ДДЭИТИ Расмий канали
97 subscribers
1.11K photos
39 videos
7 files
174 links
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти. Расмий канали
Download Telegram
Forwarded from Фазлиддин
Forwarded from Фазлиддин
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти "Ўсимликлар химояси ва агрокимё" лабораторияси ходимлари марказий тажриба хўжалигида 1-йилги кўпайтириш кучатзорига экилган кузги буғдойлар навларини зараркунанда-хашорат, касаллик ва бегона ўтларига қарши хамда баргидан озиқлантириш тўртлик усулида кураш чораларини олиб борилмоқда.
Зараркунандаларга қарши гектарига 0,15 л/га "ДАЛАТЕПЛЮС"-касалликларга қарши гектарига 0,3 л/га, " ТОП КРОП" - кўп йиллик икки паллали бегона ўтларига қарши гектарига 30 грамдан, "ГРАНСТАР ПЛЮС" -бошоқли бегона ўтларига қарши гектарига 0,4 л/га, "ЭНТОПИК" - баргидан озиқлантириш учун гектарига 2,0 л/га "АНКА СУПЕР" биостимулятори билан ишловлар ўтказилди.
ДДЭИТИ матбуот хизмати
Forwarded from Рахимов Тожидин
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги 2020 йил 24 март 22-сонли буйруғи.
Forwarded from Рахимов Тожидин
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги 2020 йил 25 март 9-сонли буйруғи.
Forwarded from Рахимов Тожидин
Forwarded from Рахимов Тожидин
Ҳурматли аграр соҳа илм-фани фидойилари ва толиблари Республика илмий қишлок хужалиги кутубхонаси виртуал (масофавий) хизмат фаолиятини бошлади. Виртуал кутубхонага кириш учун @ilmiy_kutubxona2020 га киринг.
Ғалла парваришида апрел ойида амалга ошириладиган долзарб чора-тадбирлар.
Бугунги кунда дунёда глобал иқлим ўзгариши хамда ривожланган мамлакатларда иктисодий инкирознинг юзага келиши жараёнида хар-бир мамлакат ўз ахолисини етарли озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш мухим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Кейинги йилларда Республикамиз қишлоқ хўжалик экинларидан мўл хосил олиб, ахолини сифатли бўлган озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашда Хукуматимиз томонидан бир қаторислохотлар амалга оширилмоқда.
Республикамизда 2020 йил хосили учун 1 млн 77 минг гектарданзиёд майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, шундан асосий эрта, мақбул муддатларда экилган ғалла ниҳоллари найчалаш фазасида ривожланмоқда. Бу йил қиш ойларида қуруқ илиқ келиши, март ойида биринчи ўн кунликда сер ёғин ҳаво хароратининг паст келиши кузатилди.
Бунинг натижасида ғаллани озиқлантириш, суғориш ҳамда касалликларга қарши кураш чоралари хар йилгига нисбатан 5-10 кун кечикиб амалга оширилмоқда. Ғаллачиликда апрел ойи ғалла ҳосилининг тақдирини ҳал қиладиган ой ҳисобланиб, бу даврда ғалладан юқори хосил олиш учун зарур бўлган муҳим агротехник чора-тадбирларни ўз вақтида, сифатлиамалга оширишнитақазо этади.
Шунинг учун бу ойда баҳорги озиқлантириш ишларини ғалланинг ривожига қараб мақбул муддатларда экилган,ҳозирги кунда найчалаш фазасида ривожланаётган ғалла майдонларига физик холда 250-300 кг азотли ўғитлар билан ўғитлаш, ривожи паст бўлган кеч экилган ғалла майдонларида апрел ойида азотли ўғитларни ўзлаштириш ҳолатига қараб икки марта азотли ўғитлар билан озиқлантиришишларини амалга ошириш бунда биринчи озиқлантириш гектарига 200-250 кг, 15-20 кун ўтказиб иккинчи озиқлантиришда гектарига физик ҳолда 100-150 кг меъёрда ўтказиш тавсия этилади.
Озиқлантирилган майдонларда минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб ғаллани 600-700 м3 меъёрда сифатли суғориш, суғориш ишларини шарбат усулида гектарига 5 тонна махаллий ўғит хисобида амалга ошириш ўз самарасини беради.
Апрел ойида ғалланинг найчалаш даври давом этаётган вақтда поянинг энг пастки қисми бўртиб, шиш ҳосил бўлиши билан бошланади. Мазкур шиш тупроқнинг устки қисмидан 3-5 см баландликда ривожланади.
Тупроқдаги намлик, озуқа моддаларнинг миқдорига қараб, хар-бир бўғин ораси узун ёки қисқалиги, найча ичида шаклланаётган бошоқлардаги доннинг сони қанча бўлишини кўрсатади. Кузги буғдойнинг найчалаш даври давомийлиги 25-30 кунни ташкил этади. Шу қисқа даврда буғдой ўсимлиги бутун ўсув даврида тўплайдиган қуруқ модданинг 50-60 фоизини тўплайди.
Найчалаш фазасида намлик ва озиққа модалар етишмаслиги ҳосилдорликка салбий таъсир қилади. Шунинг учун апрель ойида ғалла майдонларида намликни чекланган дала нам сиғимига (ЧДНС) нисбатан 70-75 фоиз бўлишини таъминлаш ҳамда азотли ўғитларнинг йиллик меъёрини 40-50 фоизини (физик холда 250-300 кг) бериш муҳим хисобланади.
