
Demokrat.uz internet nashrining rasmiy telegram kanali

Murojaat uchun: @demokratuz_aloqabot

Tel: +99833 002 8888


Biz ijtimoiy tarmoqlarda:

👉https://www.youtube

👉 https://facebook

👉https://instagram

Reklama bo'yicha murojaat 👉 @fazliddin_8888
Download Telegram
❗️Энди порнографик видео тарқатганлар 7 йилгача қамалиши мумкин

Бу ҳақда Сенат қабул қилган қонунда белгиланмоқда. Ҳужжатга мувофиқ Жиноят кодексининг 130-моддасининг (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) 3-қисми учун (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш) 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланяпти.

Амалда эса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Demokrat.uz Telegram канали
❗️Қашқадарёда ёввойи айиқнинг отилишига сабаб бўлган масъуллар жазо олади

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида қўнғир айиқнинг ўлимига сабаб бўлган масъулларга жазо чоралари кўрилади. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев маълум қилди.

Қайд этилишича, масъулиятсизликка йўл қўйган ва бунинг оқибатида қўнғир айиқнинг ўлимига сабаб бўлган масъулларга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари кўрилади.

Шунингдек, айиқнинг териси шилиб олингани ҳақидаги фото ва хабарлар ҳақиқатга зид экани, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан ҳам ўрганиш олиб борилаётгани маълум қилинди.

Маълумот учун, айиқни отишга туман ҳокими буйруқ бергани айтилмоқда. ТРВ ҳолатга берган муносабатида буйруқни Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи берганини маълум қилганди.

Demokrat.uz Telegram канали
Бугун Open Budget'да овоз бериш тўхтатилади

Open Budget 2-мавсуми учун овоз бериш бугун, 6 апрел соат 23:59 гача давом этади ва шу вақтда тўхтатилади.

Эртага соат 10:00 да ғолиблар эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнлари шу йилнинг 18 март куни бошланган эди.

Demokrat.uz Telegram канали
Demokrat.uz | Rasmiy kanal
Бугун Open Budget'да овоз бериш тўхтатилади Open Budget 2-мавсуми учун овоз бериш бугун, 6 апрел соат 23:59 гача давом этади ва шу вақтда тўхтатилади. Эртага соат 10:00 да ғолиблар эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнлари шу йилнинг 18 март…
❗️Open Budget бўйича овоз беришнинг охирги муддати 7-апрел соат 10:00 да экани маълум қилинди

20 кун давомида кўплаб ўзбекистонликларнинг асосий машғулотига айланишга улгурган "Ташаббусли бюджет" учун ҳали ҳам овоз йиғиш имкони бор.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 6 апрел 23:59 да лойиҳанинг тугаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Demokrat.uz Telegram канали
Сирдарё вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Бобоев Рахимжон Махамаджонович
Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Р.Бобоев бугунга қадар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Demokrat.uz Telegram канали
Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 5,1 фоизга ўсиши кутилмоқда – Жаҳон банки

Банк таҳлилларига кўра, мамлакатда шунингдек, камбағаллик даражаси 12 %га тушиши прогноз қилинган.

"Олтин ва мис экспортидан тушадиган юқори даромадлар ва давлат инвестицион харажатларининг секинлашиши натижасида бюджет тақчиллиги 2023 йил ЯИМнинг 3,3 фоизигача пасаяди. Бу ҳукуматнинг 3 фоизлик мақсадига яқин", дейилади ҳисоботда.

Demokrat.uz Telegram канали
❗️Open Budget'нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

“Ташаббусли буджет” лойиҳасининг 2023-йил 1-мавсуми якунланди. “Опен Буджет” портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 млн.дан ортиқ овоз берилди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1 666 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ғолиб лойиҳалар билан қуйида танишишингиз мумкин: https://openbudget.uz/boards-list/1?stage=3&page=1

Demokrat.uz Telegram канали
Сенат Олий суднинг 3 нафар судьясини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенат Сарварбек Азимжонович Рахмонов, Ибрагим Мирзарахимович Алимов ва Азамат Шодмонович Икромовни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Demokrat.uz Telegram канали
⚡️Сирдарё вилоятига ҳоким тасдиқланди

Акмал Маҳмудалиев Сирдарё вилоятига янги ҳоким этиб тасдиқланди. Ўзбекистон Президенти иштирок этаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилган.

Маълум қилинишича, Президент Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Махмудалиев номзодини тавсия этган.

