ДДЭИТИ Расмий канали
97 subscribers
1.11K photos
39 videos
7 files
174 links
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти. Расмий канали
Download Telegram
ДДЭИТИ


ҲУРМАТЛИ РАВШАНБЕК ИНОМЖОНОВИЧ
Сизни таваллуд айёмингиз билан ҳамкасбларингиз номидан муборакбод этамиз. Давлатимизнинг қисқа даврда дон мустақиллигига эришиш йўлидаги илмий салоҳиятингиз ва самарали меҳнатларингиздан шогирларингиз доимо ғурурланади.
Устознинг инсон камолотида ўрни беҳисоб. Устознинг ҳар бир берган билими ҳаёт йўлларимизда ҳам фаолитимизда ҳам асқотади. Шу сабабдан ҳам устоз отамиздек азиз, онамиздек меҳрибон.
Устоз таваллуд айёмингиз яна бир бор муборак бўлсин. Ҳамиша эъзозда, ҳурматда узоқ умр кўринг. Сиз институт маъмурияти, ходимлари ва барча шогирдларингиз учун қадрлисиз.
Оила аъзоларингиз ва яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг. Бахт ва омад доимо ҳамроҳингиз бўлсин.
ДДЭИТИ жамоаси.
Forwarded from Рахимов Тожидин
БУГУНГИ КУНДАГИ ОБ-ҲАВОНИ ПАСАЙИШИ КУТИЛАЁТГАН ВАҚТДА ҒАЛЛА ПАРВАРИШИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР
Forwarded from Рахимов Тожидин
Ўзбекистон Республикаси Гидрометириология марказининг 8-10 апрел кунлари Республикамизда об-ҳавони кескин пасайиши бўйича маълумотларига асосан бошоқли дон экинларини хозирги ривожланиш фазаларига қисман зарар келтирилиши мумкин.
Шуни хисобга олиб бошоқли дон экинларини ривожланиш фазаларини эътиборга олган холда қуйидаги агротехник чора-тадбирларини амалга оширилиши тавсия этилади.
1. Агар бошоқли дон экинлари тўла найчалаш фазасида ривожланаётган майдонларда 9-10 апрел кунлари енгил кичик меъёрда кўлатмасдан сифатли суғориш ишларини амалга ошириш тавсия этилади.
2. Республикани жанубий минтақаларида бошоқли дон экинлари бошоқлаш фазасида ривожланаётган ғалла майдонларини суғориш тавсия этилмайди. Чунки, Республика Гидрометриология маркази маълумотида кучли шамол бўлиши кўрсатилган. Агар бошоқлаган ғалла майдонларида суғориш ишлари амалга оширилса ўсимликларни ётиб қолиши мумкин.
3. Бошоқли дон экинларини найчалаш фазасига кирмаган майдонларда суғориш ишларини шарбат усулида, одатдаги меъёрларда амалга ошириш тавсия этилади.
4. Бошоқли дон экинларини тўла туплаган хаво хароратини пасайиши, совуқ таъсир этган майдонларни 100 кг меъёрда азотли ўғитлар билан озиқлантириб, суғориш ишларини амалга ошириш зарур.
5. Айрим бошоқли дон экинлари экилган кичик 3-5 гектар ғалла майдонларини тўрт тамонидан оқшомда имконият даражасида (хаш-чўп, сомон) тутатиш ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридаги тавсияларни ўз вақтида сифатли амалга оширилиши, бугунги кунда кутилаётган хаво хароратини пасайишининг ғалла ўсимлигига салбий таъсирини камайтиради.
Forwarded from Рахимов Тожидин
Дон ва дуккакли экинлар илмий-
тадқиқот институти директори: Р.И.Сиддиқов
Forwarded from Рахимов Тожидин
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси “Start-up” лойиҳаси танловини эълон қилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси “Start-up” лойиҳаси танловини эълон қилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилиш 58-сонли баёнининг 32-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида 2020 йил учун энг яхши 20 та “Start-up” лойиҳалари танловини эълон қилади.
Ушбу танловда 40 ёшгача бўлган олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор ёшлар фақат битта лойиҳа билан иштирок этишлари мумкин.
Тақдим этилган лойиҳалар www.yoshlarakademiyasi.uz веб-саҳифаси орқали 2020 йил 1 июнь соат 18-00 га қадар электрон рўйхатдан ўтиши шарт. Электрон рўйхатдан ўтмаган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди. https://mininnovation.uz/
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг 2-босқич таянч доктаранти Насрулло Юсупов 06.01.05 селекция ва уруғчилиги изланиши бўйича “Кузги юмшоқ буғдойнинг инрадукцион нав ва линияларини танлаш, дурагайлаш ҳамда маҳаллий навларни яратиш” мавзусидаги илмий иш устида ишламоқда. Жараёнда буғдой навларини ўсиш-ривожланиш фазалари бўйича баҳолаш ишларини олиб бормоқда.
ДДЭИТИ матбуот хизмати.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг “Истиқлол” тажриба хўжалигидаги ғалла майдонларига бир йиллик икки паллали ва бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши ATLANTIS гербициди билан гектарига 250-300 грамм миқдорида қўлланилиб ишлов берилмоқда.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг озуқа экинлар уруғчилиги ва селеецияси лабораторияси илмий ходими Улуғбек Эргашев бошчилигида баҳорги экинлар, гречканинг саромида, самурай, қорақош, сежен самба ва сабан навларини экиш ишлари вюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Forwarded from Ulug'bek Ergashev
Forwarded from Ulug'bek Ergashev