Бундан ташқари ғалла майдонларида илдиздан ташқари барг орқали озиқлантириш, суспензия билан ишлов берилганда гектарига 15-20 кг дан карбамид 300 литр ишчи эритма билан 1-2 марта ишлов бериш ёки ўсимликларни ўсиш ривожалинишини жадалаштирувчи таркибида Гумин кислоталари бўлган биопрепаратлар билан ишлов беришни амалга ошириш тавсия этилади. Баргидан қўшимча озиқлантирилганда айниқса ривожи паст кеч экилган ғалла майдонларда ғалланинг ривожи тезлашади ва махсулдор пояларни шакиланишига ижобий таъсир этиб, хосилдорлик ортишига олиб келади.
Ғалла майдонларида зарарли организмларга қарши тўртлик усулида кимёвий препаратлар билан ишлов бериш ишларини амалга ошириш мухим агротехник тадбирлардан биридир. Апрел ойида бошоқли дон экинларининг зараркунанда хашоратлардан шиллиққурт, зарарли хасва, буғдой трипси, шира, арракаш кабилар ғаллани зарарлаши давом этади. Шунингдек йилнинг сер ёғин, нам келган йилларда ғалланинг замбуруғли касалликларидан сариқ, қўнғир занг, септариоз, ун шудринг ва фузариоз касалликларининг ғалла майдонларини зарарлашини инобатга олиб доимий кузатув ва қарши кураш чораларини эртароқ кўриш керак. Акс холда бу тадбирларни кечиктирилиш ғалла майдонларида замбуруғли касалликларни эпидемияси кучли ривожланиши, атрофга кенг тарқалиши оқибатида донинг сифати ва хосилдорликнинг 25-30 фоизгача пасайишига олиб келади.
Ғаллазорларда бегона ўтларга қарши курашда бегона ўтларнинг тур хили ва тарқалишига қараб 5-апрелгача гербицидлар билан ишлов беришни якунлаш лозим. Бу даврдан кечиктирилганда ғалла найчалаш фазасига тўла ўтади ва ғалла нихолларида бошоқ шакилантирилаётган бўлиб, бошоққа салбий таъсирини кўрсатиб уларни шакиланишини 5-10 кунга кечиктирилишига олиб келади.
Ғалла майдонларида учрайдиган замбуруғли касалликларни олдини олиш ва қарши кураш учун қуйидаги кимёвий препаратлардан жумладан Топ Кроп гектарига 0,2-0,3 литр, Прозолин 420 к.с гектарига 0,45-0,6 литр, Тилтазол 50% к.к.р гектарига 0,2 литр, Альто Супер 33% гектарига 0,3 литр, Титул Дуо гектарига 0,2 литр, Энтоликур гектарига 0,3-0,5 литрмеъёрдагектарига 250-300 литр ишчи эритма тайёрлаб ишлов бериш тавсия этилади.
Ғаллазордаги ихтисослашган зараркунандаларга қарши, иқтисодий зарари меъёридан ортиқ бўлса, рухсат этилган кимёвий воситалардан Далатэ Плюс 10% э.к гектарига 0,05-0,4 литр, Агрофос-Д10% к.э гектарига 0,5-1,5 литр, Агрофос Экстра гектарига 0,2 литр, Бестелер гектарига 0,05-0,1 литр, Делцис 2,5% гектарига 0,25 литр, Багира 20% с.э.к гектарига 0,07-0,1 литр препаратлари билан гектарига 250-300 литр ишчи эритма тайёрлаб ишлаш ўзини ижобий самарасини беради.
Бунда касаллик ва зараркунанда хашоратларнинг тарқалиш ўчоқларига барча турдаги штангали, ОВХпуркагичлар, қўл аппаратлари билан ўз муддатида, сифатли ишлов бериш талаб этилади.
Апрель ойининг учунчи ўн кунлигида эрта экилган, эрта ва ўрта пишар ғалла навларининг аксарияти тўлиқ бошоқлаш ва гуллаш фазасига кириши кўп йиллик тажрибаларда кузатилган. Бу даврда ғалланинг бошоқлаш даврида гектарига физик холда 100-150 кг азотли ўғитлар билан озиқлантириш, озиқлантирилган майдонларда дала нам сиғимини сақлаш учун 600-650 м3 суғориш ишларини амалга ошириш талаб этилади.
Ғалла майдонларида юқорида кўрсатилган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилганда ғалладан кутилаётган ҳосилга нисбатан 10-15 центнер қўшимча хосил олишга эришилади.



Сиддиқов Равшанбек Иномжонович
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот
институти директори, қ.х.ф.д., РФА академиги:
Рахимов Тожидин Абдунуманович
Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Forwarded from Рахимов Тожидин
ДОН ВА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ҚАШҚАДАРЁ ФИЛИАЛИДА “БОШОҚЛИ ВА ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ, ЕР ВА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖОВЧИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДА ИЛМИЙ-ТЕХНИК АНЖУМАН УЧУН ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛМОҚДА. МУДДАТ 2020 ЙИЛНИНГ 20 АПРЕЛ КУНИГА ҚАДАР.