Номзод ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режаларини тақдимот қилгач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Demokrat.uz Telegram канали
❗️Ўзбекистонлик фуқаро банкдан кредит олиб, шу банкнинг бош офисини сотиб олди

Тошкент
марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» маъмурий бинолари электрон аукционда Black Gold Industry компанияси томонидан 387 млрд сўмга сотиб олинди.

«Алоқабанк» аукциондан бир кун аввал ушбу компанияга 15 йил муддатга 14 фоиз ставкада 390 млрд сўм кредит берган.

Тадбиркорлик субъектлари реестри маълумотларига кўра, Black Gold Industry News 2022 йил 31 январда Самарқандда рўйхатдан ўтган. Устав капитали 8 млн сўм бўлган корхонанинг асосий фаолияти тоғ-кон саноатидир. Ягона таъсисчиси ва раҳбари Зиёдулло Илёсиддин ўғли Жалоловдир.

Demokrat.uz Telegram канали
Ўзбекистон Сенати Қозоғистон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт Тўқаев шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни 15 феврал куни имзолаган.

Бугунги кунда Қозоғистон колонияларида 486 нафар Ўзбекистон фуқароси жазони ўтамоқда. Ўзбекистонда 20 нафар қозоқ маҳкум сифатида сақланади.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарҳод Маннопов операция қилинган клиникадаги шифокорда малакавий тоифа бўлмаган

Шу йилнинг 5 март куни вафот этган “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов ўлими юзасидан “Star Med Center” клиникасида ўтказилган текширув натижалари маълум бўлди.

Текширишда бемор Ф.Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган ягона Низомда белгилаб берилган бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилган.

Хусусан, Фарҳод Маннопов операция қилинган “Star Med Center” клиникасида беморга анестизиолог ва реаниматолог сифатида хизмат кўрсатган шифокор Ж.Қ.да малакавий тоифа бўлмаган.

Demokrat.uz Telegram канали
⚡️Блогер Одил Одилов вафот этди

Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилган. Унинг ўлимига жигар хасталиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Одил Одилов Instagram ижтимоий тармоғидаги видеолари билан машҳур эди.

@demokrat_uz
Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига руҳсат берилиши мумкин

Президент букмейкерлик фаолиятини қонунийлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузишга топшириқ берди.

Ишчи гуруҳ Ўзбекистонда футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмейкерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Demokrat.uz Telegram канали
Москвада Ўзбекистонда содир этган жинояти учун халқаро қидирувда бўлган шахс ушланди

У 2010 йилда ўзи билан бирга яшаб келган аёлни ўлдириб, унинг 7 минг доллар ва 5 миллион сўм пулини, шунингдек, жабрланувчининг мобил телефонини ўғирлаган ва Россия ҳудудида яшириниб келган.

Demokrat.uz Telegram канали
Тошкентда она ва бола ис газидан заҳарланиб вафот этгани айтилди

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан она-бола вафот этганлиги билан боғлиқ хабар ўрганилмоқда.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ инспектори 15 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди

МЧЖда аниқланган 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ҳамкасби орқали 1 млрд сўмга тушириб бериш эвазига пора талаб қилган.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қанча кўп машина заводлари бўлса нарх камаяди, сифат ўзгаради — Шавкат мирзиёев

Президент Сирдарёда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилди, дея ёзмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сергелида янги қурилаётган уйнинг омборхонаси ёниб кетгани айтилмоқда

Ёнғин ҳолати акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сал сабр қилиб туринглар” — Тошкент шаҳри ҳокими автобусда кўриниш берди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Шавкат Умрзоқов автобусда фуқаролар билан юриб, муаммоларни ўрганди.

Йўловчилардан бири тиғиз пайтда тиқилинч бўлиши, ёш болали аёллар автобусга чиқишга қийналиши ҳақида ҳокимга шикоят қилган.

“Остановкаларни ҳам шунга тўғрилаймиз. Чет элдан мутахассисларни чақирганмиз. Катта ишлар кетяпти. Ёмғирлардан кейин сув тўпланишларни ҳам йўқ қиламиз, сал сабр қилиб туринглар”, деган янги ҳоким.

Demokrat.uz Telegram канали
Тошкентнинг тўртта туманида ичимлик суви 2 суткага ўчирилади

Пойтахтнинг Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиши муносабати билан Сергели, Янгиҳаёт, Яккасарой ва Миробод туманларидаги айрим маҳаллалар 10 апрел соат 09:00 дан 12 апрел соат 09:00 гача ичимлик сувисиз қолади.

Demokrat.uz Telegram канали