Demokrat.uz | Rasmiy kanal
22.8K subscribers
11K photos
1.86K videos
1 file
10.9K links
Demokrat.uz internet nashrining rasmiy telegram kanali

Murojaat uchun: @demokratuz_aloqabot

Tel: +99833 002 8888


Biz ijtimoiy tarmoqlarda:

👉https://www.youtube

👉 https://facebook

👉https://instagram

Reklama bo'yicha murojaat 👉 @fazliddin_8888
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўғил ва қиз фарзандларини сотмоқчи бўлган икки аёл қўлга олинди

Улардан бири ўғил фарзандини $40 минг, бошқаси эса қиз фарзандини $20 мингга пулламоқчи бўлган.

Demokrat.uz Telegram канали
⚡️Доналд Трамп ҳибсга олинди

АҚШнинг собиқ президенти 4 апрель куни Манхэттен округи прокуратурасига келганди. У жиноий айбловлар расман эълон қилинмагунча ҳибсда бўлади.

👉 https://demokrat.uz/6284

Demokrat.uz Telegram канали
Қўқондаги олийгоҳда қизларнинг ётоқхонасига видеокамера ўрнатилгани маълум бўлди

Қўқон педагогика институти талаба қизлари ечиниб-кийиниш хоналарига кузатув камераси ўрнатганлигидан норозилигини билдирган.

👉 https://demokrat.uz/6291

Demokrat.uz Telegram канали
Тошкент метрополитени ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Тошкент шаҳар метрополитени ер усти линиясининг "Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган.

Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш давомида маҳаллий аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини овоз бериш йўли билан ушбу жараёнда иштирок этишга таклиф қилади.

Овоз бериш жорий йилнинг 4 апрель кунидан 18 апрелга қадар давом этади.

Demokrat.uz Telegram канали
Таниқли журналист Соҳибжон Алижонов оламдан ўтди

Ўзбекистон телевидениесининг таниқли журналисти Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди.

Соҳибжон Алижонов Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. Дастлаб “Давр” информацион дастури, кейин эса “Ўзбекистон24” каналида ўзининг таҳлилий, танқидий чиқишлари билан танилганди. Маълумотларга кўра, журналистнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Demokrat.uz Telegram канали
Трамп яна Оқ уйга қайтиши мумкин. Либерал истебличмент бунга йўл қўймоқчи эмас

Сиёсатшунос Борис Межуев Надана Фридриксон дастурида Трампга қарши айбловлар ортида демократлар тургани ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, улар АҚШнинг собиқ президенти 2024 йилги сайловда ғалаба қозониши мумкинлигини тушунишади.

Трамп молиявий ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда. Бу иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 4 декабрга белгиланган.

Американинг собиқ президенти тарафдорлари ўз етакчисини қўллаб-қувватлаш учун бир неча кун ичида ўн миллион доллар йиғишди. Бунга жавобан у таслим бўлиш ниятида эмаслигини айтиб ўтган.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода давлатга 2,66 млрд сўмлик зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди

Хусусан, Бухоро шаҳар Шербудин кўчасида яшовчи шахснинг хонадонида ноқонуний майнинг фермаси ташкил этилгани аниқланган. Хонадонда 14 дона майнинг қурилмаси юқори кучланишли кабел ёрдамида ишлатиб келинган. Бухоро вилояти электр тармоқлари корхонасининг қайд этишича, хонадон соҳиби салкам 2,66 миллиард сўм миқдорида зарар етказган.

Demokrat.uz Telegram канали
❗️Қашқадарёдаги маҳаллада ёввойи айиқ пайдо бўлди

Айни пайтда Чироқчи тумани ҳокими бошчилигидаги тўртта сектор раҳбарлари, туман Экология бўлими ходимлари айиқ борлиги айтилган ҳудуд — Оқолтин маҳалласига етиб борган.

У Самарқанддаги қўриқхонадан қочган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Demokrat.uz Telegram канали
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бири бўлди

Феврал ойида олтин нархлари январга нисбатан пастроқ бўлди. Бу Ўзбекистоннинг олтин сотиб олишида асосий омил бўлди.

Demokrat.uz Telegram канали
9 вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарлари ҳайфсан олди

Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган йиғилишида Марказий Банк вилоят раҳбарларига ҳам ҳайфсан берди.

👉 https://demokrat.uz/6295

Demokrat.uz Telegram канали
Сергей Лавров кейинги ҳафта Ўзбекистонга келади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 14 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилияда болта билан қуролланган эркак боғчага ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида тўрт нафар бола ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар бор.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Тошкентда салкам 40 кг гиёҳванд моддалар транзитига чек қўйди

Қўлга олинганларнинг 2 нафари Ўзбекистон, 2 нафари эса Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари.

Тезкор тадбирда наркокурьерлар ДХХ ходимларининг талабаларига бўйсунмай, воқеа жойидан қочишга уринган.

Demokrat.uz Telegram канали
❗️Хоразмда вояга етмаган қизни 11 киши гуруҳ бўлиб зўрлагани айтилмоқда, 3 эркак қўлга олинган

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланган уч эркак қўлга олинди. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022-йилнинг август ойида Янгиариқ туманида 2006-йилда туғилган қиз 11 киши томонидан гуруҳ бўлиб зўрланган. Қизнинг яқинлари ҳодиса тўғрисида Ички ишлар вазирлиги ва прокуратурага ариза берган, аммо мурожаат жавобсиз қолган.

Болалар омбудсмани Алия Юнусова бу масалани кўриб чиқиб, уч нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилган.

Demokrat.uz Telegram канали
⚡️ Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кескин кучайтириляпти

Сенат хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилди.

👉 https://demokrat.uz/6299

Demokrat.uz Telegram канали
Доналд Трамп доллар тушиб кетишини ва унинг ўрнини Хитой юани эгаллашини айтди

Қайд этиш жоизки, сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистон банкларида ҳам доллар курси доимий равишда пасаймоқда.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қашқадарёда қишлоққа кириб қолган ёввойи айиқ отиб ташлангани айтилди

Табиат ресурслари вазирлиги ахборот хизмати вакили бу хабарни тасдиқлаган.

Demokrat.uz Telegram канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Қамчиқ” довонида юк машинаси ва учта енгил автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Маълум қилинишича, бугун, 6 апрел куни соат 11:10 атрофида “Тошкент – Ўш” халқаро автомобил йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида содир бўлган. Тўқнашув оқибатида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган.

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчирган. Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган.

Довонда соат 12:30 да транспорт ҳаракати тикланган. ЙТҲда 1 киши ҳалок бўлган ва 6 киши жабрланган.

Demokrat.uz Telegram канали